Sayt test rejimida ishlamoqda

Улуғмурадов Хамроз Юсуф ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сифатли тола олиш мақсадида пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ускунасининг конструксиясини такомиллаштириш”, 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.PhD/Т1986
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.06.2020.Т.115.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Р.Ш.Сулаймонов, техника фанлари доктори, профессор. А.У.Саримсоков, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сифатли тола олиш мақсадида пахтани майда ифлосликлардан тозаловчи такомиллаштирилган ускунани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ифлосликлардан самарали тозалайдиган эластик материалдан тайёрланган қозиқли барабанга эга бўлган такомиллаштирилган эластик қайишқоқ қозиқчали тозалагич ишлаб чиқилган;
резина втулкалар ёрдамида болтлар билан барабанга маҳкамланадиган эластик қозиқли-планкали барабан билан такомиллаштирилган тозалагичда пахта бўлакчасига уринма ёʻналиш бўйича оғирлик кучининг проексияси ва пахтани тебранма ҳаракатга келтирувчи зарба кучлари таъсирида тўрли юза устидаги харакат тезлиги тенгламаси ишлаб чиқилган.
Такомиллаштирилган ускунанинг тозалаш самарадорликларини ошириш учун нормал кучларнинг қийматлари ва эластик бармоқлар бикрлиги миқдорининг нисбий ажралиш коеффисиентига боғлиқлиги аниқланган.
ускунадан кейинги чигитнинг шикастланиш даражаси, толадаги нуқсондор тола ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши, ускунанинг тозалаш самарадорлиги критерияларга таъсир этувчи омиллар қозиқчали барабаннинг айланишлар сони, эластик қозиқнинг қайишқоқлиги, қозиқ учи билан тўрли юза оралиқ масофасига боғлиқлиги математик режалаш усули билан кўп омилли тажрибалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ускунасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалари асосида:
пахтани майда ифлосликлардан тозалашдаги такомиллаштирилган тозалагич “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси тасарруфидаги корхонада, жумладан Жиззах вилоятидаги “Силверлеафе” МЧЖ қўшма корхонасига жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 
23 декабрдаги 02/22-902-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани тозалашда агрегатнинг тозалаш самарадорлигини навлар бўйича ўртача 2,8 (абс)% ва 1,9 (абс)% га, тола сифатини ўртача 0,3 (абс)% ва 0,89 (абс)% га, чигит сифатини ўртача 0,17 (абс)% ва 0,38 (абс)% га ошириш имкони яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish