Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилова Махфуза Убайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар ортопедик операцияларида опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезияни такомиллаштириш», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3. PhD /Tib2185.
Илмий раҳбар: Юсупов Анвар Сабирджанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт марказида, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Атаханов Шуҳрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Неъмат Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда ортопедик жарроҳликда опиоид фентанилнинг кичик дозаларини комбинирлаб қўллаш орқали анестезия сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ортопедик патологияси бўлган болаларда комбинирланган анестезиянинг клиник кечуви, гемодинамик кўрсаткичлар, эндокрин тизим, бош миянинг биоэлектрик фаоллиги ва седация чуқурлигини периоперацион даврда ўрганишга асосланган;
эндокрин ҳолатнинг кўрсаткичларига кўра, ортопедик жарроҳлик аралашувлари пайтида болаларни анестезиологик ҳимоя қилиш даражасини баҳолаш асосланган;
опиоид аналгетик фентанилга асосланган комбинирланган умумий анестезия болаларда ортопедик оператсиялар пайтида марказий гемодинамик кўрсаткичларга минимал таъсир кўрсатиши аниқланган;
асосий компонент сифатида опиоид аналгетик фентанилдан фойдаланган ҳолда комбинирланган анестезия вариантларини қиёсий ўрганиш асосида ортопедик операциялар пайтида болаларни анестезиологик ҳимоялашнинг адекватлиги аниқланди, унинг афзалликлари ва камчиликлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 9 июндаги 03/41-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси, сон суягини патологик ёки туғма чиқишида қўлланиладиган  жаррохлик амалиётларида опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезия усулларига таъсир этувчи хавф омилларини амалий ва назарий жихатлари такомиллаштирилиб, ушбу туғма нуқсонларда анестезиологик қўлланмаларда кузатиладиган салбий омилларни камайтиради ва оғриқсизлантириш жараёнини адекватлаштиради, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия Илмий амалий маркази 02.11.2022 йилдаги 02/190 А сонли маълумотнома бўйича  хамда  Республика Болалар ортопедия маркази 03.11.2022 йилдаги 123 А сонли маълумотнома билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Ортопедик жаррохлик муолажалари ўтказилган болаларда периоперацион даврда комбинирланган анестезиянинг клиник кечувини ва гемодинамик кўрсаткичларни эхокардиография  усули билан периоперацион даврда аниқлаш, яъни эрта намоён бўладиган ўзгаришлардан- а) зарбанинг периферик қаршилиги (ЗПҚ) дастлабки холатдан 16,9% камайиши, б) зарба индексининг (ЗИ) 25,1% ортиши каби гемодинамик кўрсаткичларда ўзгаришлар кузатилади; • периоперацион даврда эндокрин тизим- гормонал фон кўрсаткичлари текширувлари ўтказилган, шунингдек, бош миянинг биоэлектрик фаоллигида альфа ритм 47,4-44,1 ва седация чуқурлиги 55,8-52,2 оралиғида эканлиги аниқланган. • таклиф этилган текширувлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш ортопедик операцияларда опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезия сифатини яхшилашга хизмат қилган;   •беморда периоперацион даврда анестезиологик қўлланмани адекватлигини бахолаш ва қўшимча текширув усулидан – БИС мониторинг текширув усули анестезия чуқурлигини аниқлаш орқали қўлланилаётган умумий анестезиянинг мақбул ва самаралилиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) болаларда ортопедик операцияларда периоперацион даврда самарали ва безарар текширувлардан ЭхоКГ усулидан фойдаланиш иқтисод қилишга хизмат қилади:    • операциядан аввал, интраоперацион даврда гемодинамик кўрсаткичлар ЭхоКГ текширувлари орқали аниқланди; • умумий анестезия вақтида ортиқча препаратлардан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 24.5% камайтириш имконини берган; 2) интраоперацион даврдаги тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиш ҳисобига (кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларини қўллаш) сарф харажатларни камайтиради: умумий анестезиянинг клиник кечувини бахолаш юрак қисқаришлар сони (ЮҚС), Ўртача динамик босим (ЎДБ) доимий мониторинг усулида тадқиқот гуруҳидаги беморларда аниқланди ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди;  • артериал қонни кислородга тўйиниш бирлиги (SpО2) 102 та беморда пулсоксиметрия усулида қўлланилиши вақтни тежаб, самарадорликни 87.6% га оширди; Хулоса: гирдобсимон кўкрак қафаси деформацияси, сон суягининг туғма ёки патологик чиқишидаги жаррохлик муолажаларида опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезия усулларида юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 68 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 24 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Исмаилова Махфуза Убайдуллаевнанинг «Болалар ортопедик операцияларида опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезияни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 21 ноябрдаги 03/2438-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: кўкрак қафасининг гирдобсимон деформацияси, сон суягининг туғма ёки патологик чиқиши бўлган беморларда ўтказиладиган жаррохлик муолажаларида режали тартибда максимал равишда эндокрин статус кўрсаткичларига, соматик фонига зарар  етказмасдан анестезиологик қўлланма олиб боришда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш, операциядан кейинги даврни силлиқ ўтиши, ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия Илмий амалий маркази 02.11.2022 йилдаги 02/190А-сонли маълумотнома бўйича  хамда  ЎзР ССВ нинг Республика Болалар ортопедия маркази 03.11.2022 йилдаги 123 А сонли маълумотнома билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган текширувлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш, болалар ортопедик операцияларида опиоидлар билан ўтказиладиган умумий оғриқсизлантириш жараёнини асоратсиз ўтишини таъминлади ва анестезиологик қўлланма сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) ортопедик операцияларда эндокрин статус кўрсаткичлари: кортизол, трийодтиронин, тироксинни қонда концентрация холатини аниқлаш орқали, опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезия усулини адекватлигини таъминлаш даражасини аниқлаш орқали, бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинди. 2) опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезияни адекватлигини бахолаш ва уни амалга ошириш учун, махсус малака оширган шифокорларнинг (регионар блокадаларнинг) кераги йўқлиги  исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан махсус тайёргарлик кўриши шарт эмаслиги хисобига  иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: Болалар ортопедик операцияларида опиоидлар дозасини камайтириш билан ўтказиладиган умумий анестезия усулини адекватлиги эндокрин статус кўрсаткичларига қараб бахоланиши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 50 419 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Исмаилова Махфуза Убайдуллаевнанинг «Болалар ортопедик операцияларида опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезияни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия  тиббиёт  институтининг 2022 йил 21 ноябрдаги №03/2438-сонли хат юборилган
учинчи илмий янгилик: болалар ортопедик операцияларида опиоидларни қўллаш натижасида периоперацион даврда кузатиладиган ва  нохуш сабабларга олиб келадиган омилларни эрта бартараф этиш операциянинг травматик омилини камайтиради, шифо жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия Илмий амалий маркази 02.11.2022 йилдаги 02/190 А сонли маълумотнома бўйича  хамда  Республика Болалар ортопедия маркази 03.11.2022 йилдаги 123 А сонли маълумотнома билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ортопедик операцияларда опиоидларнинг кичик дозаларини қўллаш  билан ўтказиладиган умумий оғриқсизлантириш усули орқали 17 (35,8%) асоратларни камайтиришга эришилган; ортопедик операцияларда ўтказиладиган умумий анестезиянинг қонун қоидаларига (анестезиянинг барқарорлигини  таъминлаш, тероморегуляцияни сақлаш, инфузион давони қўллаш, кўрсатма асосида гемотрансфузия муолажасини ўтказиш) риоя қилган холда анестезиологик қўлланманинг асоратларини олдини олишга эришилган; опиоидларни кичик дозада қўллаш натижасида анестезиологик қўлланма сифати яхшиланган (65,2%); болалар ортопедия бўлимларидаги беморлар жаррохлик муолажаларида кам опиоидли анестезиологик қўлланмаларни амалга оширишга эришилган (46%). Анестезиологик қўлланмани амалга оширишда таклиф қилинган препаратлар комбинацияси кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси, сон суяги туғма ёки патологик чиқиши бўлган беморларда ўтказиладиган жаррохлик амалиётида анестезиологик химоя сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси, сон суягининг туғма ёки патологик чиқишида беморларни госпитализация қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказишда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14,5 кундан 11,08 кунгача (3,5) кунга қисқартиртириб, шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 50.419 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси, сон суяги туғма ёки патологик чиқиши бўлган беморларда анестезиологик қўлланма тактикасида препаратлар комбинациясини тўғри танлаш ва уларнинг уйғунлигини таъминлаш  тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларда периоперацион даврда кузатиладиган: иккиламчи гипералгезия 9 (8,8%), опиоид индуцирланган толерантлик 5 (4,9%), операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусиш 13 (12,7%) каби қатор асоратлар аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 50 419 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Исмаилова Махфуза Убайдуллаевнанинг «Болалар ортопедик операцияларида опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезияни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент  педиатрия тиббиёт  институтининг 2022 йил 21 ноябрдаги №03/2438 сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезиянинг такомиллаштирилган усули самарали интраоперацион оғриқсизлантиришга олиб келади, беморларни наркоз уйқусидан қисқа фурсатда уйғонишини таъминлайди, нохуш сабабларга олиб келадиган омилларни эрта бартараф этиш операциянинг травматик омилини камайтиради, шифо жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия Илмий амалий маркази 02.11.2022 йилдаги  02/190А-сон маълумотнома бўйича  хамда  Республика Болалар ортопедия маркази 03.11.2022 йилдаги 123 А сонли маълумотнома билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси, сон суягининг патологик ёки туғма чиқиши юзасидан ўтказиладиган ортопедик операцияларда беморларни эрта экстубация қилиш (17,6±8,3 мин), жаррохлик муолажасидан кейинги даврда ўтказиладиган интенсив терапия усуллари анестезиологик ёндошувларни такомиллаштиришга олиб келади • гиповолемияни олдини олиш мақсадида периоперацион даврда беморни патологик  ва физиологик йўқотишларини инобатга олиб, суткалик физиологик сарфни аниқлаш сув электолит балансини меъёрида таъминлашни оширади; • таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш болалар ортопедик операцияларида опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезияни ўтказишда ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморни эрта экстубация қилиш, жаррохлик муолажасидан кейинги кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш натижасида операцион жарохатдан қон кетишни олди олинади (бу холат беморларни эрта реабилитацияси учун жуда мухим омилдир); 2) беморнинг шифохонадаги даври учун: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14,5 кундан 11,08 кунгача (3,5) кунга қисқартиртирилади• шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 50.419 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: ортопедик операцияларда опиоидларни кичик дозада қўлланилиши периоперацион даврда  юзага келиши мумкин бўлган хавфли омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 50 419 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Шифохонада қолиш муддатини 3,5 кунга қисқартирилиши (50.419 ×14,5 кун=731 07 5,5 сўм;  50.419 × 11 кун=554 609 сўмни ташкил этди, яъни  шифохонада бўлиш даврининг 3, 5 кунга қисқариши бир бемор учун 731075,5-554 609=176 466,5 дори дармонлар сарфини 176466,5 сўмга қисқартириш имконини берди. Йил давомида 30 та бемор даволанса, иқтисодий самарадорлик 5 293995 сўмни ташкил этади. Шундай қилиб, иқтисодий самародорлик беморнинг шифохонада даволаниш кунини 3,5 кунга қисқариши хисобига 30 та бемор учун 5 293995 сўмни ташкил этди. Хулоса: кам опиоидли умумий анестезия усулини жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 176466,5 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Исмаилова Махфуза Убайдуллаевнанинг «Болалар ортопедик операцияларида опиоидлар билан ўтказиладиган умумий анестезияни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 21 ноябрдаги №03/2438 сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish