Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуазиз уулу Абдурауфнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик қувватли комбинациялашган гидравлик-қуёш-шамол энергетик қурилмаларининг параметрларини тадқиқ қилиш”, 05.05.06 – “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т1633.
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Мурадулла Мухаммадиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Авезова Нилуфар Раббанакуловна, техника фанлари доктори, ката илмий ходим; Вохидов Акмал Улашевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик қувватли истеъмолчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда, гидравлик, қуёш ва шамол энергияси асосидаги комбинациялашган энергия тизимининг гидравлик аккумуляцияга эга ва эга бўлмаган ҳолатлар учун технологик ва функционал схемаларини ишлаб чиқиш, параметрларини танлаш ҳамда асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
комбинациялашган энергетик қурилмаларнинг функционал ва технологик схемалари гидравлик аккумуляцияга эга ва эга бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари асосида ишлаб чиқилган;
гидравлик аккумуляцияловчи тизимли комбинациялашган энергетик қурилманинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш имконини берувчи усул техник-иқтисодий, энергетик ва экологик кўрсаткичларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган;
гидравлик аккумуляциялаш қурилмаси сув ҳавзалари геометрик ва ҳажмий ўлчамларини камайтириш имконини ҳисобга олиб насос режимидан мақбул фойдаланиш усули ишлаб чиқилган;
гидравлик аккумуляцияловчи қурилмали комбинациялашган энергетик тизим қурилмалари қувватлари мезонларини ҳисобга олувчи қувват баланс тенгламалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кичик қувватли комбинациялашган гидравлик-қуёш-шамол энергетик қурилмаларнинг параметрларини тадқиқ қилиш бўйича тадқиқотлар натижалари асосида:
қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган кичик қувватли комбинациялашган энергетик қурилмаларнинг иқтисодий кўрсаткичларини аниқлашнинг усуллари асосида яратилган дастурий маҳсулот “Гидропроект” АЖга жорий қилинган (“Гидропроект” АЖнинг 2022 йилдаги №01-07/2177-сонли хулосаси ва «Ўзбекгидроенерго» АЖнинг 2022 йил 30 декабрдаги №05-28/3690-сонли маълумотномаси). Натижада, таркибида гидравлик аккумуляцияга эга ва эга бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари негизидаги 100 кW қувватли янги комбинациялашган энергетик қурилмаларнинг иш режимлари параметрлари ҳамда уларнинг турли вариантларидаги техник-иқтисодий кўрсаткичлари аниқланиб, йиллик ёқилғи ресурсларини тежалиши 64,68 т.ш.ё. ва CО2 эмиссиясини қисқариши 682 т/йил  ҳамда ушбу ҳисобларни тезкор аниқлаш имконини бериши ҳисобига йиллик иқтисодий самарадорлик 50,0 млн. сўмни ташкил этган;
гидроенергетик комплекс таркибидаги гидроенергетик қурилмалар параметрларини аниқлашнинг усули асосидаги дастурий маҳсулот “Гидропроект” АЖга жорий қилинган (“Гидропроект” АЖнинг 2022 йилдаги №01-07/2177-сонли хулосаси ва «Ўзбекгидроенерго» АЖнинг 2022 йил 30 декабрдаги №05-28/3690-сонли маълумотномаси). Натижада, турли қувватдаги гидроелектр станцияларни параметрлари аниқланиб, микроГЭС қуввати 10 кWдан ортиқ қийматга эришганда унинг ўзини оқлаш даври ўртача 2 ÷3,5 йилни ташкил этиши ҳамда ушбу ҳисобларни тезкор аниқлаш имконини бериши ҳисобига 60,0 млн. сўм йиллик иқтисодий самарадорликка эришишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish