Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Жамшид Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4392.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нормуротович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш имкониятлари ўқитувчининг инновасион фаолиятини оширишга қаратилган мустақил таълим олишга мотивасия бериш, англаш ва хотирада сақлаш, қўллаш ва назорат қисмлари мазмунини ўзаро диалог асосига қуриш ҳамда тармоқ технологияларини техник топшириқлар мазмунига босқичма-босқич сингдириш  асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш самарадорлиги машғулотларни шахсга йўналтирилган таълим технологиясига кўра ташкилий лойиҳалаш ва унинг босқичлари алгоритмини ўқув модулининг фаоллик векторига устувор равишда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш жараёни ижодий муҳит яратувчи креатив ёндашувларни белгилаш ҳамда рационал-мантиқий фикрлаш қобилиятлари ва шахсий-коммуникатив муносабатларни ривожлантириш имкониятини ўзаро адаптив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш модели ташкилий-ижодий, интеграцион-фаол ёндашув асосида ўқув ва тарбиявий фаолиятни рационал лойиҳалаштириш, интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари воситасида касбий қобилиятларни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштрилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
электрон таълим муҳитида хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш имкониятлари ўқитувчининг инновасион фаолиятини оширишга қаратилган мустақил таълим олишга мотивасия бериш, англаш ва хотирада сақлаш, қўллаш ва назорат қисмлари мазмунини ўзаро диалог асосига қуриш ҳамда тармоқ технологияларини техник топшириқлар мазмунига босқичма-босқич сингдириш  асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  “Хизматлар соҳасида ахборот технологиялари номли ўқув қўлланма мазмунига сингирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274 сонли бўйруғига асосан берилган 274-179 нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасаларнинг ўқув-методик таъминотини бойитиш ҳамда хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини талабалар томонидан ўзлаштирилиш имкониятларининг ошишига шароит яратилган;
электрон таълим муҳитида хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш самарадорлиги машғулотларни шахсга йўналтирилган таълим технологиясига кўра ташкилий лойиҳалаш ва унинг босқичлари алгоритмини ўқув модулининг фаоллик векторига устувор равишда қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Хизматлар соҳасида ахборот технологиялари номли ўқув қўлланма мазмунига сингирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274 сонли бўйруғига асосан берилган 274-179 нашр рухсатномаси). Натижада фанлараро ва ўқув мавзулари ўртасидаги алоқадорликни мустаҳкамлаш имони кенгайтирилган;
электрон таълим муҳитида хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш жараёни ижодий муҳит яратувчи креатив ёндашувларни белгилаш ҳамда рационал-мантиқий фикрлаш қобилиятлари ва шахсий-коммуникатив муносабатларни ривожлантириш имкониятини ўзаро адаптив интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Хизматлар соҳасида ахборот технологиялари номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274 сонли бўйруғига асосан берилган 274-179 нашр рухсатномаси). Натижада  олий таълим муассасаларда хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитиш методикасини илғор таълим технологиялари асосида ривожлантириш имконияти яратган.
электрон таълим муҳитида хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш модели ташкилий-ижодий, интеграцион-фаол ёндашув асосида ўқув ва тарбиявий фаолиятни рационал лойиҳалаштириш, интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари воситасида касбий қобилиятларни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Хизматлар соҳасида ахборот технологиялари номли ўқув қўлланма мазмунига сингирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274 сонли бўйруғига асосан берилган 274-179 нашр рухсатномаси). Натижада хизматлар соҳасида ахборот технологиялари фанини талабалар томонидан ўзлаштирилиш имкониятларининг ошишига имкон яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish