Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Владимир Шавкатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Ped21.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маʼмуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Мусаев Жахонгир Паязович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш технологиялари асосий жисмоний-интеллектуал сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминот мобиллигини босқичма-босқич ошириб бориш, унификациялаш ҳамда андрогогик таълим талабларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш модели прогрессив ташкилий-педагогик механизмлар таъсирчанлигини инновацион таълим технологиялари тамойилларига кўра ошириш ҳамда вариатив ахборот-дидактик ресурсларни эркин танлаш принципларини интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги креатив-мотивацион, рефлексив-касбий кўникмаларни умумий ва фарқ қилувчи хусусиятларига кўра таснифлаш, таълимий вазифаларга мувофиқ мақбул интеграциялаш ҳамда ўзини-ўзи ривожлантириш ва рағбатлантиришга индивидуал ёндашув параметрларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш дидактик имкониятлари спорт-соғломлаштириш жараёнининг векторли-динамик имкониятларини аниқлаш, гигиеник талабларга барқарор риоя этиш, тўғри овқатланиш, оддий ва мураккаб жисмоний ҳаракатларни тўғри бажариш ҳамда соғломлаштириш-коррексиялаш фаолиятини индивиднинг шахсий хусусиятларига мос мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш мониторинги ўзини-ўзи назорат қилиш, оммавий ахборот воситаларидан эффектив фойдаланиш ҳамда жисмоний ва ҳиссий зўриқиш даражалирини аниқлаш ва тезкор назорат қилиш, шахснинг жисмоний ва ақлий ҳаракатлари мутаносиблигига барқарор эришиш имкониятларини мунтазам ҳисобига олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш технологиялари асосий жисмоний-интеллектуал сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминот мобиллигини босқичма-босқич ошириб бориш, унификациялаш ҳамда андрогогик таълим талабларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш услубияти (спорт ўйинлари)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-015 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш имкони яратилган;
талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш модели прогрессив ташкилий-педагогик механизмлар таъсирчанлигини инновацион таълим технологиялари тамойилларига кўра ошириш ҳамда вариатив ахборот-дидактик ресурсларни эркин танлаш принципларини интенсив қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш услубияти (спорт ўйинлари)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-015 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантиришнинг омилларини аниқлашга шароит яратилган;
талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги креатив-мотивацион, рефлексив-касбий кўникмаларни умумий ва фарқ қилувчи хусусиятларига кўра таснифлаш, таълимий вазифаларга мувофиқ мақбул интеграциялаш ҳамда ўзини-ўзи ривожлантириш ва рағбатлантиришга индивидуал ёндашув параметрларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш услубияти (спорт ўйинлари)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-015 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш технологиялари ўқув-методик таъминотини бойитиш имкони кенгайтирилган;
талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш дидактик имкониятлари спорт-соғломлаштириш жараёнининг векторли-динамик имкониятларини аниқлаш, гигиеник талабларга барқарор риоя этиш, тўғри овқатланиш, оддий ва мураккаб жисмоний ҳаракатларни тўғри бажариш ҳамда соғломлаштириш-коррексиялаш фаолиятини индивиднинг шахсий хусусиятларига мос мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш услубияти (спорт ўйинлари)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-015 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи махсус машқлар мажмуидан фойдаланиш самарадорлиги ошган;
талабаларда соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш мониторинги ўзини-ўзи назорат қилиш, оммавий ахборот воситаларидан эффектив фойдаланиш ҳамда жисмоний ва ҳиссий зўриқиш даражалирини аниқлаш ва тезкор назорат қилиш, шахснинг жисмоний ва ақлий ҳаракатлари мутаносиблигига барқарор эришиш имкониятларини мунтазам ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш услубияти (спорт ўйинлари)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-015 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада соғлом турмуш тарзи ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish