Яркулов Ахрор Юлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Целлюлоза эфирлари асосидаги композицияларнинг физик-кимёвий ва термодинамик хоссалари», 02.00.04–Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/К1.
Илмий раҳбар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Рахмонбердиев Гаппор, кимё фанлари доктори, профессор; Рўзимуродов Олим Норбекович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: биодеградацияланувчи полимер-полимер аралашмалар, интерполимер ва гибрид органик-ноорганик нанокомпозицияларнинг термодинамик ҳамда физик-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор золь-гель усулида олинган гибрид диацетатцеллюлоза-кремнезем нанокомпозицион материалларнинг физик-кимёвий ва термодинамик хоссалари аниқланган;
интермакромолекуляр комплекс ва гибрид полимер-кремнезем нанокомпозицияларда синтез-тузилиш-хосса ўзаро боғлиқлиги исботланган;
турли термодинамик назариялар ва сорбцион моделлар асосида полимер аралашмалари, интерполимер ҳамда гибрид диацетатцеллюлоза-кремнезем нанокомпозициялардаги сув ва бензолнинг ҳолати кўрсатилган;
полимер-полимер аралашмалар, интермакромолекуляр ва гибрид нанокомпозицион материалларнинг полимер эритмалар термодинамикаси ҳамда аралашиш назариялари асосида янги нанокомпозицион материалларни яратиш йўллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Золь-гель технология асосида синтез қилинган гибрид нанокомпозицион сорбентларнинг сорбцион хусусиятларини аниқлаш ҳамда оғир заҳарли металларнинг сорбцион-спектроскопик анализ усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш асосида:
диацетатцеллюлоза-кремнезем системаси асосида золь-гель технология усулида олинган гибрид нанокомпозицион сорбентлар билан симоб (II), кадмий (II) ва қўрғошин (II) ионларини аниқлашнинг сорбцион-спектроскопик усуллари «Электрокимёзавод» ҚКАЖ амалиётига татбиқ қилинган («Электрокимёзавод» ҚКАЖнинг 2016 йил 18 ноябрдаги 415-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида диацетатцеллюлоза-кремнезем системаси асосидаги гибрид нанокомпозицион сорбентлар билан оқава сувларни тозалашда самарали натижалар олиш имконини берган;
турли муҳитларда қўлланилувчи целлюлозанинг сувда эрувчан эфирларининг сорбцион хоссалари тадқиқотининг натижалари «Маҳаллий хомашё асосида металл коррозияси ингибиторларинининг янги авлоди» (2014–2015 йй.) лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 23 ноябрдаги ФТК-0313/838-сон маълумотномаси). Натижада металлар коррозияси олдини олувчи самарали ингибиторлар яратиш имконини берди.