Sayt test rejimida ishlamoqda

Норкулова Дилфуза Зохитовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда социал туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt100.  

Илмий раҳбар: Асланова Дилбар Хасановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.

Расмий оппонентлар: Навруз-Зода Бахтиёр Негматович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Баходирхон Шахриёрович,иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда социал туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

истеъмолчиларни, молиялаштириш манбалари ва усулларини аниқ белгилаш орқали «социал туризм» тушунчасининг такомиллаштирилган ҳамда «социал туризм хизматлари» тушунчасининг таърифлари ишлаб чиқилган;

социал туризм хизматлари истеъмолчиларига имтиёз ва чегирмаларни белгилаш асосида ушбу хизматлар бозоридаги талаб ва таклиф ҳажмини аниқлаш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган;

социал туризм турларини тизимлаштириш ва молиялаштиришни белгилашга асосланган социал туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;

болалар ва ёшлар оромгоҳлари, хостеллар, оилавий дам олиш марказлари, санаторийлар фаолиятини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар берилган;

ихтисослаштирилган жойлаштириш воситаларида социал туризм хизматлар сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Социал туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар амалиётда қўлланилди, жумладан:

истеъмолчиларни, молиялаштириш манбалари ва усулларини аниқ белгилаш орқали «социал туризм» тушунчасининг такомиллаштирилган ҳамда «социал туризм хизматлари» тушунчасининг таърифлари 5610200–«Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган «Туризм: назария ва амалиёт» номли дарслигига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 февралдаги 89-03-584-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида туризмга оид фанларни такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини янада оширишга хизмат қилган;

социал туризм хизматлари истеъмолчиларига имтиёз ва чегирмаларни белгилаш асосида ушбу хизматлар бозоридаги талаб ва таклиф ҳажмини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 20 декабрдаги 03-09-4478-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида мамлакатимизда имтиёзли асосда ташкил этилган ички туризмнинг жадал ривожланиши механизмларини белгилашга имкон берган;

социал туризм турларини тизимлаштириш ва молиялаштиришни белгилашга асосланган социал туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 20 декабрдаги 03-09-4478-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида мамлакатда болалар, ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, жисмоний имкониятлари чекланган инсонлар учун туризмни ташкил этиш механизмини такомиллаштириш асосида социал туризмнинг ривожланиши механизмларини белгилашга асос бўлган;

болалар ва ёшлар оромгоҳлари, хостеллар, оилавий дам олиш марказлари, санаторийлар фаолиятини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш бўйича илмий жиҳатдан асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 20 декабрдаги 03-09-4478-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида ички туризмни жадал ривожлантириш механизмларини белгилашга асос бўлган;

ихтисослаштирилган жойлаштириш воситаларида социал туризм хизматлар сифатини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти O‘zDSt 3220:2017 «Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар»га киритилди (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 23 февралдаги 02/455-сон маълумотномаси). Берилган илмий тавсияларни амалиётга жорий этиш орқали мамлакатда туризм соҳасини ривожлантиришга, унинг инфратузилмасини такомиллаштиришга, туризм хизматлари сифатини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish