Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Муаззамхон Султонмахмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амир Темур ва темурийлар салтанатида ирригация тизимининг ривожланиши”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1113.
Илмий раҳбар: Ўлжаева Шоҳистахон Мамажоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Мадраимов Абдумажид Абдураимович, тарих фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Шерзодхон Юнусович, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Амир Темур ва темурий ҳукмдорларнинг Мовароуннаҳр, Хуросон ва хорижий мамлакатларда амалга оширган ирригация тизимидаги бунёдкорлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амир Темурнинг Мовароуннаҳрда олиб борган ирригация соҳасидаги бунёдкорлик ишлари янги маълумотлар билан бойитилиб, Сирдарё ва Нурота оралиғидаги “Ўримбой ариғи”, Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида “Дархон ариқ” каби суғориш ариқларининг мазкур даврда қазилганлиги аниқланган;
ҳозирги кунда Байлақон шаҳрини сув билан таъминловчи Эски Хонқизи канали баъзи илмий адабиётларда таъкидлангани каби Барлос канали эмас, Байлақон канали эканлиги асосланган;
Амир Темур томонидан Ҳиндистон юриши олдидан Кобул яқинида қаздирган, манбаларда Бодом, Жуйи Моҳигир ва Жуйи Нав деб номланувчи ариқнинг ҳозирги кунда ҳам Жуйи Моҳигир номи остида Парвон вилоятининг маркази бўлган Чорикор (Чаҳорикор) туманининг суғорилишида фойдаланилаётганлиги аниқланган;
Султон Абу Саид Мирзо томонидан таъмирланган Машҳад яқинидаги Гулистон, Бойсунқур Мирзо томонидан Хуросон-Разавий вилоятида қурилган Ахламад (Бойсунқур), Алишер Навоий томонидан Машҳад яқинида бунёд этилган Туруқ (Туруқбанд) тўғонларининг жойлашган ўрни аниқланиб, уларнинг ҳозирги кунда ҳам фаолият кўрсатаётгани асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амир Темур ва темурийлар салатанатида ирригация тизимининг ривожланиш тарихини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Амир Темурнинг Мовароуннаҳрда олиб борган ирригация соҳасидаги бунёдкорлик ишлари янги маълумотлар билан бойитилиб, Сирдарё ва Нурота оралиғидаги “Ўримбой ариғи”, Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида “Дархон ариқ” каби суғориш ариқларининг мазкур даврда қазилганлиги, ҳозирги кунда Байлақон шаҳрини сув билан таъминловчи Эски Хонқизи канали баъзи илмий адабиётларда таъкидлангани каби Барлос канали эмас, Байлақон канали эканлиги асосланганлиги ҳақидаги хулоса ва натижалардан 2021-йилда Ўзбекистон тарихи телеканалининг Очиқ дарс кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 24-февралдаги 06-28-458-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар кўрсатувнинг кенг жамоатчилик учун янада қизиқарли ва мазмундор бўлишини таъминлаган; 
Амир Темур томонидан Ҳиндистон юриши олдидан Кобул яқинида қаздирган, манбаларда Бодом, Жуйи Моҳигир ва Жуйи Нав деб номланувчи ариқнинг ҳозирги кунда ҳам Жуйи Моҳигир номи остида Парвон вилоятининг маркази бўлган Чорикор (Чаҳорикор) туманининг суғорилишида фойдаланилаётганлиги, Султон Абу Саид Мирзо томонидан таъмирланган Машҳад яқинидаги Гулистон, Бойсунқур Мирзо томонидан Хуросон-Разавий вилоятида қурилган Ахламад (Бойсунқур), Алишер Навоий томонидан Машҳад яқинида бунёд этилган Туруқ (Туруқбанд) тўғонларининг жойлашган ўрни аниқланиб, уларнинг ҳозирги кунда ҳам фаолият кўрсатаётгани тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг маданий-маърифий тадбирларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 2-июндаги 02/02/980-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар халқимизга Амир Темур ва темурий ҳукмдорларнинг бунёдкорлик ғояларини тарғиб қилишда амалий аҳамиятга эга.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish