Sayt test rejimida ishlamoqda

Атамуратова Нурзада Байрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида ахборот хизматларини ривожлантириш масалалари (Қорақалпоғистон Республикаси туризм соҳаси мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисойиёт тармоқлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/Iqt1656.
Илмий раҳбар: Адилчаев Рустем Турсинбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатилло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудова Моҳинур Равшанбековна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида Қорақалпоғистон Республикасида ахборот хизматларини, хусусан туризм соҳасини ривожлантириш бўйича илмий услубий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларни рақамли ривожлантириш даражасини рейтинг баҳолаш ахборот-коммуникация технологиялари, Интернет ва мобил алоқа, таълим ва кадрлар, дастурий маҳсулот, рақамли иқтисодиётга оид маълумотлар орқали шакллантирилувчи турли индекслардан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудларни рақамли ривожлантириш даражасини рейтинг баҳолашда шаҳарлар ва қишлоқлар орасидаги рақамли ривожланишнинг тафовут даражаси кўрсаткичидан фойдаланиш асосида қишлоқ жойлари ва олис ҳудудларда рақамли ахборот хизматларини кенгайтиришни рагʼбатлантириш таклифи асосланган;
туристлар учун маҳаллий ҳудуддаги туристик, бизнес ва инфратузилма обектлари бўйича зарур маълумотларни онлайн режимда тақдим этишга йўналтирилган “Қасıмда” электрон платформаси асосида рақамли хизмат кўрсатишни такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида туристик хизматлар соҳаси ривожланишининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2026-йилга мўлжалланган туристик хизматлар ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси мисолида рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида ахборот хизматларини ривожлантириш бўйича олинган илмий хулосалар асосида:
ҳудудларни рақамли ривожлантириш даражасини рейтинг баҳолаш ахборот-коммуникация технологиялари, интернет ва мобил алоқа, таʼлим ва кадрлар, дастурий маҳсулот, рақамли иқтисодиётга оид маълумотлар орқали шакллантирилувчи турли индекслардан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси иш фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг 2022-йил 20-январдаги №13-21-29-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекистонда ҳудудларни рақамли ривожланиш даражасини рейтингли баҳолаш Низом”ида ҳудудларни рақамли ривожланиш даражасини баҳолаш индекси кўрсаткичларида таклиф этилган барча параметрлар инобатга олинганлиги сабабли ҳудудларнинг рақамли ривожланиш индексларининг аниқроқ ҳисобланишига эришилган;
ҳудудларни рақамли ривожлантириш даражасини рейтинг баҳолашда шаҳарлар ва қишлоқлар орасидаги рақамли ривожланишнинг тафовут даражаси кўрсаткичидан фойдаланиш асосида қишлоқ жойлари ва олис ҳудудларда рақамли ахборот хизматларини кенгайтиришни рағбатлантириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Статистика қўмитаси иш фаолиятида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Статистика қўмитасининг 2021-йил 8-сентябрдаги №01/2-11-09-993-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 1,2 млрд. сўм иқтисодий самара олиниб, ҳудудларни рақамли ривожланиш даражасини рейтингли баҳолаш тизимини такомиллашишга эришилган;
туристлар учун маҳаллий ҳудуддаги туристик, бизнес ва инфратузилма обектлари бўйича зарур маълумотларни онлайн режимда тақдим этишга ёʼналтирилган “Қасıмда” электрон платформаси асосида рақамли хизмат кўрсатишни такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги №02-14/04-2274-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши аҳолига ахборот хизматларини кўрсатиш ва компютер дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида “Қасимда” МЧЖ корхонаси очиш, янги ишлаб чиқилган платформа орқали туристларга минтақадаги туристик обектлар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, шу жумладан, банклар, давлат идоралари, университетлар, мактаблар, савдо дўконлари ва бошқалар тўғрисида хариталаштирилган маълумотлар тақдим этиш имконини яратган;
Қорақалпоғистон Республикасида туристик хизматлар соҳаси ривожланишининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2026-йилга мўлжалланган туристик хизматлар ҳажмининг прогноз кўрсаткичларидан Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан истиқбол дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги №02-14/04-2274-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантиришга таъсир қиладиган омилларни таҳлил қилиш ҳамда 2026-йил якунига келиб туристик хизматлар ҳажмини 300,0 млрд. сўмга қадар етказиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish