Рахимова Гулчехра Собиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср 50–90 йилларида Фарғона водийси саноат ривожининг экологик ҳолатга таъсири”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tar193.
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Таr.01.04.
Расмий оппонентлар: Обламуродов Наим Халилович, тарих фанлари доктори, профессор; Рахматиллаев Шавкат Мухаммадалиевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда оғир саноат корхоналарининг тўлиқ битказилмай ишга туширилиши, Қўқон динамит, Андижон гидролиз, «Большевик» ҳарбий қурол ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарининг кимё корхоналарига айлантирилиши, саноат корхоналарининг эскирган жиҳозлар билан сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариши ҳамда зарарли чиқиндилар аҳоли яшаш жойлари яқинига ташлаб келинганлиги оқибатида экологик вазият ва аҳоли саломатлиги таназзул ёқасига келиб қолганлиги исботланган;
Наманган, Андижон ва Фарғона шаҳарлари пахта тозалаш, кимё заводларида чангни ушлаб қолувчи ускуналарнинг етишмаслиги, зарарли чиқиндиларнинг атроф-муҳитга тарқалиши оқибатида корхона ишчилари ва шаҳар аҳолиси орасида турли касалликларнинг кўпайиб кетганлиги исботланган;
Қўқон суперфосфат заводи чиқинди сувларининг ичимлик суви манбаи ҳисобланган Қипчоқариққа ташланиши натижасида аҳоли орасида флюороз (тиш емирилиши) касаллигининг авж олиши, Қўқон янги кимё заводи чиқинди сувларининг ичимлик суви манбаига ташланиши чақалоқларнинг ногирон туғилишига, маҳаллий аҳоли ва чорва молларининг заҳарланишига сабаб бўлгани аниқланган;
Андижон гидролиз заводи чиқинди сувларининг Хўтанариққа ташланиши натижасида ичимлик суви ва атмосфера ифлосланиши қўшни давлатлар экологик ҳолатига ҳам таъсир этгани аниқланган;
кимёвий корхоналарнинг салбий таъсиридан азият чеккан аҳолининг Қўқон янги кимё, Андижон гидролиз, Наманган кимё заводлари фаолиятини тўхтатишни талаб этган норозилик ҳаракатлари таҳлил этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ХХ аср 50–90 йилларида Фарғона водийси саноат ривожланишининг экологик ҳолатга таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
Андижон, Наманган, Фарғона ва Қўқон шаҳарларида жойлашган кимё корхоналари чиқиндиларидан сув, тупроқ ва атмосферанинг ифлосланиши, пахта тозалаш корхоналарида чанг ушлаб қолувчи ускуналарнинг етишмаслиги натижасида атроф-муҳитнинг бузилиши, аҳоли, айниқса ёш болаларни ногирон туғилиши сабаблари, аёллар ва ёш болалар ўлим даражасининг ортиб бориши, Андижон, Наманган вилоятининг Поп, Чуст ва Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳарларида кимё, пахта тозалаш корхоналари чанглари ва чиқиндиларидан аҳоли орасида турли касалликларнинг кўпайиб кетишига доир маълумотлардан Европа Иттифоқининг «ERASMUS+» лойиҳаси доирасида ModelHED 561837 бўлимида бажарилган «Институт ва университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш» мавзусидаги грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 89.03.817-сон маълумотномаси). Бу атроф-муҳитнинг бузилишини олдини олишга, она ва бола саломатлиги муҳофазасига доир маълумотларни таълим жараёнига интеграциялашда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
Қўқон шаҳрида жойлашган пахта тозалаш, суперфосфат, нефтни қайта ишлаш корхоналари зарарли чиқиндиларининг аҳоли ичимлик сувига ташланиши ёш болалар орасида турли инфекцион касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлганлиги, Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Бувайда, Учкўприк туманларида зараркунанда ҳашаротларга қарши ишлатиладиган заҳарли дефолиантларнинг очиқ майдонларда қолдирилиши, шунингдек, заҳарли дефолиантларнинг аҳоли пунктларига яқин ерларга кўмилиши натижасида кишиларнинг кимёвий воситалардан заҳарланиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлардан Ёшлар иттифоқининг «Экология ва саломатликни асраш» соҳасидаги тарғиботларини амалга оширишда татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг 2018 йил 17 мартдаги 0412/1567-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар орқали табиатни муҳофаза қилиш ишларига йўнатилтирилган тадбирларни амалга оширишда, тарқатма материаллар яратишда, телекўрсатувларни тайёрлашга, ёшларнинг экологик билимларини оширишга хизмат қилган.