Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилова Мадинахон Фахриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик технологиялар асосида нутқ нуқсонига эга бўлган болалар ота-оналарини педагогик коррексион ишига жалб этиш”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3441.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мўминова Лола Раҳимовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна педагогика фанлари доктори,
профессор; Рахимова Хуршидахон Садиқовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик технологиялар асосида нутқ нуқсонига эга бўлган болалар ота-оналарини логопедик-коррексион ишга жалб этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқ нуқсонига эга бўлган болалар ота-оналарини логопедик-коррексион ишига жалб этиш самарадорлиги миллий ва хорижий илғор тенденсиялар, компетенсиявий ёндашувига асосланган ижтимоий йўналганлилик тамойилларини амалга ошириш ҳамда алалия, дизартрия, ринолалия ташхиси қўйилган болаларнинг индивидуал хусусиятларини психокоррексион имкониятларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлган болалар ота-оналарини логопедик-коррексион ишига жалб этиш технологиялари болаларда товуш талаффузини шакллантириш, луғат бойлигини ошириш, мустақил нутқни фаоллаштириш, нутқ қобилиятини ривожлантириш ҳамда амалий қўллаш малакасини кенгайтириш имкониятларини сенсор ва фазовий тасаввурларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
нутқ нуқсонига эга бўлган болалар ота-оналарини логопедик-коррексион ишига жалб этишнинг педагогик модели логопеднинг ота-она иштирокида болаларда мавжуд нуқсонларни бартараф этишга йўналтирилган коррексион-педагогик технологияларни мураккаб дифференциялашган динамик ва ўзгарувчан сабабларини аниқлаган ҳолда оиланинг энтопсихологик хусусиятларини биологик ва ижтимоий омилларининг интеграциясини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ота-оналар ва логопедлар ҳамкорлиги мазмуни фарзанд ҳолатини тўғри қабул қилиш, оилавий тарбия, муносабатлар, тотувлик, фарзандга ҳалоллик муносабатларини ривожлантиришга, нутқ нуқсонларини коррексиялашга йўналтирилган технологияларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли нутқ камчиликлари бўлган болаларнинг ота-оналари ҳамкорлигида нутқини шакллантиришга қаратилган дифференциялашган логопедик ишнинг натижаси асосида: 
нутқ нуқсонига эга бўлган болалар ота-оналарини логопедик-коррексион ишига жалб этиш самарадорлиги миллий ва хорижий илғор тенденсиялар, компетенсиявий ёндашувига асосланган ижтимоий йўналганлилик тамойилларини амалга ошириш ҳамда алалия, дизартрия, ринолалия ташхиси қўйилган болаларнинг индивидуал хусусиятларини психокоррексион имкониятларини аниқлаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг “Инклюзив таълимдан инклюзив жамиятга” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалда оширишда фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2023-йил 01/85-сон маълумотномаси). Натижада ихтисослаштирилган таълим муассасаларида нутқ камчиликларининг бартараф этишда логопедик-коррексион ишига ота-оналар жалб этилган; 
нутқ нуқсонига эга бўлган болалар ота-оналарини логопедик-коррексион ишига жалб этиш технологиялари болаларда товуш талаффузини шакллантириш, луғат бойлигини ошириш, мустақил нутқни фаоллаштириш, нутқ қобилиятини ривожлантириш ҳамда амалий қўллаш малакасини кенгайтириш имкониятларини сенсор ва фазовий тасаввурларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг “Инклюзив таълимдан инклюзив жамиятга” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалда оширишда фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2023-йил 01/85-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотга оид яратилган методик ва дидактик таъминот ва тавсиялар коррексион-ривожлантирувчи таълим мазмуни, шакллари ва методларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
нутқ нуқсонига эга бўлган болалар ота-оналарини логопедик-коррексион ишига жалб этишнинг педагогик модели логопеднинг ота-она иштирокида болаларда мавжуд нуқсонларни бартараф этишга йўналтирилган коррексион-педагогик технологияларни мураккаб дифференциялашган динамик ва ўзгарувчан сабабларини аниқлаган ҳолда оиланинг энтопсихологик хусусиятларини биологик ва ижтимоий омилларининг интеграциясини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг “Инклюзив таълимдан инклюзив жамиятга” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалда оширишда фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2023-йил 01/85-сон маълумотномаси). Натижада ота-оналар учун яратилган методик таъминот ва тавсиялар коррексион-ривожлантирувчи ишга жалб этиш самарадорлиги ошган; 
ота-оналар ва логопедлар ҳамкорлиги мазмуни фарзанд ҳолатини тўғри қабул қилиш, оилавий тарбия, муносабатлар, тотувлик, фарзандга ҳалоллик муносабатларини ривожлантиришга, нутқ нуқсонларини коррексиялашга йўналтирилган технологияларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг “Инклюзив таълимдан инклюзив жамиятга” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалда оширишда фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2023-йил 01/85-сон маълумотномаси). Натижада педагогик технологиялар асосида нутқ нуқсонига эга бўлган болалар ота-оналарини педагогик коррексион ишига жалб этишга шароит яратилган. 


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish