Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупбаев Рустем Базарбаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жарроҳлик усули билан туғдирилган аёлларда оналик ўлимини камайтириш йўллари», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам:  В2017.2.DSc/Tib148.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар:Аюпова Фарида Мирзаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каттаходжаева Махмуда Хамдановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Негматжанов Боходур Балтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Днепропетровск тиббиёт академияси (Украина).

Диссертация йўналиши: амалий ахамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жарроҳлик усули билан туғдирилган аёлларда акушерлик қон кетишдан асровчи янги йўлларни  ишлаб чиқиш ва унинг заминида оналар ўлимини камайтиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бачадон артерияларида қон оқимини вақтинчалик тухтатиш усулига - IAP 2012 0058 олинган ва қон айланиши етишмовчилиги билан асоратланган ҳамроҳ юрак-қон томир патологияси мавжуд ҳомиладорларнинг туғруғи вақтида бу усулнинг самарадорлиги асослаб берилган;

интраоперацион атоник қон кетишларни даволаш учун компрессион чокларнинг модификацияланган усули ишлаб чиқилган (IAP 2014 0364), ушбу технология кесимида кесарча кесиш амалиётидан сўнг релапаротомия ва катта миқдорда қон кетишнинг   самарали даволаш усули тасдиқланган;

абдоминал туғдиришда оналар ўлимига сабаб бўлувчи катта миқдорда қон кетишнинг асосий триггер механизмлари аниқланган;

вақт чекланган шароитда жаррохлик гемостаз усулининг устувор йўналишларини аниқлаган ҳолда қон кетиш даражасининг оғирлигини баҳолаш ва даволаш тактикасининг  комплекс дастури ишлаб чиқилган;

қон кетиш манбасига қиёсланган ҳолда кичик чаноқ аъзолари  томирларини деваскуляризацияси  илк бор ишлаб чиқилган;

илк бор компрессион-чоклаш технологияларига (КЧТ) нисбий қарши кўрсатмалар аниқланган, КЧТ қўлланилганда операциядан кейинги даврни олиб боришнинг хусусиятлари ёритилган;

катта миқдорда акушерлик қон кетаётганда хирургик амалиётини тайерлаш ва уни ўтказиш вақтида босқичма-босқич назорат қилиш ва даволаш тактикаси  ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жаррохлик усули билан туғдирилган аёлларда оналик  ўлимини камайтириш йўлида олинган илмий натижалар асосида:

“Бачадон артерияларида қон оқимини  вақтинчалик тухтатиш” усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (№IAP 2012, 0058). Мазкур усул КК амалиётидаги массив қон кетишларнинг камайишига, шунингдек ЮКТК бўлган ҳомиладорларда КК амалиётидан кейинги геморрагик асоратларнинг камайишига, инфузиянинг пасайишига, утеротоникларни қўлланишнинг камайишига ва мос равишда уларнинг юрак-қон томир тизимига салбий таъсирининг камайишига олиб келган;

“Гипотоник қон кетишини операция вақтида даволаш усули” учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти (№IAP 2014, 0364) олинган. Бунда интраоперацион атоник қон кетишларини даволаш учун модификацияланган компрессион чокларни татбиқ этиш натижасида КК амалиётидан кейинги релапаротомиялар сонини 29,4% га камайтириш  имконини берган;

туғруқ муассасаларида перинатал ёрдам сифатини яхшилаш бирламчи муассаса шифокорларига акушерлик қон кетишларини барвақт аниқлаш, асоратларнинг олдини олиш ва ОЎни  камайтириш мақсадида миллий стандартга “Чилла даврида кечки қон кетиш” «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида туғруқ муассасалари перинатал ёрдам сифатини яхшилаш миллий стандартлари» бўлими янгиланган, 2015; бу эса, ўз навбатида, акушерлик қон кетишларни барвақт аниқлаш, асоратларнинг олдини олиш  имконини берган;

“Акушерликда қон кетишларни босқичма-босқич назорат қилиш ва даволаш тактикаси” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 24 ноябрдаги 8 н-р/617-сон маълумотномаси) “Акушерлик қон кетишларда кичик чаноқ аъзоларини қон билан таъминланишини инобатга олган ҳолда  хирургик  амалиёт  хусусиятлари” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 майдаги 8н-р/103-сон маълумотномаси) услубий  тавсияномалар ва “Юрак касалликлари бўлган ҳомиладорларни олиб бориш ва туғдириш” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 23 октябрдаги 8н-п/ 324-сон маълумотномаси) ва “Абдоминал усули билан туғдиришда қон тўхтатувчи технологиялар” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 23 октябрдаги 8н-п/324-сон маълумотномаси) услубий қўлланмалар тасдиқланган. Олинган тадқиқот натижалари КК амалиётидан кейинги геморрагик асоратлари ва катта миқдорда қон кетишининг камайишига, инфузиянинг пасайишига ва туғаётган аёлларда жарроҳлик усулини тўғри танлаш имконини яратган;

жарроҳлик усули билан туғдирилган аёлларда оналик  ўлимини камайтириш йўлида  ишлаб чиқилган тавсиянома ва қўлланмалар РИАваГИАТМ ва унинг филиалларида, шунингдек Андижон, Фарғона, Тошкент вилоят перинатал марказларида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 январдаги 8Д-3/8-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг татбиқ этилиши геморрагик асоратларнинг учрашини, шу жумладан гистерэктомиялар ва операциядан кейинги бошқа асоратларни 22%дан 12,2%гача пасайтириш имконини берган ва 1 йил мобайнида иқтисодий самараси 5179736714 сўмни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish