Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдуллаева Моҳисадаф Суннатилла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек қўғирчоқ театри драматургиясининг ўзига хос хусусиятлари ва саҳна талқини муаммолари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/San124.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Қодирова Сарвиноз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Тўлахўжаева Муҳаббат Туробовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Исмоилов Анвар Ҳамдамжонович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек қўғирчоқ театри драматургиясининг ўзига хос ривожланиш жараёнларини саҳна талқинлари билан ҳамоҳангликда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анъанавий қўғирчоқ драматургиясининг шаклланиши ва ривожланиши ижтимоий-сиёсий тузумларнинг ўзгариши, мафкуравий тазйиқлар таъсирида бадиҳагўйликка асосланганлиги, ҳажвий-юмористик жанр етакчилик қилганлиги, ўзгарувчан сюжет каби ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлиги далилланган;
ХХ аср ёзма қўғирчоқ драматургиясининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари адабий жараёнда болалар драматургиясининг юзага келиши билан боғлиқ равишда ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб бориши даврлаштириш орқали аниқланган;
ўзбек қўғирчоқ драматургияси репертуар сиёсати драматургия ва саҳнавий талқинларни тадқиқ этиш асносида умуминсоний ва миллий қадриятлар, миллий қаҳрамон акс этган асарлар, таржима асарлар ва саҳнавий изланишлар кўламида ривожлангани исботланган;
бугунги кун қўғирчоқ драматургиясида кўтарилган мавзуларнинг ранг-баранглиги турли саҳнавий ечимлар ва талқин услубиятини тақозо қилиши, тарихий мавзулар талқинида янги шакл ва услубий изланишлар олиб борилаётганлиги қўғирчоқ театри тараққиётини белгилайдиган омил эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек қўғирчоқ театри драматургиясининг ўзига хос хусусиятлари ва саҳна талқини муаммолари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аждодларимиз маданий-маърифий меросини англашда,  миллий драматургиянинг бадиий жараёнда мавжуд анъаналарга таянганлиги ва жаҳонда кузатилаётган саҳнавий изланишларни инобатга олган ҳолда тараққий этишида, болажонларнинг маънавий оламини бойитишда, республика қўғирчоқ театрларининг ёшларга оид ислоҳотлардаги ролини оширишга хизмат қилувчи Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм Вазирлиги томонидан 2021-йил 17-23-декабр кунлари ўтказилган “Навоий сиймоси ва асарлари саҳнада” республика театрлари кўрик-фестивали ҳамда 2022-йил 5-10-июн кунлари ўтказилган “Республика қўғирчоқ театрларининг ХИИИ кўрик-фестивали” юзасидан берилган таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 3-мартдаги 01-11-05-445-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек қўғирчоқ театри драматургиясининг бадиий - ифодавий хусусиятлари таҳлил этилган ҳамда саҳна талқинига доир янги услубий изланишларни амалга оширишга  хизмат қилган;
қўғирчоқ драматургиясида мавзулар кўлами ортиб, глобал, умуминсоний ғоялар, миллий анъана ва қадриятлар, фалсафий-психологик мавзулар соҳага кириб келиши, олиб борилаётган ислоҳотларда замондош образи талқини масаласининг илгари сурилиши, олинган илмий натижалардан театрларнинг ривожланиш жараёнлари ва бугунги кундаги тарғиботи бўйича “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Ассалом, Ўзбекистон” тонгги дастурининг Ўзбек миллий қўғирчоқ театри ҳақидаги лавҳа ва “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган Самарқанд вилоят қўғирчоқ театридан тайёрланган Алишер Навоий таваллудига бағишланган “Махсус репортаж” ссенарийларини тайёрлашда ва суратга олиш жараёнида фойдаланилган. (ЎзМТРКнинг 2022-йил 10-мартдаги 04-15/512-сон маълумотномаси). Натижалар қўғирчоқ театрларнинг бугунги кундаги репертуари, ижодий режалари  ҳақида тасаввур ҳосил қилишга,  қўғирчоқ театрларнинг кичик томошабинлар тарбиясидаги ўрнини ошишига хизмат қилган;
бугунги кун қўғирчоқ драматургиясида кўтарилган мавзуларнинг ранг-баранглиги турли саҳнавий ечимлар ва талқин услубиятини тақозо қилиши, тарихий мавзулар талқинида янги шакл ва услубий изланишлар олиб борилаётганлиги қўғирчоқ театри тараққиётини белгилайдиган омил эканлигига оид таклифлардан Ўзбек миллий қўғирчоқ театрининг адабий-бадиий бўлимидаги песалар архивини бойитишда ва айрим песаларни қайта тиклашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 3- мартдаги 01-11-05-446-сон маълумотномаси). Натижада театрнинг архив фонди диссертация асосида танлаб олинган айрим песаларнинг яроқсиз ҳолати тикланиб, электрон нусхаси шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish