Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоёрова Шаҳноза Розиқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухородаги Чор Бакр мажмуасининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари”, 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи, архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.4.PhD/А74.
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/30.12.2019.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдураҳимович, архитектура фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим; Кидирбаев Баҳром Юлдашович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухородаги Чор Бакр мажмуасининг шаклланиш ва ривожланиш босқичларини, архитектуравий тамойилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мажмуанинг юзага келиши ва ривожланиши 3 босқичда бўлганлиги, 1-босқичда Х асрда Чор Бакр мажмуасида Абу Бакр Саъд қабри ҳазира тарзида  шаклланганлиги, 2-босқичда ХВИ аср Абдуллахон ИИ даврида масжид, мадраса, хонақоҳ, дарвоза, боғ барпо этилганлиги, 3-босқичда ХВИИ-ХИХ асрлар давомида ҳазиралар шаклланганлиги далилланган;
ҳазираларда безакларнинг нисбатан кўпроқ аёллар, асосан Зайнаб Бону Султоним (ХВИИ аср), Мастурабону Султоним (ХВИИ аср), Пошшоойим (ХВИИ аср) ҳазираларида қўлланилганлиги аниқланиб, уларнинг композициявий тузилишлари очиб берилган;
Абдуллахон ИИ Ҳарамсаройи Темурийлар даврига хос боғ-сарой архитектурасига ўхшашлиги сабабли унинг ХВИ асрга оид кўшк-сарой сифатида шаклланганлиги далилланган;
мажмуа ҳазиралари тарҳий-режавий ечимига кўра 4 та типда шаклланганлиги, яъни бир ҳужрали (ХВИИ аср), кўп ҳужрали ва айвонли (ХВИИИ-ХИХ асрлар), ҳовлили ҳамда чилла хонали типлари мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бухородаги Чор Бакр мажмуасининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳазираларда қўлланилган безакларнинг нисбатан кўпроқ аёллар асосан Зайнаб Бону Султоним (ХВИИ аср), Мастурабону Султоним (ХВИИ аср), Пошшоойим (ХВИИ аср) ҳазираларида қўлланилганлиги аниқланиб, уларнинг композициявий тузилишларига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги Маданий мерос агентлигининг маданий мерос объектларини сақлаш, қайта тиклаш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 01-06/4595-сон маълумотномаси). Натижада, мажмуа безакларини таъмирлаш ва қайта тиклашда хусусан, Зайнаб Бону Султоним (ХВИИ аср) ҳазира ҳовлисининг жанубий ва шарқий деворлари безагини қайта тиклаш ва реставрация қилиш жараёнида, мажмуадан самарали фойдаланиш мақсадида сайёҳларни жалб этиш ва туризм фаолиятини ривожлантиришда улардан фойдаланиш имконияти яратилган;
хон ҳарамларининг сарой ёки бинога нисбатан асосан шимол, шимоли-шарқий қисмларида шаклланганлиги, лекин Чор Бакр мажмуасида Ҳарамсарой шарқий қисмда жойлашганлигига оид эришилган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги Маданий мерос агентлиги туризм ва маданий мерос объектларини сақлаш, қайта тиклаш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 30-декабрдаги 01-06/4596-сон маълумотномаси). Натижада, Ҳарамсарой ва хон ҳарамлари жойлашуви ва Ситораи Моҳ Хосса ҳарамининг график таклиф лойиҳаси юзасидан аниқ тасаввур ҳосил қилиш ва туризм фаолиятини ривожлантиришда маълумот манба сифатида ҳамда реставрация қилиш, сақлашда фойдаланиш имконига  эришилган;
Абдуллахон ИИ Ҳарамсаройи Темурийлар даврига хос боғ-сарой архитектурасига ўхшашлиги сабабли унинг ХВИ асрга оид кўшк-сарой сифатида шаклланганлигига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги Маданий мерос агентлиги туризм инфраструктурасини шакллантириш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 01-06/4596-сон маълумотномаси). Натижада, Ҳарамсарой-кўшки Темурийлар боғ-саройлари каби “чорбоғ” усулида шаклланганлиги юзасидан аниқ тасаввур ҳосил қилиш бўйича муҳим маълумот манба сифатида фойдаланиш имконини ҳосил қилган;

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish