Sayt test rejimida ishlamoqda

Гилижова Арзигул Маметмиратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг касбий-амалий жисмоний тарбиясини инсонпарварлаштиришнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3362.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илҳамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Караев Воҳид Ширинбекович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларининг касбий-амалий жисмоний тарбиясини инсонпарварлаштириш жараёнини ташкил этишнинг  конструктив педагогик механизмлари ва тузилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий-амалий жисмоний тарбиясини инсонпарварлаштиришнинг дидактик имкониятлари таълим жараёнида шахслараро муносабатларни мақбуллаштирувчи ижтимоий функсияларни қадриятлилик, тарихийлик, толерантлик тамойиллари билан оптималлашувини ижобий динамикада таъминлаш асосида аниқлаштирилган;  
талабаларнинг касбий-амалий жисмоний тарбиясини инсонпарварлаштириш модели соғлом турмуш тарзи ва жисмоний сифатлар интеграсиясига йўналтирилган ҳаракатли машқларни талаба шахси жисмоний ривожланишининг морфо-функсионал даврида ижтимоий-методик контекстда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
замонавий жамиятда касбий-амалий жисмоний тарбия моделларини ривожлаништиришнинг педагогик механизмлари чаққонлик, эгилувчанликни баҳоловчи адаптив топшириқларни шахсга йўналтирилган ҳаракатли ўйинлар жараёнида барқарор мослашувчанликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
касбий-амалий жисмоний тарбияни инсонпарварлаштириш технологиялари шахсий саломатлик ва касбий амалиёт уйғунлигига асосланган фаолиятга мотивацияловчи иш турларини талабаларнинг мустақил таълимига вариативликда сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг касбий-амалий жисмоний тарбиясини инсонпарварлаштиришнинг педагогик механизмлари мавзусида амалга оширилган тадқиқоти иши бўуича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг касбий-амалий жисмоний тарбиясини инсонпарварлаштиришнинг дидактик имкониятлари таълим жараёнида шахслараро муносабатларни мақбуллаштирувчи ижтимоий функсияларни қадриятлилик, тарихийлик, толерантлик тамойиллари билан оптималлашувини ижобий динамикада таъминлашга оид таклифлари 2012–2014 йилларда Т.Н.Қориниёзий номидаги  Ўзбекистон Педагогика фанлари институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган  А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 26 январдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада, касбий-амалий жисмоний тарбияни инсонпарварлаштиришнинг дидактик имкониятлари кенг тарғиб этилган;
талабаларнинг касбий-амалий жисмоний тарбиясини инсонпарварлаштириш модели соғлом турмуш тарзи ва жисмоний сифатлар интеграсиясига йўналтирилган ҳаракатли машқларни талаба шахси жисмоний ривожланишининг морфо-функсионал даврида ижтимоий-методик контекстда қўллаш бўйича тавсиялар “Бошланғич таълимда “Тарбия” фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27 март 68-сон буйруғи). Натижада, жисмоний фаолиятнинг турли шакллари доирасида шахснинг ўзини максимал даражада амалга ошириши учун шароит яратишни назарда тутувчи талабаларнинг жисмоний тарбиясини инсонпарварлаштиришнинг педагогик шартлари аниқланган.
замонавий жамиятда касбий-амалий жисмоний тарбия моделларини ривожлаништиришнинг педагогик механизмлари чаққонлик, эгилувчанликни баҳоловчи адаптив топшириқларни шахсга йўналтирилган ҳаракатли ўйинлар жараёнида барқарор мослашувчанликда қўллашга оид таклифлари 2017-2020 йилларда Т.Н.Қориниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган  Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақолпоқ  тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига муофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 26 январдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада, касбий-амалий жисмоний тарбия ҳақидаги умуминсоний қарашлари ва муносабатларини мустаҳкамлашга  хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish