Sayt test rejimida ishlamoqda

Унгбоева Барно Ўрозовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда 1920–1956 йилларда кино ва театр санъати тарихи», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2017.3.PhD/Tar179.

Илмий раҳбар: Ишанходжаева Замира Райимовна, тарих фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.

Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Алиханов Мухаммаджон Махаммадсолиевич, тарих фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Давлат маданият ва санъат институти.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ асрнинг 20–50 йилларида Ўзбекистон маданий ҳаётида совет давлатининг кино ва театр соҳасидаги сиёсати ва унинг оқибатларини тарихий аспектда ўрганишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

Совет ҳокимияти кинофильмлар орқали тарғиб қилган «конфликтсизлик назарияси» – ҳукмрон тизимни оқлашга, жаҳон пролетариатини бутун дунё инқилобий ҳаракатига муносиб равишда «тайёрлашда» қўлланилганлиги исботланган;

миллий манфаатларни инкор қилувчи «ижтимоий буюртма» амалиётининг театр, бадиий кинематографиядагина эмас, балки кинопублицистика соҳасига ҳам таъсир этгани аниқланган;

кино ва театр соҳаларининг коммунистик мафкура доирасидаги сиёсийлашув жараёни натижасида ўзбек халқининг урф-одат, қадриятларини спектакль ва кинофильмлар орқали намойиш этишдан бегоналашуви аниқланиб, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг шаклланишида соҳага янги истеъдод эгаларининг кириб келиши масаласи очиб берилган;

маданият соҳасини унификация қилиш ҳамда «кўпмиллатли санъат» сиёсатини кино ва театр санъатида сиёсий-мафкуравий йўналишларнинг устун бўлишига кўрсатган таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

1920–1956 йилларда совет давлатининг маданий сиёсати, унинг кино ва театр соҳасидаги оқибатларини ўрганиш давомида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:

Совет ҳукумати сценарий ва фильмлар орқали тарғиб қилган «конфликтсизлик назарияси» – ҳукмрон тизимни оқлашга қаратилган мафкура амалиётда қўлланилганлиги, зиддиятли муҳитнинг кино санъати мисолидаги таҳлили борасидаги илмий хулосалардан «Ўзбеккино» миллий агентлигининг чора-тадбирлар режасини амалга оширишда фойдаланилган («Ўзбеккино» миллий агентлигининг 2016 йил 17 июндаги 01-05/01-508-сон маълумотномаси). Мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши кино санъати тарихини ўрганиш ва тарғиб қилиш асосида ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтириш имконини берган;

миллий манфаатларни инкор қилувчи «ижтимоий буюртма» амалиётининг театр, бадиий кинематографиядагина эмас, балки кинопублицистика соҳасига ҳам таъсир этгани, давр маънавий ҳаёти, тараққиёт ва баркамол авлодни шакллантиришга оид таклифлардан Республика Маънавият тарғибот марказининг «Фалсафа тарихини ўрганиш асосида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш механизмини тадқиқ этиш» лойиҳасининг мақсади ва вазифаларини амалга оширишда, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2015 йил 12 майдаги 50-сон мажлиси баёни ижроси юзасидан Марказнинг чора-тадбирлар дастурида фойдаланилган (Республика Маънавият тарғибот марказининг 2016 йил 16 июндаги 01/06-413-сон маълумотномаси). Бу Республика Маънавият тарғибот марказининг илмий лойиҳаси амалиётида жорий этилиш жараёнида бой маънавиятимизнинг тарихий илдизларини ўрганишга ва шу орқали халқимиз маънавиятини юксалтиришга хизмат қилган;

1920–1956 йилларда театр санъати тарихи тадқиқи асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар «Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмасининг фаолиятида қўлланилган («Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмасининг 2016 йил 22 июндаги 408-сон маълумотномаси). Бу мамлакатимизда театр соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини яратишга кўмаклашаш имконини берган;

кино ва театр соҳаларининг коммунистик мафкура манфаатларига мослаштирилиши, қадриятлардан бегоналашуви жараёни, театр санъатининг ҳозирги кундаги аҳамиятининг янги нуқтаи назардан таҳлил этилгани «O‘zbekiston» телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг «O‘zbekiston» телеканалида эфирга узатилган «Кўрганларимиз ҳақида», «Ўзбек киносининг олтин хазинаси» ва «Ўзбек театрининг олтин хазинаси» кўрсатувларининг 2017 йил ноябрь ва декабрь ойларидаги сонлари орқали намойиш этилган («O‘zbekiston» телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг 2018 йил 14 мартдаги 01-13-401-сон маълумотномаси). Бу совет мафкурасининг халқ онгига сингдирган маънавий сиёсатининг асл моҳиятини оммага етказиш имконини берган;

маданият соҳасидаги «кўпмиллатли санъат» тушунчасининг кино ва театр муҳити, фильмлар савиясига кўрсатган таъсирига оид таклиф ва хулосалардан Республика Байналмилал маданият маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Байналмилал маданият марказининг 2016 йилнинг 21 июндаги 01-02-142-сон маълумотномаси). Бу бағрикенглик, турли миллатлар билан ҳамкорликдаги ўзаро ҳамжиҳатлик, санъатсеварлик ҳар қандай даврда ҳам жамиятимиз ривожи учун хизмат қилганлигини тарғиб қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish