Sayt test rejimida ishlamoqda

Джухонова Нохида Хаётжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек ва қирғиз қизларини оилага тайёрлашда этник стереотиплар ва психологик установкалар», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/P3.
Илмий раҳбар: Акрамова Феруза Акмаловна, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Халимбоевна, психология  фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва қирг ъиз қизларини оилага тайёрлашда этник стереотиплар ва психологик установкалар намоён бўлишини аниқлаш ва зарур амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ўзбек ва қирг ъиз қизларини этник стереотиплари ва психологик установкаларини ифодаланишига кўра ижтимоий қадриятлари, шахслараро эмоционал ва когнитив хулқ-атвор компонентлари этник аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли оилавий ҳаётга тайёрлик даражасининг оптималлаштирувчи ижтимоий-психологик хусусиятлари эканлиги исботланган;
ўзбек ва қирг ъиз қизларини этник стереотиплари ва психологик установкаларини дифференциал намоён бўлишига кўраоилавий муомала маромларини ўзлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш, вазиятни оқилона баҳолаш ва қийинчиликларга нисбатан сабр-тоқатни камол топтириш орқали уларда оилага тайёрликнинг позитив самарадорликка эришиши асосланган;
«оилавий уюшганлик» даражасини ифодалашдаги ҳудудий фарқларга кўра, «оилавий муносабатлар чегараси», «қизиқишлар ва бўш вақт», «умумий дўстлар» муносабатларнинг қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш устувор эканлиги туфайли этник стереотипни дифференциал таъсири асосланган;
ўзбек ва қирг ъиз оилалардаги «оилавий уюшганлик»ни ифодаланишига кўра «оилавий муносабатлар чегараси», «қизиқишлар ва бўш вақт», «умумий дўстлар» мезонларининг қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашда устувор эканлиги туфайли этник стереотипларнинг дифференциал таъсири далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбек ва қирғиз қизларини оилага тайёрлашда этник стереотиплар ва психологик установкалар бўйича олинган тадқиқот иши натижалари асосида:
    ўзбек ва қирғиз қизларини этник стереотиплари ва психологик установкаларини ижтимоий қадриятлари, шахслараро эмоционал ва когнитив хулқ-атвор компонентлари этник аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли оилавий ҳаётга тайёрлик даражасининг оптималлаштирувчи ижтимоий-психологик хусусиятлари эканлиги исботланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-21а сон буйруғи асосида «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-21 -М сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қирғиз қизларининг оилавий ҳаёт ҳақидаги ижтимоий тасаввурларини эмпирик тадқиқ этишнинг психологик имкониятлари яратилган;
    ўзбек ва қирғиз қизларини этник стереотиплари ва психологик установкаларини оилавий муомала маромларини ўзлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш, вазиятни оқилона баҳолаш ва қийинчиликларга нисбатан сабр-тоқатни камол топтириш орқали таъсир этишга кўра уларда оилага тайёрликнинг позитив самарадорликка эришиши асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-21а сон буйруғи асосида «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-21 -М сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қирғиз қизларини оилага тайёрлашнинг этник стереотиплари ва психологик установкаларини қиёсий ва тизимли таҳлил этишнинг психодиагностик жиҳатлари ёритилган;
    «оилавий уюшганлик» даражасини ифодалашдаги ҳудудий фарқларга кўра, «оилавий муносабатлар чегараси», «қизиқишлар ва бўш вақт», «умумий дўстлар» муносабатларнинг қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш устувор эканлиги туфайли этник стереотипни дифференциал таъсирини  асослашга доир Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-21а сон буйруғи асосида «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-21 -М сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қирғиз қизларининг никоҳга маънавий тайёргарлик даражасини аниқлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари тадқиқ этилган;    
    ўзбек ва қирғиз оилалардаги «оилавий уюшганлик»ни ифодаланишига кўра «оилавий муносабатлар чегараси», «қизиқишлар ва бўш вақт», «умумий дўстлар» мезонларининг қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашда устувор эканлиги туфайли этник стереотипларнинг дифференциал таъсири далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 16 июндаги ПМ-21а сон буйруғи асосида «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 июндаги ПМ-21 -М сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қирғиз қизларида оилага тайёрлашнинг этник стереотиплари ҳамда психологик установкаларини аниқлаш асосида зарур тавсиялар ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish