Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Дилноза Ғуломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабда она тили таълими мақсадининг лексикология ўқитишда воқеланиши”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2738.
Илмий раҳбар: Юлдашева Дилором Нигматовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Курбанова Гулноз Негматовна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Нуриллаева Шаҳло Ўктамовна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабда она тили таълими мақсадининг лексикология ўқитишда воқеланиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабда она тили таълими мақсадининг лексикология ўқитишда воқеланишидаги маънавий-мафкуравий қиёфаси жамиятнинг бош ғояси билан уйғунлашган шахсни тарбиялаши сабабли о'қувчиларнинг ижодий тафаккури ва нутқини ривожлантириши, ақлий, руҳий, маънавий юксалишига таъсир этиши асосланган;
мулоқот ва нутқ маданияти ривожланган шахсни камол топтиришда мотивацион-эҳтиёжга асосланган, фаолиятли операцион, назорат-коррексион, рефлексив-прогностик омилларнинг танқидий, мантиқий, креатив фикрлашни ва компетенсияларини шакллантириш даражалари мазмуни интегратив хусусиятларни яхлитлаш ҳамда маълумотларни тўплаш, билимдаги бўшлиқларни тўлдириш тамойиллари уйғунлигини рационал таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
лексикология ўқитишда ижодий ва креатив фикрлайдиган, ўзгалар фикрини англайдиган, мулоқот ва нутқ маданияти ривожланган шахсни камол топтириш прагматикасига эришиш, узвийлик ва узлюксизликни сифат жиҳатидан таъминлаш, ўқувчиларнинг лингвистик билимларини нутқий компетентликка алмаштириш жиҳатларига устуворлик бериш зарурати асосланган;
она тили дарсларида ўқувчиларга лексикология мавзуларини ўтишда дидактик,  эстетик, гигиеник талаблар учун махсус топшириқлар тизими ишлаб чиқилиб, уларнинг ўқувчи ўрганаётган хорижий тиллар ўртасидаги интеграцияни таъминлаши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда мактабда она тили таълими мақсадининг лексикология ўқитишда воқеланиши тавсифи асосида:
мактабда она тили таълими мақсадининг лексикология ўқитишда воқеланиши маънавий-мафкуравий қиёфаси жамиятнинг бош ғояси билан уйғунлашган шахсни тарбиялаш мўлжали сабабли о'қувчиларнинг ижодий тафаккури ва нутқини ривожлантириши, ақлий, руҳий, маънавий юксалишига таъсир этиши этишига асосланган хулосалардан Бухоро давлат университетида бажарилган ОТ-Ф1-002-рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳа (2017-2020-йй.)да фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022-йил 28-декабрдаги 01-04/01-2818-сон маълумотномаси). Натижада, она тили таълими мазмунининг  ҳозирги ўқитиш жараёнидаги хусусиятлари аниқланган;
лексикология ўқитишда ижодий ва креатив фикрлайдиган, ўзгалар фикрини англайдиган – мулоқот ва нутқ маданияти ривожланган шахсни камол топтириш прагматикасига эришиш, узвийлик ва узлюксизликни сифат жиҳатидан таъминлаш, ўқувчиларнинг лингвистик билимларини нутқий компетентликка алмаштириш принциплари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактаб она тили ўқитувчилари фаолиятларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 10-майдаги 04-02/3-387-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб она тили дарсларида ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш усулларини такомиллаштиришга  хизмат қилган;
она тили дарсларида ўқувчиларга лексикология мавзуларини ўтишда дидактик талаблар, илмий-методик талаблар, педагогик-психологик талаблар, эстетик талаблар, гигиеник талаблар учун махсус топшириқлар тизими ишлаб чиқилиб, уларни ўқувчи ўрганаётган бирор хорижий тилга қиёслаб тушунтириш, тиллар ўртасидаги интеграцияни таъминлашга оид  хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳа (2017-2020-йй.)да фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 17-февралдаги 87-сон маълумотномаси). Натижада она тили дарсларида ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ўстириш жараёни тамойиллар  асосида такомиллаштирилган;
мулоқот ва нутқ маданияти ривожланган шахсни камол топтиришда мотивацион-эҳтиёжга асосланган, фаолиятли операцион, назорат-коррексион, рефлексив-прогностик омилларнинг интегратив хусусиятларини яхлитлаш ҳамда маълумотларни тўплаш, билимдаги бўшлиқларни тўлдириш тамойиллари уйғунлигини рационал таъминлашни ошириш орқали танқидий, таҳлилий, мантиқий, креатив фикрлашни ва компетенсияларини шакллантириш даражалари мазмуни ишлаб чиқишга оид хулосаларидан (2021-2022-йй.)да Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телевидениясининг “Мактаб таълимининг долзарб муаммолари”, “Миллий тилимиз ва унинг таълими”, “Мактаб ва ҳаёт”, “Она тили таълими ва ўқувчи” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг “Мулоқот ва мунозара”, “Мактаб ва миллий ўзлик” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро МТРКнинг 2022-йил 28-декабрдаги 1/350-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактаблари она тили дарсларининг сифат ва самарадорлигини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish