Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Санобархон Юлдашевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Компетентли-модулли ёндашув асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped548. 
Илмий маслаҳатчи: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Чориев Рузимурат Кунгратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади компетентли-модулли ёндашув асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш мазмуни ва методологияси бўлажак мутахассисларда технологик жараёнларни бажариш, билимларни реал иш ўрнида қўллаш, академик билимлар ва амалий кўникмалар ўртасидаги боғлиқликни таъминлашга қаратилган компетентли-модулли ёндашув асосида модулли ўқув жараёнига  босқичма-босқич ўтиш алгоритмини (касбий ва умумий компетенсиялар,  функсионал харита) татбиқ этиш асосида аниқлаштирилган; 
компетентли-модулли  ёндашув асосида ўқув жараёнини лойиҳалаш, ташкил этиш, зарурий компетенсияларни белгилаш ва компетентли-модулли ўқув дастурларини яратишда комплекс дидактик мақсаддан интеграцияловчи дидактик мақсадларни ажратиб олиш натижасида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели такомилаштирилган; 
компетентли-модулли ёндашув асосида касбий фанларни функсионал вазифаларини аниқлаш орқали ўқув модулларини мантиқий блокларга ажратиш принциплари таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган компетенсияга асосланган таълимнинг динамик ўзгарувчан талаблари (узлюксиз касбий ривожланиш, янги технологияларни ўзлаштириб бориш) асосида такомиллаштирилган;
компетентли-модулли ёндашув асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга қаратилган модулли таълим технологияси “Коллаборатив” технология, “Мулоқот” технологияси, “Консенсус ва конфронтасия” технологияларни ҳамда “Синектика”, “Дискрет динамика”,  “Менга сўз беринг” методлари ва марказида ўқувчи бўлган таълим шаклларини мақсадли қўллаш асосида такомиллаштирилган;  
бўлажак мутахассисларни касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини комплекс баҳолашниннг дидактик таъминоти кўп мезонли тестлар, когнитив фаолиятни баҳоловчи тестлар, ижодий фаолликни оширишга ва баҳолашга қаратилган топшириқлар тўплами, графикавий мустақил топшириқлар (либос эскизларини яратиш, фактурани яратиш, дизайн яратиш), амалий характердаги мустақил топшириқлар мажмуини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компетентли-модулли ёндашув асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
профессионал таълимда меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш мазмунини такомиллаштириш,  бўлажак мутахассисларда технологик жараёнларни бажариш, билимларни реал иш ўрнида қўллаш, академик билимлар ва амалий кўникмалар ўртасидаги боғлиқликни таъминлашга қаратилган компетентли-модулли ёндашувни қўллаш  юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар “Ёшлар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон маълумотлар базасини яратиш” мавзусидаги (2021-2022 йй) илмий инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 18 майдаги 4/17-18/1-сон маълумотномаси). Мазкур, амалий таклифлар ўқувчилар касбий компетентлигини шакллантириш ҳамда касбий ижодкорликни ривожлантиришни такомиллаштиришга хизмат қилган; 
компетентли-модулли  ёндашув асосида ўқув жараёнини лойиҳалаш, ташкил этиш, зарурий компетенсияларни белгилаш ва компетентли-модулли ўқув дастурларини яратишда комплекс дидактик мақсаддан интеграцияловчи дидактик мақсадларни ажратиб олиш натижасида модулли таълимга асосланган ўқув дастури ишлаб чиқишга оид таклифлар “Ёшлар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон маълумотлар базасини яратиш” мавзусидаги (2021-2022 йй) илмий инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 18 майдаги 4/17-18/1-сон маълумотномаси). Мазкур, таклифлар профессионал таълимда мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган; 
компетентли-модулли ёндашув асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга қаратилган модулли таълим технологиясини жорий қилишда “Коллаборатив” технология, “Мулоқот” технологияси, “Консенсус ва конфронтасия” технологияси,  “Синектика”, “Дискрет динамика”, “Эвристик метод”, “Менга сўз беринг” методларини ҳамда марказида ўқувчи бўлган таълим шакллари(интерфаол таълим) қўллашга оид методик ишланмалар “Ёшлар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон маълумотлар базасини яратиш” мавзусидаги (2021-2022 йй) илмий инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 18 майдаги 4/17-18/1-сон маълумотномаси). Мазкур, ўқув-дидактик таъминот профессионал таълим муассасаларида касбий фанларни модулли таълим тамойиллари асосида ўқитишга хизмат қилган;  
касбий компетенсияларни баҳолашга қаратилган кўп мезонли тестлар, когнетив фаолиятни баҳоловчи тестлар, ижодий фаолликни оширишга ва баҳолашга қаратилган топшириқлар тўплами, графикавий мустақил топшириқлар (либос эскизларини яратиш, фактурани яратиш, дизайн яратиш), амалий характердаги мустақил топшириқлар мажмуи “Ёшлар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон маълумотлар базасини яратиш” мавзусидаги (2021-2022 йй) илмий инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 18 майдаги 4/17-18/1-сон маълумотномаси). Мазкур, касбий фанларидан яратилган электрон дастур, методик қўлланмалар, интеллектуал ва интегратив топшириқлар профессионал таълим муассасаларида педагогик жараённи ташкил этишнинг методик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган. 


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish