Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпулатова Ниёхон Шавкатжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида илмий дунёқарашни фанлараро шакллантириш  методикасини такомиллаштириш  (табиий ва аниқ фанлар мисолида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped4194.
Илмий раҳбар: Норбўтаев Хўшбоқ Бобоназарович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Орипова Нодима Халиловна,педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида илмий дунёқарашни фанлараро шакллантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида илмий дунёқарашни фанлараро шакллантириш мақсадида педагогик жараённинг дидактик имкониятлари (билиш, ўрганиш, амалда синаб кўриш, фикрлаш, мушоҳада қилиш) юқори даражадаги фикрлаш мустақиллигининг (тушуниш, фикрлаш, қарорлар қабул қилиш) намоён бўлишига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда табиий ва аниқ фанларни фанлараро ўқитишда ўқувчилар илмий дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг амалий компоненти ва дидактик вазиятларини ўқувчи ёшига ва мавзу мазмунига мувофиқ яратиш, ижодий майлларни кўргазмалилик, амалий топшириқлар, ижодий ўйинлар воситасида ҳосил қилиш, интеллектуал фаолиятни изчиллик (режалаштириш, бошқариш) асосида ташкил этиш  асосида ривожлантирилган;
бошланғич синфларда табиий ва аниқ фанларни ўқитишда ўқувчилар илмий дунёқарашини фанлараро шакллантиришнинг ташкилий-методик компоненти инновацион ўқитишнинг когнитив (илмий дунё қарашга йўналганлик), педагогик фаолиятга шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (билишга ва ўрганишга) қарор топтиришнинг дидактик таъминотини режалаштириш асосида такомиллаштирилган.
бошланғич синф ўқувчиларида илмий дунёқарашни фанлараро интеграциялаш асосида такомиллаштиришга йўналтирилган мантиқий тузилма шахс ривожланиш соҳаларининг (индивидуал, ҳамкорликда) фаолияти мазмунини вертикал ва горизонтал йўналишларда кенгайтириб боришнинг педагогик жараёнини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида илмий дунёқарашни фанлараро шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида илмий дунёқарашни фанлараро шакллантириш мақсадида педагогик жараённинг дидактик имкониятлари(билиш, ўрганиш, амалда синаб кўриш, фикрлаш, мушоҳада қилиш) юқори даражадаги фикрлаш мустақиллигининг (тушуниш, фикрлаш, қарорлар қабул қилиш) намоён бўлишига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган дастурий таъминот Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 2-майдаги 01/11-01/9-294-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида илмий дунёқарашни фанлараро шакллантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлигини оширишга кўмаклашилган;
бошланғич синфларда табиий ва аниқ фанларни фанлараро ўқитишда ўқувчилар илмий дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг амалий компоненти ва дидактик вазиятларини ўқувчи ёшига ва мавзу мазмунига мувофиқ яратиш, ижодий майлларни кўргазмалилик, амалий топшириқлар, ижодий ўйинлар воситасида ҳосил қилиш, интеллектуал фаолиятни изчил (режалаштириш, бошқариш) асосида ташкил этиш асосида ривожлантириришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 2-майдаги 01/11-01/9-294-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда илмий дунёқарашни фанлараро шакллантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синфларда табиий ва аниқ фанларни ўқитишда ўқувчилар илмий дунёқарашини фанлараро шакллантиришнинг ташкилий-методик компоненти инновацион ўқитишнинг когнитив (илмий дунё қарашга йўналганлик), педагогик фаолиятга шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (билишга ва ўрганишга) қарор топтиришнинг дидактик таъминотини режалаштиришасосида такомиллаштириш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 2 майдаги 01/11-01/9-294-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабининг 2-4-синфларида табиий фанларни интеграциялаш мазмунида ўқувчилар илмий дунёқарашини фанлараро шакллантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish