Sayt test rejimida ishlamoqda

Холназарова Дилдора Маматмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим ташкилотлари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш», 13.00.01 -Педагогика назарияси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1736.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Алияров Ашраф Даулетярович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотлари талабаларида ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш имкониятлари ҳуқуқий таълим ва ахлоқий тарбия ишларини ташкилий-функсионаллигига кўра яхлитлаш, ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини миллий анъаналарга мос мақсадли кенгайтириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тамойилларини ўрганишга қаратилган ижтимоий-педагогик инфратузилмани босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш жараёни меъёрий-ахборот манбаларига мурожат этиш фаоллигини таълимий мақсадларига мос ошириш, қонунларга итоаткорлик ва турмуш қоидаларига ҳурмат ҳиссини миллий қадриятларга мос равишда шакллантириш ҳамда ижтимоий ҳаёт барқарорлигини таъминлашда ҳуқуқий билимларга оид дидактик таъминотни яратишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш модели  таълимнинг кўргазмали-амалий, муаммоли-креатив ва репродуктив-евристик мазмунини ривожлантирувчи-мантиқий топшириқларнинг таркибий элементларига ташхислашга кўра босқичма-босқич киритиш асосида  такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш самарадорлиги  маънавий-мотивацион ҳаракат фаоллигини ошириш ошириш, фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича амалий тренинглар ва индвидуал топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш имкониятлари ҳуқуқий таълим ва ахлоқий тарбия ишларини ташкилий-функсионаллигига кўра яхлитлаш, ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини миллий анъаналарга мос мақсадли кенгайтириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тамойилларини ўрганишга қаратилган ижтимоий-педагогик инфратузилмани босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 28-мартдаги 02-07-829/04-сон маълумотномаси). Натижада, таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларда ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни педагогик имкониятларини таҳлил этишга эришилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш жараёни меъёрий-ахборот манбаларига мурожат этиш фаоллигини таълимий мақсадларига мос ошириш, қонунларга итоаткорлик ва турмуш қоидаларига ҳурмат ҳиссини миллий қадриятларга мос равишда шакллантириш ҳамда ижтимоий ҳаёт барқарорлигини таъминлашда ҳуқуқий билимларга оид дидактик таъминотни яратишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 28-мартдаги 02-07-829/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш модели  таълимнинг кўргазмали-амалий, муаммоли-креатив ва репродуктив-евристик мазмунини ривожлантирувчи-мантиқий топшириқларнинг таркибий элементларига таҳлил ва ташхислашга кўра босқичма-босқич киритиш асосида  такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 28-мартдаги 02-07-829/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш самарадорлигини мониторингини аниқлашга эришилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш самарадорлиги  маънавий-мотивацион ҳаракат фаоллигини ошириш ошириш, фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича амалий тренинглар ва индвидуал топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 28-мартдаги 02-07-829/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish