Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Нодирбек Азатвой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергия самарадор автоном қуёш совутгич қурилмаси”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2PhD/Т1629.
Илмий раҳбар: Шаисламов Алишер Шабдураҳманович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, профессор; Матчанов Нураддин Азадович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: “ТИҚХММИ” Миллий тақиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: совуқликни аккумуляция қилувчи энергия самарадор автоном қуёш совутгич қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуёш энергиясидан қувватланувчи аккумулятор баттареясидан ҳоли бўлган автоном совутгичда буғ-компрессор тизими сонини ошириш ҳамда совуқликни сув музи кўринишида аккумуляция қилиш асосида энергия самарадор технологик схема ва қурилма ишлаб чиқилган;
энергия самарадор совутгич қурилмасининг ишлашига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда берилган вақт давомида ҳосил бўлган сув музи миқдорини аниқловчи математик модел ишлаб чиқилган;
экспериментал ва регрессион таҳлиллар асосида автоном совутгич қурилмасининг электр қуввати ва совуқлик ишлаб чиқариш қувватини аниқловчи тенгламалар ишлаб чиқилган;
совуқлик ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш асосида автоном қуёш совутгич қурилмасининг энергия самарадорлигини таъминловчи алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Энергия самарадор автоном қуёш совутгич қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий ишлар асосида:
қуёш энергиясидан қувватланувчи энергия самарадор совутгич қурилмасининг кўп буғ-копмрессорли схемаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк марказининг 2023 йил 30 майдаги ФАП 20220234/6 сон қарори). Натижада ишлаб чиқилган энергия самарадор автоном қуёш совутгичига фойдали модел учун патент олинган;
қуёш энергиясидан қувватланувчи энергия самарадор совутгич қурилмасини лойиҳалашда қурилманинг ишлаш жараёнида унга таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган совуқлик миқдорини ҳисобловчи қурилманинг математик модели “ТРУСТ ФАЛCОН СЕРВИCЕ” МЧЖ га жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 22 апрелдаги ТКМ – 40 – сон маълумотномаси). Натижада совутгич қурилмаси келгуси давр учун совуқлик ишлаб чиқаришда йиллик 208 500 кВт*соат электр энергиясини тежаб қолиш имконини берган;
қуёш энергиясидан қувватланувчи энергия самарадор совутгич қурилмаси “ТРУСТ ФАЛCОН СЕРВИCЕ” МЧЖ га жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 22 апрелдаги ТКМ – 40 – сон маълумотномаси). Натижада қуёш совутгич қурилмасида совуқлик энергияси ишлаб чиқаришда электр энергияси сарфи тўлиқ тежаб қолиш ҳисобига, корҳонада бир йилда 93 854 250 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish