Sayt test rejimida ishlamoqda

Наимова Мунира Зафаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фавқулодда ва кризис ҳолатларда тезкор вазиятни ҳисобга олган холда кўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ташкиллаштирилиши ва ўтказилишини такомиллаштириш”, 21.02.24 – Фуқаролар ҳимояси. Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш воситалари ва усуллари ихтисослигида диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/T1694.
илмий раҳбар: Шомансуров Суннат Султанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги 
DSc.40/29.12.2022.T.129.01 рақамли Илмий кенгаши.
Расмий оппонентлар: 
Файзибаев Шерзод Собирович – Тошкент давлат транспорт университети профессори, техника фанлари доктори, профессор; 
Литяга Артем Валерьевич - Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра бошлиғи т.ф.ф.д, (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади фавқулодда ва кризис ҳолатлардаги тезкор вазиятни ҳисобга олган ҳолда қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ташкиллаштирилиши ва ўтказилишини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ташкиллаштирилиши ва ўтказилишида бўлинмалар ва тузилмаларнинг ўзаро хамкорликдаги харакатлари, бошқарув қарорларининг қабул қилиниши, ҳамда фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда тезкор ҳолатни ҳисобга олган ҳолда бўлинмаларнинг куч ва воситалардан самарали фойдаланишнинг мақбул ҳисоб-китоби илмий жиҳатдан асосланган;
олиб борилган қўмондонлик-штаб машқлари натижасида фавқулодда вазиятлар худудига ресурсларни етказиб бериш учун вақт ва масофани оптималлаштиришга имкон берадиган ва фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда вазифаларни бажариш самарадорлигини оширадиган ҳудудий бўлинмаларнинг моддий ресурслари захираларини оқилона тақсимлашнинг математик модели ишлаб чиқилган; 
амалий жиҳатдан дала шароитида ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машқларинининг тадқиқотлари натижасида бўлинмаларнинг вақтинчалик дислокация жойидаги кутиш вақт параметрининг математик ифодаси орқали куч ва воситаларни самарали тақсимлаш, фавқулодда вазиятларни бартараф этишнинг умумий вақтини аниқлаш усуллар такомилллаштиришга эришилган;
қўмондонлик-штаб машғулотларида бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш орқали фавқулодда ҳолатларни тезкорлик бартараф этишдаги усулларини такомиллаштириш орқали тезкор штаб фаолияти самарадорлигини 15-20% гача яхшилаш мумкинлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фавқулодда ва кризис ҳолатларда тезкор вазиятни ҳисобга олган ҳолда қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ташкиллаштирилиши ва ўтказилишини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ўқув машқларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, шунингдек табиий ва техноген фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун мўлжалланган бўлинмаларнинг куч ва воситаларини илмий асосланган мақбул ҳисобланиши, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2021 йил 18 октябрдаги далолатномаси). Ҳисоб-китоблар моддий-техника базаси заҳираларини тақсимлаш учун дастлабки маълумот ҳисобланади, бу ўз навбатида, фавқулодда вазиятда харажатларни камайтириш ва аҳоли ҳаётининг биринчи навбатдаги таъминотини ташкил қилиш имконини берган;
фавқулодда вазиятларни бартараф этишда бўлинмаларнинг заҳираларини оқилона тақсимлаш бўйича ишлаб чиқилган услуби, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий аппарати бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девонининг 2022 йил 7 апрелдаги №1/1-2253-сонли маълумотномаси ҳамда 2021 йил 20 декабрдаги далолатномаси); Натижада фавқулодда ҳолатларни тезкорлик бартараф этишдаги усулларини такомиллаштириш орқали тезкор штаб фаолияти самарадорлигини 15-20% гача яхшилаш мумкинлиги аниқланган.
қўмондонлик-штаб машқларида катнашадиган худудий бўлинмалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликдаги харакатларини ташкиллаштирилиши бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасининг 2022 йил 8 февралдаги №387-сонли далолатномаси). Натижада ўқув машқларини ўтказиш вақтида ҳудудий қуйи тизимлар бошқарув органларининг ҳамкорликдаги ишлашларини ўз вақтида ташкиллаштирилишини таъминлаш имконини беради, бунда, бўлинмаларнинг ҳаракатларини ташкиллаштириш самарадорлигини оширишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish