Мирзаахмедова Мовлуда Ахмеджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида ноионоген деэмульгаторлар олиш технологиясини яратиш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т253.
Илмий раҳбар: Юсупов Фарход Махкамович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирахмат Пулатович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар (глицерин, олеин кислота, гексаметилентетрамин ва х.к.) асосида юқори турғунликка эга сув нефтли эмульсияларини парчаловчи деэмульгаторлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гексаметилентетрамин ва глицериндан синтез қилинган олигомер ва олеин кислотасини этерификацияси орқали янги ноионоген деэмульгаторлар ишлаб чиқаришнинг энг мақбул шарт-шароитлари аниқланган;
ўзида мураккаб эфир гуруҳи сақлаган КД деэмульгаторининг нефтни сувсизлантририш ва тузсизлантриш жараёнида сувли нефт эмульсиясининг мецеляр таркибини ўзгартириш билан боғлиқ кучли деэмульгирлик хоссалари борлиги исботланган;
янги деэмульгаторларни солиштирма деэмульгирлик хоссалари ва уларни қўллаш билан сув-нефт дисперсияни деэмульсация қилиш аниқланган;
КД-22 деэмульгаторининг физик-кимёвий хусусиятлари ишлаб чиқаришнинг принципиал технологик схемаси яратилган;
деэмульгаторни турли хилдаги сув нефтли эмульсияларини парчалашдаги кўрсатгичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашё ресурслари асосида ноионоген деэмулгаторлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган КД-22 деэмульгатори «Шуртаннефтегаз» МЧЖда нефтларни сувсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнида қўллаш учун истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Шуртаннефтегаз» МЧЖ 19.06.2017 йилдаги Р02/ШН-5720-сон маълумотномаси). Натижада чет элдан келтирилаётган Declave V-1722 деэмульгаторига нисбатан сарфини 2,5–3 баробарга камайтириш ҳамда нефтларни сувсизлантириш ва тузсизлантириш имконини берган;
турғун сув-нефть эмульсияларни сувсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнини деэмульгатор ёрдамида жадаллаштириш технологиясини жорий этиш мақсадида VI-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида «Шуртаннефтегаз» МЧЖ билан хўжалик шартномаси тузилган (25.04.2013 й., 13-16/10 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада қўлланилган деэмульгатор, импорт қилинаётган деэмульгаторга нисбатан сувсизлантириш ва тузсизлантириш жараёнини тезлаштириб, самарадорликни ошириш имконини берган;
янги КД-22 деэмульгатори «Шуртаннефтегаз» МЧЖда истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2018 йил 13 апрелдаги 02/12-1-73-сон маълумотномаси). Натижада деэмульгаторни маҳаллий хомашё ва ярим маҳсулотлардан ишлаб чиқариш ва локализация қилиш имкони яратилган.