Убаева Шахноза Лутфуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари барқарорлигини самарали бошқариш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Iqt186.
Илмий раҳбар: Ахунова Гулчеҳра Назаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларида замонавий менежмент усулларини қўллаш орқали уларнинг самарали бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари барқарорлигини бошқариш механизми, стратегиялари, унинг ҳуқуқий-меъёрий асослари такомиллаштирилган ва уларга хос бўлган инновацион хизмат турларини жорий этиш асослаб берилган;
ривожланган мамлакатлар тижорат банкларининг фаолияти ўрганилиб, келгусида “контракт банклар” равнақи, банк маҳсулотлари ва хизматларининг янги турларини яратиш ва уларни диверсификациялаш имкониятлари аниқланган, рискларни баҳолаш ва банкларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган DEA (Data Envolope Analysis ) ва CAMEL (Capital, Assets, Management quality,Earnings and Liquidity) усуллари таклиф этилган;
тижорат банклари барқарорлигини таъминлайдиган омиллар (банк капитализацияси даражаси, активлар ва менежмент сифати, соф даромад ва ликвидлик даражаси) аниқланиб, балансдан ташқаридаги фаолиятдан келадиган даромадни ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
тижорат банклари менежменти сифатини рейтинглаш, банк хизматлари ва маҳсулотлари бозорининг мувозонатини таъминлайдиган оптимал қарорлар қабул қилиш методологияси маржинал даромад ва маржинал харажатларни ҳисоблаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари барқарорлигини самарали бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жадал ислоҳотлар шароитида Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишда тижорат банклари барқарорлигини бошқариш механизми, стратегиялари, унинг ҳуқуқий-меъёрий асослари такомиллаштирилган ва уларга хос бўлган янги инновацион хизмат турлари “Давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банки ва Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат банки “Инфинбанк”амалиётига жорий этилган (“Давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил 12 декабрдаги 4560/ч-54/1-17-сон ва акциядорлик тижорат банки “Инфинбанк”нинг 2017 йил 15 декабрдаги 01-1/5160-сон маълумотномалари). Натижада банкнинг миссияси, келажаги, мақсади, вазифалари, стратегияси ва тактикаси аниқ белгиланган, инновацион бошқарув технологияларини қўллаш асосида тижорат банкининг бошқарув тизимини тақомиллаштириш учун менежментнинг янги самарали концепциялари жумласига кирувчи “севен ес”, “бизнес ғилдираги” сингари тамойиллар бошқарувга жорий этилган. Бунинг натижасида 2017 йилда “Давр банк”нинг трансакцион харажатлари 2016 йилга нисбатан 10,5 фоизга ва “Инфинбанк”нинг трансакцион ҳаражатлари эса 9,5 фоизга камайган;
ривожланган мамлакатлар тижорат банкларининг фаолияти ўрганилиб келгусида “контракт банклар” равнақи, банк маҳсулотлари ва хизматларининг янги турларини яратиш ва уларни диверсификациялаш имкониятлари аниқланган, рискларни баҳолаш ва банкларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган янги усуллар: DEA (Data Envolope Analysis) ва CAMEL (Capital, Assets, Management quality, Earnings and Liquidity) “Давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банки ва Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат банки “Инфинбанк”амалиётига жорий этилган (“Давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил 12 декабрдаги 4560/ч-54/1-17-сон ва акциядорлик тижорат банки “Инфинбанк”нинг 2017 йил 15 декабрдаги 01-1/5160-сон маълумотномалари). Натижада макон ва замон миқёсида банкларнинг самарадорлигини ўлчаш ва бошқа банклар билан уни таққослаш имконияти яратилган. Тавсия этилган усуллар ёрдамида банк менежментининг 2010–2017 йиллардаги бошқарув самарадорлиги таққосланган ва у “Давр банк”да 13,2 фоизга ва “Инфинбанк”да эса 14,5 фоизга ошганлигини кўрсатган. Бу эса банк соҳасида харажатларни пасайтириш, банкка аҳолининг ишончини ошириш чора-тадбирларини белгилаш имконини яратган;
ривожланган мамлакатларнинг тижорат банклари барқарорлигини бошқариш тажрибаси тизимли таҳлил этилиб, тижорат банкларда иқтисодий-математик моделлаштириш ёрдамида барқарорликни таъминлайдиган омиллар аниқланиб, балансдан ташқаридаги фаолиятдан келадиган даромадни ошириш механизмлари таклиф этилган ва улар “Давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банки ва Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат банки “Инфинбанк”амалиётига жорий этилган (“Давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил 12 декабрдаги 4560/ч-54/1-17-сон ва акциядорлик тижорат банки “Инфинбанк”нинг 2017 йил 15 декабрдаги 01-1/5160-сон маълумотномалари). Натижада иқтисодий-математик модел ёрдамидаги таҳлил шуни кўрсатганки, “Давр банк”нинг асосий банк операцияларига қараганда балансдан ташқарида бажариладиган фаолиятидан 15,5 фоиз ва “Инфинбанк”да эса 12,4 фоиз кўп даромад олишга эришилган;
тижорат банклари менежменти сифатини рейтинглаш, банк хизматлари ва маҳсулотлари бозорининг мувозонатини таъминлайдиган оптимал қарорлар қабул қилиш методологияси маржинал даромад ва маржинал харажатларни ҳисоблаш асосида такомиллаштирилган ва улар “Давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банки ва Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат банки “Инфинбанк”амалиётига жорий этилган (“Давр банк” хусусий акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил 12 декабрдаги 4560/ч-54/1-17-сон ва акциядорлик тижорат банки “Инфинбанк”нинг 2017 йил 15 декабрдаги 01-1/5160-сон маълумотномалари). Натижада банк бошқарувида ахборот коммуникация технологиялари ва математик моделлаштириш усулларидан кенг фойдаланиш ҳисобига 2017 йилда жорий харажатлар “Давр банк”да 16 фоизга ва “Инфинбанк”да 11 фоизга камайган ва даромадлар эса қўшимча ресурс жалб қилмаган ҳолда мос равишда 14,2 ва 19,2 фоизга кўпайган.