Sayt test rejimida ishlamoqda

Исакова Барно Тохтасиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Увайсий шеъриятида ирфоний мазмун ва “Карбалонома” достони”,  10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2874.
Илмий маслаҳатчи: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич, филология фанлари доктори, профессор; Рафиддинов Сайфиддин Сайфуллоҳ ўғли, филология фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, ДСc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Қобилова Зебохон Бакировна, филология фанлари доктори; Адизова Иқболой Истамовна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Увайсийнинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни, Нодира лирикаси билан уйғун жиҳатларини, маърифий лирикасидаги образлар оламини, бадиий маҳорат қирраларини очиб бериш, “Карбалонома” достони генизиси ва  мазкур достоннинг Увайсий жодида тутган ўрнини аниқлашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Увайсий шеъриятининг ўз даври ва кейинги замон шоирлари ижодига ғоявий-бадиий жиҳатдан таъсир ўтказа олганлиги, хусусан, Нодира, Маҳзуна, Анбар отин, Дилшод Барно каби етук шоиралар ижодида шоира лирикасининг таъсири катта эканлиги асосланган;
шоира анъанавий ғазалчиликка ижодий ёндашиб, Навоий, Фузулий каби сўз санъаткорлари тажрибалардан илҳомланганлиги, унинг тасаввуфий руҳдаги ғазаллари, ижтимоий-сиёсий характердаги чистон, туюқ, фардлари ўзбек шеъриятини мазмун жиҳатдан бойитгани, вазн, қофия, бадиий санъатлар каби поетик унсурлардан тўлақонли фойдаланиши шаклий-услубий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилганлиги аниқланган;
лирикада талмеҳ санъатини ҳосил қилувчи пайғамбарлар, валий зотлар образининг моҳирона қўлланилиши Увайсий шеъриятида ирфоний мазмун ва бадиият муштараклигини таъминлаганлиги, тасаввуфий тимсол ва истилоҳлар шарҳлари орқали шоира шеъриятининг маърифий қатламлари очиб берилган;  
Увайсий шеърияти жанрлар ранг-баранглиги билан ажралиб туриши, унинг топишмоқ шаклида яратилган мувашшаҳлари, чистон ва фардлари адабиётимиздаги шу жанрлар такомилини юқори чўққига кўтарганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Увайсий шеъриятида ирфоний мазмун ва “Карбалонома” достони” мавзусида эришилган илмий натижалардан:
Увайсий шеърияти анъана ва новаторлик уйғунлашуви, шоира шеъриятидаги поетик тасвир, усул ҳамда воситалар ҳақидаги айрим мулоҳазалар, бадиий адабиётда “Карбалонома” мавзусининг пайдо бўлиш тарихини тадқиқ этиш, шунингдек,  Увайсий достонини ғоявий-бадиий жиҳатдан баҳолаб, мазкур асарнинг диний-маърифий дунёқарашнинг бойишидаги таъсирини асослаш  масалаларига доир илмий-назарий қарашлари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, ўзбек адабиёти ва фолклори институтида амалга оширилган ПЗ-20170930220 рақамли “Навоий қомусини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш” (2018-2020 олиб борилган) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2023 йил 10 мартдаги 3/1255-478 рақамли маълумотномаси).  Алишер Навоий Увайсийнинг маънавий, ижодий устози. У улуғ шоир лирик меросини қунт ва муҳаббат билан ўрганган, ўзича унинг бадиий маҳорат йўлларини тадқиқ этган. Маълумки, Лутфий, Навоий каби устоз ижодкорлар адабий тилнинг софлиги учун курашган, халқ тилининг гўзал ифодаларини адабиётга олиб кириб она тилини бойитишган. Ўзбек адабиёти тарихидаги икки буюк шоир муносабатларини ёритувчи илмий-назарий хулосалари, навоийшуносликка оид турли мавзудаги қатор мақолалари ва диссертациядан фойдаланиб келтирилган бир қатор маълумотлар лойиҳанинг мазмунан бойитилишига сабаб бўлган;
Увайсийнинг тасаввуфий тимсол ва истилоҳлар шарҳлари орқали шоира шеъриятининг маърифий қатламлари теранроқ кўрсатиб берилганлиги, жанрлар ранг-баранглиги билан ажралиб туриши, унинг топишмоқ шаклида яратилган мувашшаҳлари, чистон ва фардлари адабиётимиздаги шу жанрлар такомилини юқори чўққига кўтарганлигининг илмий-назарий далилланганлиги, аҳли байтга муҳаббатни кўйлаганлиги, дард ва мусибатни акс эттирган Карбало воқеасига бағишланган асарларнинг туркий адабиётда пайдо бўлиш омиллари, туркий “Карбалонома”лар, хусусан, Увайсий достонларида тарихий ҳақиқатнинг бадиий талқин билан уйғунлиги масаласи очиб берилганлиги Давлат илмий-техника дастури доирасидаЎзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, ўзбек адабиёти ва фолклори институти Ўзбек мумтоз адабиёти, ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи ҳамда Ҳозирги адабий жараён бўлимлари ҳамкорлигида амалга оширилган ОТ-ФБ – 78 рақамли “Ўзбек адабиёти 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” мавзусидаги (2017-2022 йилларга мўлжалланган) фундаментал тадқиқоти гранти доирасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2023 йил 10 мартдаги 3/1255-478 рақамли маълумотномаси). Шоира достонларининг қўлёзма нусхалари ўзаро қиёсланиб, шакл ва мазмундаги фарқли жиҳатлар ҳам таҳлил қилинган монографик тадқиқот, увайсийшуносликка оид турли мавзудаги қатор мақолалари алоҳида эътибор қаратганлиги мазкур амалий лойиҳанинг методологик асосларини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish