Sayt test rejimida ishlamoqda

Зупарова Дилноза Дадахоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мактабгача катта  ёшдаги болалар лойиҳалаш компетенсиясини дизайн  асосида ривожлантириш. 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped1718.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Ашурова Санобар Юлдашевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.08.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Нормурод, фалсафа фанлари доктори, профессор; Режаметова Нилуфар Илхамовна педагогика, фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болалар лойиҳалаш компетенсиясини ривожлантиришнинг методик тизимини дизайн асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача педагогикага дизайнни экстраполяция қилиш ва мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ижодий қобилияти, иқтидори ва қизиқишлари асосида “болалар учун дизайн” ҳамда “бола дизайни” тамойилларини мужассамлаштирувчи мактабгача дизайн таълимининг ташкилий-педагогик тузилмаси лойиҳаси ишлаб чиқилган;
лойиҳалаш компетенсиясини босқичма-босқич ривожлантирувчи махсус-очиқ предмет-маконли дизайн таълим-тарбия муҳити, шарт-шароитлари минд мап, дизайн (лойиҳа) ва муаммоли вазиятлар, таҳлилий фикрлаш, эстетик дид, лойиҳавий ижодий тасаввурни кенгайтириш ҳамда миллий дизайн элементларига ҳурмат, халқ амалий безак санъати намуналари билан таништиришга қаратилган машғулот ишланмаларидан ташкил топган методик тизим асосида такомиллаштирилган;
лойиҳалаш компетенсиясига эга мактабгача катта ёшдаги бола шахсини тарбиялашга қаратилган педагогик жараён модели дизайнда менталлик, инсонпарварлик, юксак аҳлоқ,  жамоавийлик, индивидуаллик критик фикрлаш, коллаборация, креатив ривожлантириш, жамоавийлик ва фаол мулоқот принциплари асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда лойиҳалаш компетенсияси ва ривожланиш соҳалари компетенсиялари кўрсаткичлари динамикаси ижодий ва креатив топшириқлар кўринишидаги диагностик методикалар самарадорлиги Стата эконометрик пакети асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болалар лойиҳалаш компетенсиясини дизайн асосида ривожлантиришга оид илмий тадқиқот натижалари юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача таълимга дизайнни экстраполяция қилиш ва мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ижодий қобилияти, иқтидорини ва қизиқишларини ўрганиш асосида “болалар учун дизайн” тамойилларини мужассамлаштирувчи мактабгача дизайн таълимининг ташкилий-педагогик тузилмасини лойиҳалашга оид тавсиялар  “Дизайн тарихи” ўқув қўлланма, “Дизайн тарихи” электрон қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг №-355-007 рақамли гувоҳномаси). Мазкур ўқув қўлланма ва электрон таълим ресурслари мактабгача таълим педагогларининг лойиҳалаш компетенсиясини ривожлантириш орқали мактабгача дизайн таълими самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
лойиҳалаш компетенсиясини босқичма-босқич ривожлантирувчи махсус-очиқ предмет-маконли дизайн таълим-тарбия муҳити, шарт-шароитлари минд мап, дизайн (лойиҳа) ва муаммоли вазиятлар, таҳлилий фикрлаш, эстетик дид, лойиҳавий ижодий тасаввурни кенгайтириш ҳамда миллий дизайн элементларига ҳурмат, халқ амалий безак санъати намуналари билан таништиришга қаратилган машғулот ишланмалари юзасидан хулосадан Мактабгача таълим вазирлигининг фаолиятида “Ижодкор болажон” услубий таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 03-03/2-3304-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий яратувчанлик, лойиҳалаш компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
мактабгача ёшдаги болаларда лойиҳалаш компетенсияси ва ривожланиш соҳалари компетенсиялари кўрсаткичлари динамикасини аниқлашга қаратилган ижодий ва креатив топшириқлар тўпламини ишлаб чиқиш юзасидан хулосадан Мактабгача таълим вазирлигининг фаолиятида “Бадиий-ижодий фаолият”, “Биргаликда ясаймиз” дидактик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 03-03/2-3304-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларда лойиҳалаш компетенсияси ва ривожланиш соҳалари компетенсияси даражасини аниқлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish