Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжақулова Нигора Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.04. – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2PhD/Iqt1350
Илмий раҳбар: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар: И.Б.Рустамова, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; О.Муртазаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлашнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
доривор ўсимликлар хом ашёсини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришда хом ашёнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олган ҳолда қайта ишловчи корхоналарнинг соф фойдасини 50 фоизгача бўлган миқдорини хом ашё етиштирувчиларга қайтариш механизми асосланган;
ҳудудларнинг ихтисослашуви ва субектларнинг жойлашувини ҳисобга олган ҳолда Деҳқонобод туманида “Доривор ўсимликлар кластер”ини ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилган;
ҳудудларда саноат корхоналарининг кичик шохобчаларини ва конгломерат кооперация инфратузилмасини ривожлантириш асосида “Доривор ўсимликлар кооперацияси”ни ташкил этиш асосланган;
доривор ўсимликлар етиштириш самарадорлигини кластер тизимини эътиборга олган ҳолда ошириш негизида ишлаб чиқаришнинг 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
доривор ўсимликлар хом ашёсини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришда хом ашёнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олган ҳолда қайта ишловчи корхоналарнинг соф фойдасини 50 фоизгача бўлган миқдорини хом ашё етиштирувчиларга қайтариш механизми бўйича таклифи “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ҳудудий дастур асосида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 5-майдаги 08/05/2045-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022-йил 3-октйабрдаги №05/38-4502-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги №201-сонли “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда қўлланилганлиги ва амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023-йил 6-июлдаги №03-024/9651-сон маълумотномаси, Деҳқонобод тумани “ЭКО CОМФОРТ” х/к нинг 2023-йил 3-мартдаги ва Қамаши тумани  “ББУ-АЗАМАТ” х/к нинг 2022-йил 29-сентябрдаги далолатномалари). Таклифларнинг жорий қилиниши, доривор ўсимликлар хом ашйосини етиштирувчилар ҳар гектаридан қўшимча 1140 минг сўм фойда олишига эришилган;
ҳудудларнинг ихтисослашуви ва субектларнинг жойлашувини ҳисобга олган ҳолда Деҳқонобод туманида “Доривор ўсимликлар кластер”ини ташкил этиш таклифи Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан “Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалигини истиқболда ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 5-майдаги 08/05/2045-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022-йил 3-октйабрдаги №05/38-4502-сон маълумотномаси, Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023-йил 10-мартдаги №01-024/388-сон маълумотномаси, Деҳқонобод туман ҳокимлигининг 2022-йил 4-ноябрдаги 376-4-57-Қ/22-сонли Қарори). Натижада, Қашқадарйо вилойатининг Деҳқонобод туманлида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган субектлар фаолийатининг синергетик самарадорлиги ўртача 8,0-8,5 фоизга ошиши таъминланди;
ҳудудларда саноат корхоналарининг кичик шохобчаларини ва конгломерат кооперация инфратузилмасини ривожлантириш асосида “Доривор ўсимликлар кооперацияси”ни ташкил этиш таклифи Қашқадарё вилояти хокимининг 2022-йил 24-майдаги 370-4-0-Қ-22-сон Қарори ҳамда “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ҳудудий дастур асосида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 5-майдаги 08/05/2045-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022-йил 3-октябрдаги № 05/38-4502-сон маълумотномаси, Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023-йил 10-мартдаги №01-024/388-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Қашқадарё вилояти Қамаши туманида “етиштириш – сақлаш – қайта ишлаш – якуний кооперация” тизимининг синергетик самарадорлиги 3-5 фоизга ошган;
доривор ўсимликлар етиштириш самарадорлигини кластер тизимини эътиборга олган ҳолда ошириш негизида ишлаб чиқаришнинг 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ҳудудий дастур асосида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 5-майдаги 08/05/2045-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022-йил 3-октйабрдаги № 05/38-4502-сон маълумотномаси, Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023-йил 10-мартдаги №01-024/388-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарйо вилойатида 2027-йилда доривор ўсимликлар экин майдони 1,3 баробарга, маҳсулот ҳажми 1,4 баробарга ва етиштирилган асал маҳсулоти миқдори 1,6 баробарга ошиши прогноз қилинган ва истиқболда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашнинг устувор йўналишлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish