Sayt test rejimida ishlamoqda

Элов Зиёдулло Сатторовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмирларда суицидга мойилликни коррексиялашнинг психологик механизмлари», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/P77.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Муллабаева Нозима Махмуджановна, психология фанлар доктори (DSc), доцент; Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Этакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда суицидга мойилликни коррексиялашнинг психологик механизмлари бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
девиант хулқ-атворли ўсмирларда суицидга мойиллик мотивациясини намоён бўлишида хавотирланишни ижтимоий пессимисм, тажовузкорликни аффективлик, максимализм билан интеграцияси туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги асосланган;
ўсмирларнинг ижтимоий мослашишида ўзини-ўзи, бошқаларни қабул қилиш, эмоционал комфорт, интерналлик, устунликка интилиш хусусиятларини устиворлиги туфайли суицидал хулқ мотивларига коррексион таъсир этиш усуллари асосланган;
суицдига мойиллиги мавжуд ўсмирларда агрессив хулқнинг диффенсиал намоён бўлиши туфайли ҳиссий-конатив компонентнинг устуворлиги исботланган;
ўсмирларда суицидиал хулққа мойиллик мотивларини намоён бўлишига субъектив локус назоратнинг таъсири натижасида ўғил болаларда интернал локус, ҳаётдан қониқиш индексининг юқорилиги, қизларда ўз-ўзига берадиган баҳо ҳамда ҳаётдан қониқиш индексининг юқорилиги туфайли гендер фарқларнинг намоён бўлиши исботланган;
девиант хулқ-атворли ўсмирларда суицидал хулқ мотивларини коррексиялашда ўзини-ўзи англаш, ахлоқни конструктив ўзгариши, ўзини ва бошқаларни қабул қилиш хусусиятларини шакллантириш муҳимлиги туфайли “фаолиятли” “қадриятли” йўналишидаги адаптив таъсирни кучайтириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларда суицидга мойилликни коррексиялашнинг психологик механизмлари психологик механизмлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
девиант хулқ-атворли ўсмирларда суицидга мойиллик мотивациясини намоён бўлишида хавотирланишни ижтимоий пессимисм, тажовузкорликни аффективлик, максимализм билан интеграцияси туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги асосланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 09-июлдаги ПМ31-сонли буйруғи билан «Девиант хулқ-атвор психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 06-июлдаги ПМ31м-сон маълумотномаси). Натижада девиант хулқ-атворли ўсмирларнинг суицидга мойиллик мотивациясинидаги дифференциал фарқлар аниқланган;
ўсмирларнинг ижтимоий мослашишида ўзини-ўзи, бошқаларни қабул қилиш, эмоционал комфорт, интерналлик, устунликка интилиш хусусиятларини устуворлиги туфайли суицидиал хулқ мотивларига коррексион таъсир этиш усуллари асосланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 09-июлдаги ПМ31-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 06-июлдаги ПМ31м-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларнинг ҳиссий эмоционал ҳолатларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва педагогик-психологик тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган;
суицидга мойиллиги мавжуд ўсмирларда агрессив хулқнинг диффенсиал намоён бўлиши туфайли ҳиссий-конатив компонентнинг устуворлиги исботланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 09-июлдаги ПМ31-сонли буйруғи билан «Девиант хулқ-атвор психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 06-июлдаги ПМ31м-сон маълумотномаси). Натижада девиант хулқ-атворли ўсмирлардаги суицидал ҳолатларни тадқиқ қилишнинг методик аппаратини такомиллаштириш орқали суицид мотивацияси шаклланишига бевосита таъсир қилувчи омиллар тизими аниқлаштирилган;
ўсмирларда суицидиал хулққа мойиллик мотивларини намоён бўлишига субъектив локус назоратнинг таъсири натижасида ўғил болаларда интернал локус, ҳаётдан қониқиш индексининг юқорилиги, қизларда ўз-ўзига берадиган баҳо ҳамда ҳаётдан қониқиш индексининг юқорилиги туфайли гендер фарқларнинг намоён бўлиши исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 09-июлдаги ПМ31-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 06-июлдаги ПМ31м-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирларда девиант хулқ-атворни бартараф этишда ижтимоий-психологик хизматнинг шахс тузилиши ўзгаришидаги таъсирини эмпирик жиҳатдан тадқиқ қилишни таъминлашга эришилган;
девиант хулқ-атворли ўсмирларда суицидал хулқ мотивларини коррексиялашда ўзини-ўзи англаш, ахлоқни конструктив ўзгариши, ўзини ва бошқаларни қабул қилиш хусусиятларини шакллантириш муҳимлиги туфайли “фаолиятли” “қадриятли” йўналишидаги адаптив таъсирни кучайтириш зарурати асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 09-июлдаги ПМ31-сонли буйруғи билан «Девиант хулқ-атвор психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 06-июлдаги ПМ31м-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда девиант хулқ-атворни олдини олишга қаратилган психокоррексион тренинг машғулотлари дастури яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish