Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Амириддин Сувоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўшма жароҳатлар билан тиббий-профилактик муассасалардан келтирилган мурдалар суд-тиббий экспертизасининг услубий асослари», 14.00.24 – Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2296.
Илмий раҳбар: Индиаминов Сайит, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Гиясов Зайнитдин Асамутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қозон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўшма жароҳатланишлар оқибатида даволаш-профилактик муассасаларда қайд этилган ўлим ҳолатларига доир суд-тиббий экспертизаларда ўлим сабаби, жароҳатлар механизми ва танатогенезни баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўшма жароҳатланишлар ҳолатларида жаррохлик, реанимацион ва интенсив даво муолажалари жароёнида беморлар тўқима ва аъзоларга етказиладиган ятроген асоратларнинг кўринишлари аниқланган ҳамда уларнинг травматик касаллик кечувига салбий таъсир жиҳатлари асосланган;
қўшма жароҳатланишларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда йўл қўйилган диагностик ва даволаш нуқсонларининг тури ва моҳияти аникланган ҳолда уларнинг травматик касаллик нохуш оқибатларига таъсир жиҳатлари исботланган;
қўшма жароҳатланишлардан тиббиёт муассасаларида вафот этган шахслар ўлимига доир суд-тиббий экспертизалар жароёнида ўлим сабабларини, травматик касаллик танатогенезни ва шикаст механизмини асослаш борасида йўл қўйилган нуқсонлар жиҳатлари аниқланган;
жаррохлик, реанимация ва интенсив даво муолажалари билан боғлиқ ятрооген асоратлар ҳамда тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонлар ва полиорган зарарланишлар жиҳатларини аниқлаш орқали қўшма жароҳатларда ўлим сабабини, жароҳатлар механизми ва танатогенезини асослашни  такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 29 майдаги 13-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 21 октябрдаги 3770-сонли хати тақдим этилган):
қўшма жароҳатланишлар ҳолатларида жаррохлик, реанимацион ва интенсив даво муолажалари жароёнида беморлар тўқима ва аъзоларга етказиладиган ятроген асоратларнинг кўринишлари аниқланган ҳамда уларнинг травматик касаллик кечувига салбий таъсир жиҳатлари асослангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (25.05.2023 й.; № 039/AF/2023) бўйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш, қўшма жароҳатланишдан тиббий профилактик муассасаларда вафот этган шахслар ўлим сабабларини асослаш ва танатолгенезини баҳолаш сифатини яхшилаган ҳамда хулосалар асосланганлигини таъминлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қўшма жароҳатланишдан тиббий профилактик муассасаларда вафот этган шахслар ўлим сабабларини асослашда таклиф этилган услубий ёндашув қўлланилганда тадқиқотга талаб этиладиган вақт 5,2 кундан 2,5 кунгача қисқариш ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш, тиббий муассасаларда қўшма жароҳатдан вафот этган шахслар ўлим ҳолатларига доир суд-тиббий экспертизасини ташкил этиш ва утказишга сарфланадиган вақтни 2 маротаба қисқартириб, 1 таҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 225 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
қўшма жароҳатланишларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда йўл қўйилган диагностик ва даволаш нуқсонларининг тури ва моҳияти аникланган ҳолда уларнинг травматик касаллик нохуш оқибатларига таъсир жиҳатлари исботлангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (25.05.2023 й.; № 039/AF/2023) бўйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш, қўшма жароҳатланишдан тиббий профилактик муассасаларда вафот этган шахслар ўлим сабабларини асослаш ва танатолгенезини баҳолаш сифатини яхшилаган ҳамда хулосалар асосланганлигини таъминлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қўшма жароҳатланишдан тиббий профилактик муассасаларда вафот этган шахслар ўлим сабабларини асослашда таклиф этилган услубий ёндашув қўлланилганда тадқиқотга талаб этиладиган вақт 5,2 кундан 2,5 кунгача қисқариш ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш, тиббий муассасаларда қўшма жароҳатдан вафот этган шахслар ўлим ҳолатларига доир суд-тиббий экспертизасини ташкил этиш ва утказишга сарфланадиган вақтни 2 маротаба қисқартириб, 1 таҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 225 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
қўшма жароҳатланишлардан тиббиёт муассасаларида вафот этган шахслар ўлимига доир суд-тиббий экспертизалар жароёнида ўлим сабабларини, травматик касаллик танатогенезни ва шикаст механизмини асослаш борасида йўл қўйилган нуқсонлар жиҳатлари аниқлангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (25.05.2023 й.; № 039/AF/2023) бўйруқ билан барча ҳудудий филиалларда амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган услубий асослардан фойдаланиш суд-тиббий экспертизалар сифатини ошириш, шифокорлар ва экспертларнинг касбий хатоликларнинг баҳолаш орқали экспертиза хулосаларининг ишончлилиги таъминланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қўшма жароҳатланишдан тиббий профилактик муассасаларда вафот этган шахслар ўлим сабабларини асослашда таклиф этилган услубий ёндашув қўлланилганда тадқиқотга талаб этиладиган вақт 5,2 кундан 2,5 кунгача қисқариш ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: қўшма травмаларда турли тузилмаларга етказилган зарарланиш табиати ва кўлами ҳамда уларнинг асоратлари клиник амалиётида беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг самарали усулларини ишлаб чиқилиб, 1 та суд-тиббий экспертизаси ҳисобига бюджет маблағларини 175 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
жаррохлик, реанимация ва интенсив даво муолажалари билан боғлиқ ятрооген асоратлар ҳамда тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонлар ва полиорган зарарланишлар жиҳатларини аниқлаш орқали қўшма жароҳатларда ўлим сабабини, жароҳатлар механизми ва танатогенезини асослашни  такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилгани Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бўйича (25.05.2023 й.; № 039/AF/2023) бўйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган услубий асослардан фойдаланиши суд-тиббий экспертизалар сифатини ошириш, клиницист врачлар ва экспертларнинг касбий хатоликларнинг баҳолаш ва уни самарадорлигини ошириш орқали экспертиза хулосаларининг ишончлилиги таъминлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган услубий ёндашув қўлланилганда тадқиқотга талаб этиладиган вақт 5,2 кундан 2,5 кунгача қисқариш ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: травматик касаллик танатогенезни асослашни такомиллаштириш юзасидан илмий тавсиялар ишлаб чиқилиб, 1 та тадқиқот ҳисобига бюджет маблағларини 175 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish