Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Норкобулнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дарёдан сув олувчи иншоотнинг эксплуатация самарадорлигини оширишнинг назарий ва амалий асослари», 05.09.06 – “Гидротехника ва мелиорация қурилиши”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
№ B 2023.4. DSc / T123.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Бакиев Машариф Рузметович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети  ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш. 
Расмий оппонентлар: техника фанлари  доктори, профессор,. Б.М. Шакиров (05.09.06);  техника фанлари  доктори, профессор, Р. Хужақулов (05.09.06);  техника фанлари  доктори профессор, Эргашов (05.09.06);
Етакчи ташкилот - Тошкент архитектура - қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Дарёдан сув олувчи локал иншоот самарадорлигини ошириш, глобал тизимли гидротехника иншоотларни бошқариш технологиясини такомиллаштириш ва уларнинг эксплуатациясига оид маълумотларни йиғувчи компьютер дастурини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дарёдан сув олувчи локал иншоот ёнига ўрнатиладиган ростловчи иншоот-нинг самарадорлигини ошириш мақсадида ростловчи иншоотни такомиллаш-ган конструкцияси яратилган;
такомиллашган ростловчи иншоотни конструктив параметрларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
такомиллашган ростловчи иншоотни лойиҳалаш учун компьютерда ҳисоблаш дастурлари яратилган; 
замонавий алоқа воситаларига асосланган ҳолда глобал тизимли гидротех-ника иншоотларидан маълумотларни йиғиш технологиясини такомиллаш-тирилган;
гидротехника иншоотларини автоматизация – телемеханизация усулда  бошқариш  технологияси такомиллаштирилган;
гидропостлар ва иншоотлардан олинадиган маълумотларни тўплаш, тахлил қилиш ва сақлаш учун компьютер технологиясига асосланган “Маълумотлар  базаси” дастури яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
         локал сув олувчи иншоот ёнига ўрнатиладиган кумилувчан ростловчи  иншоотнинг такомиллашган конструкцияси Гулистон сув иншоотлари ва Дўстлик канали бошқармаси тасаруфидаги объектда қўлланилди (Сув хўжалик вазирлигининг 2023 йил 14 - мартидаги № 03/37 – 791 сонли маълумотномаси). Натижада ҳимояланаётган қирғоқнинг ювилишга нисбатан мустахкамлиги 1,5...2,0 маротаба ортган;
          гидротехника иншоотларни автоматизациялаш ва диспетчеризациялаш  усулда компьютерда бошқариш учун тузулган дастурлар Юқори Чирчиқ гидроузелида жорий этилд. (Сув хўжалик вазирлигининг 2023  йил  14 – мартидаги № 03/37 – 791 сонли маълумотномаси).  Натижада гидротехника  иншоотларини автоматик ва диспетчериза-циялашган усулда бошқаришга  ўтказиш орқали уларда фаолият кўрсатаётган ишчи – хизматчиларнинг  мехнати енгиллашади ва иншоотдан ўтаётган сув сарфини аниқлашдаги  нисбий фарқ кўрсатгичи 1,8 %  гача бўлишига  (амалда 5...6 %) эришилди.  Дарёдан олинаётган сувнинг аниқлик даражасини ортиши ҳисобига  иншоот орқали олинаётган сув сарфи миқдори 3...4 % га тежалган;  
         “Юқори Чирчиқ гидроузели эксплуатацияси бўйича кўрсатмалар” Юқори Чирчиқ гидроузеллар бошқармасида қўлланилмоқда (Сув хўжалик вазирлигининг 2023 йилнинг  14 - мартидаги № 03/37 – 791 сонли маълумот-номаси). Натижада  гидроузелдан ишончли, хавфсиз ва самарали фойдаланиш имконияти  пайдо  бўлган.  


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish