Sayt test rejimida ishlamoqda

Темиров Алишер Ҳошим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Нефт ва газ қудуқлари жиҳозларининг коррозияланишига қарши мочевина ва мочевина ҳосилалари асосида ингибиторларнинг олиниш технологияси», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т2454.
Илмий раҳбар: Ахмедов вохид Низомович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc 03/28.02.2022.Т101.01. 
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор;  Абдуллаев Жахонгир Ўрозали ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт ва газ қазиб олиш саноатида қудуқ ости жиҳозлари коррозияланишига қарши олтингугурт сақлаган маҳаллий хомашёлар асосида ингибиторларнинг олиниши ва технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиомочевинани формалин билан метилолли ҳосилалари жараёнига табиати турлича бўлган эритувчилар ва моддалар миқдори  таъсири илмий асосланган; 
тиомочевина ва унинг ҳосилаларини математик ҳисоблашлари асосида тузилиши ва реаксион қобилияти орасидаги боғлиқлик қонуниятлари аниқланган; 
тиомочевина ва  маҳаллий хомашёлар: формалин, акрил кислота  иштирокида олинган нефт-газ саноатидаги  коррозияга қарши ингибирловчи моддаларнинг тузилиши ва  физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
металларни кислотали коррозиядан ҳимоялаш учун ишлаб чиқилган модификацияланган тиомочевина ҳосилаларининг ингибирлаш хоссалари амалий асосланган;
нефт-газ саноатидаги кислотали коррозияга қарши ингибиторларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Нефт ва газ қудуқларида кислотали коррозияга қарши ингибиторларни ишлаб чиқариш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган коррозия ингибиторлари “Олот нефт ва газ қидирув экспедитсияси” МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2022 йил 2 ноябрдаги 02-18-8/173-сон маълумотномаси). Натижада, сув-нефт эмулсияларида коррозиядан ҳимоялаш даражасини 93,5 фоизгача ошириш имконини берган;
таркибига олтингугурт гуруҳлари киритилган  ингибиторлар “Бухоронефтгазпармалаш” АЖ корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2022 йил 2 ноябрдаги  02-18-8/173-сон маълумотномаси).  Натижада олтингугурт гуруҳ фрагментларини тутган органик бирикмаларнинг коррозиядан ҳимояловчи ингибитор сифатида ишлатиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish