Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбердиев Одилжон Эгамберди ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарда жорий активлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Iqt2027.
Илмий раҳбар: Каримов Акром Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналарда жорий активлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
захираларнинг таннарх ёки соф сотиш қиймати миқдорларидан энг кичигини «харид таннархи – қайта ишлаш харажатлари – бошқа устама харажатлар» занжири асосида аниқлаш таклиф этилган;
корхоналар ҳисоб сиёсатига 1710-1770 «Захиралар хариди ва тайёрлов сақлаш жараёни таннархи элементлари», 1810 «Захиралар хариди ва тайёрлов сақлаш жараёни таннархи», 1910 «Ишлаб чиқаришга берилган захиралар таннархи», 2110 «Ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотлар таннархи» ишчи счётларини киритиш орқали захираларнинг харид жараёнидан сотиш жараёнигача босқичма-босқич таннархи шаклланиши асосланган;
дебиторлик қарзларининг қадрсизланишидан кўриладиган зарарларни ҳисоблашда уларни муддатига қараб тоифалаш таклиф этилган;
корпоратив бошқарув ва инвесторлар учун мўлжалланган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга 140-сатр «Захиралар», 150-сатр «Сотишга мўлжалланган узоқ муддатли активлар», 160-сатр «Савдо ва бошқа олинадиган счётлар», 170-сатр «Пул маблағлари ва пул эквивалентлари», 180-сатр «Жорий солиқ активлари»ни киритиш орқали халқаро стандартларга мувофиқ  ахборотлар қамрови кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарда жорий активлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
захираларнинг таннарх ёки соф сотиш қиймати миқдорларидан энг кичигини «харид таннархи – қайта ишлаш харажатлари – бошқа устама харажатлар» занжири асосида аниқлаш таклифи «Когондонмаҳсулотлари» АЖ ва «Оқтош-дон» АЖ ҳисоб сиёсатига жорий қилинган («Когондонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022-йил 23-сентябрдаги 269-сон, «Оқтош-дон» АЖнинг 2022-йил 25-августдаги 214-сон маълумотномалари). Натижада, захиралар таннархини аниқлаш бўйича таклиф жорий этилиши захиралар қийматини ҳаққоний шакллантириш, обектив баҳолашга хизмат қилган;
корхоналар ҳисоб сиёсатига 1710-1770 «Захиралар хариди ва тайёрлов сақлаш жараёни таннархи элементлари», 1810 «Захиралар хариди ва тайёрлов сақлаш жараёни таннархи», 1910 «Ишлаб чиқаришга берилган захиралар таннархи», 2110 «Ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотлар таннархи» счётларини киритиш орқали захираларнинг харид жараёнидан сотиш жараёнигача босқичма-босқич таннархни шакллантириш бўйича таклифи «Когондонмаҳсулотлари» АЖ ва «Оқтош-дон» АЖ ҳисоб сиёсатига жорий қилинган («Когондонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022-йил 23-сентябрдаги 269-сон, «Оқтош-дон» АЖнинг 2022-йил 25 августдаги 214-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида халқаро тажрибадаги захираларнинг даврий ва узлюксиз тизимларини жорий қилиш ва натижада захиралар ҳаракати устидан назоратни яхшилаш имконини берган;
дебиторлик қарзларининг қадрсизланишидан кўриладиган зарарларни ҳисоблашда уларни муддатига қараб тоифалаш таклифи «Когондонмаҳсулотлари» АЖ ва «Оқтош-дон» АЖ ҳисоб сиёсатига жорий қилинган («Когондонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022-йил 23-сентябрдаги 269-сон, «Оқтош-дон» АЖнинг 2022-йил 25-августдаги 214-сон маълумотномалари). Натижада, дебиторлик қарзларини халқаро стандартларга мувофиқ ҳаққоний баҳолаш, молиявий ҳисоботда соф қийматда акс эттириш имконини берган;
корпоратив бошқарув ва инвесторлар учун мўлжалланган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга 140-сатр «Захиралар», 150-сатр «Сотишга мўлжалланган узоқ муддатли активлар», 160-сатр «Савдо ва бошқа олинадиган счётлар», 170-сатр «Пул маблағлари ва пул эквивалентлари», 180-сатр «Жорий солиқ активлари»ни киритиш орқали халқаро стандартларга мувофиқ  ахборотлар қамрови кенгайтирилиши бўйича таклифлари «Когондонмаҳсулотлари» АЖ ва «Оқтош-дон» АЖ ҳисоб сиёсатига жорий қилинган («Когондонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022-йил 23-сентябрдаги 269-сон, «Оқтош-дон» АЖнинг 2022-йил 25-августдаги 214-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида молиявий ҳисоботларда жорий активлар таркибини халқаро стандартларга мувофиқ шакллантириш ҳамда ахборотларнинг ҳаққонийлиги ва аҳамиятлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish