Sayt test rejimida ishlamoqda

Игамбердиева Паризод Кадировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Фарғона доривор ўсимликларини кимёвий таркибига кўра тиббий-гигиеник таснифлаш», 02.00.09–Товарлар кимёси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/K14.

Илмий раҳбар: Ибрагимов Алиджан Аминович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.

Расмий оппонентлар: Пулатова Лола Таирхановна, техника фанлари доктори; Исаков Мухамеджан Юнусович, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Фарғона доривор ўсимликларини кимёвий таркибига кўра тиббий-гигеник таснифлаш, доривор хомашёдан профилактик ва шифобахш тўпламларни яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Marrubium anisodon ўсимлигининг тоғ минтақаси намуналаридан  индивидуал ҳолатда алкалоид стахидрин ҳамда дитерпен синфига мансуб нейтрал моддалар перегринин ва маррубин ҳосиласи ажратиб олинган;

илк бор Arctium leiospermum ўсимлигининг тоғ минтақаси намуналаридан β-ситостерин, α-амирин ва ацетиламиринлар ажратиб олинган, уларнинг тузилиши исботланган ва идентификация қилинган;

Фарғона шувоқлар намуналари эфир мойининг таркиби аниқланган;

илк бор Жанубий Фарғонанинг 40 дан ортиқ шифобахш ўсимликлари органик ва минерал таркибига кўра таснифланган;

ўсимликнинг организмга кўрсатадиган физиологик таъсири унинг таркибидаги кимёвий бирикмалар: алкалоидлар, стероидлар, терпенлар, макро- ва микроэлементлар билан боғлиқлиги аниқланган;

ўсимликлар асосида тайёрланган айрим тўпламларнинг қон-томир, иммун ва организмнинг бошқа тизимларига бўлган таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жанубий Фарғона ўсимликларининг кимёвий таркибини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:

уч хил ўсимликдан анемияга қарши фаолликка эга биологик фаол озиқ-овқат қўшимчаси (БФҚ) ва уни тайёрлаш усули «LINKAS FARM PLYUS» корхонасида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 февралдаги 012-1/174-сон маълумотномаси). Натижада «Bio-Gem» препаратини анемияга қарши фаолликка эга биологик фаол озиқ-овқат қўшимчаси эканлигини исботлаш имконини берган;

Жанубий Фарғона ўсимликларининг беш туридан иммунитетни оширувчи «Bio-Immun» препарати ва уни ишлаб чиқариш усули «LINKAS FARM PLYUS» корхонасида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 февралдаги 012-1/174-сон маълумотномаси). Натижада «Bio-Immun» препаратини иммунитетни оширувчи биологик фаол озиқ-овқат қўшимчаси эканлигини исботлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish