Мизамов Фуркат Очиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкози рецидивининг профилактикасида хирургик даволаш усуллари ва химиотерапияни такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2. PhD /Тib2901.
Илмий раҳбар: Курбаниязов Зафаржон, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Тib.93.01.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Шухрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори; Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.В. Вишневский номидаги Миллий тиббиёт илмий хирургия маркази Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигар эхинококкози рецидивининг профилактикасида хирургик даволаш усуллари ва химиотерапияни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар эхинококкози қайталанишининг асосий сабаби қўшимча равишда жигарнинг диффуз шикастланиши фонида операциядан кейинги даврда альбендазолнинг токсик таъсири туфайли беморларнинг химиотерапиядан воз кечиши эканлиги аниқланган;
тажрибада жигарнинг макроскопик аниқланган кистасидан узоқроқда катта киста олиб ташлангандан кейин ўсиши мумкин бўлган микроскопик эмбрион цисталар аниқланиши фиброз капсулага антипаразитар ишлов берилганлигига қарамасдан операциядан кейинги даврда химиотерапия ўтказиш зарурлиги асосланган;
2 ҳафта давомида тана вазнига нисбатан кунига 10-15 мг дозада ва 3 ҳафта давомида тана вазнига нисбатан 5-7 мг дозада албендазол билан химиотерапия ўтказилганда паразитнинг эмбрион цистаси атрофида пролифератив-продуктив ҳужайрали реакцияларни кучайтиради, бу эса эхинококк сколексларининг ўсишини тўхтатиб уларнинг ўлимига олиб келиши исботланган;
жигарнинг қўшимча сурункали диффуз патологияси мавжуд беморларда жигар эхинококкози қайталанишининг профилактикаси мақсадида сутка давомида тана вазнига нисбатан албендазолнинг 5-7 мг дозада (28 кунга, курслараро 14 кунлик танаффус билан 4 курсга) коррекция қилинишининг клиник жиҳатдан самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар эхинококкози рецидивнинг профилактикасида хирургик даволаш усуллари ва химиотерапияни такомиллаштиришни ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида услубий тавсиянома тасдиқланди: борасида “Жигар эхинококкози диагностикаси ва хирургик даволаш” (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йилнинг 24 октябрида №8 н-р/1175 маълумотномаси). Тадқиқот натижаси касалликнинг комплекс ташхислаш, даволаш ва профилактик тадбирларни қўллаш касалликнинг қайталаниши ва опреациядан сўнги асоратларни ҳамда беморларнинг тўшакдаги бўлишини камайтириш имконини берган.
Ўтказилган тадқиқот натижалари Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 26 майдаги 11-сонли хулосасига кўра: жигар эхинококкози қайталанишининг асосий сабаби қўшимча равишда жигарнинг диффуз шикастланиши фонида операциядан кейинги даврда альбендазолнинг токсик таъсири туфайли беморларнинг химиотерапиядан воз кечиши эканлиги аниқланган, жигарнинг сурункали диффуз касалликлари билан беморларда операциядан кейинги даврда жигар эхинококкози қайталаниши профилактикаси борасида тавсия этилган профилактик дозанинг самарадорлиги исботланганлиги, жигар эхинококкозини замонавий нуқтаи назардан хирургик даволаш ва факторли баҳолашга асосланган даволаш-диагностик тадбирларининг оптимал алгоритми тавсия этилганлиги, клиник-лаборатор кўрсаткичларга кўра альбендазол билан химиотерапия пайтида ножўя реакцияларнинг ривожланиш эҳтимоли жигарнинг сурункали диффуз патологияси бўлган беморларда препаратнинг токсик таъсири билан боғлиқлиги исботланганлиги, операциядан кейинги даврда хирургик тактика ва химиотерапияни оптималлаштириш даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланган. Жигар эхинококкози билан беморлар диагностикаси ва хирургик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича №3 сонли 07.01.2022 йилдаги ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича №24 сонли 03.01.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш жигар эхинококкози диагностикаси, хирургик даво ва химиотерапия курсини оптималлаштириш беморларда касалликнинг қайталанишини сезиларли даражада камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) жигар эхинококкози диагностикаси ва даволашни турли тоифадаги даволаш профилактика муассасаларида ташхислаш ва даволаш учун қўллаш мумкинлиги, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган. 2) жигарнинг сурункали диффуз касалликлари билан беморларда операциядан кейинги даврда жигар эхинококкози қайталаниши профилактикаси борасида тавсия этилган профилактик дозанинг самарадорлиги, операциядан кейинги даврда тавсия этилган хирургик тактика ва химиотерапияни турли тоифадаги даволаш профилактика муассасаларида қўллаш мумкинлиги, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Ҳар бир бемор ҳисобида бюджет маблағларини 1246000 сўмга камайтиришга эришилган. Хулоса: жигар эхинококкозида оператив аралашув йўлини танлашда комплекс ёндашув, қолдиқли бўшлиққа ишлов бериш, уни бартараф этиш ва профилактик химиотерапияга комплекс ёндашув орқали ҳамда жигар эхинококкози қайталанишига олиб келувчи асосий фактор операциядан кейинги химиотерапиянинг адекват курсининг йўқлиги ҳисобланиши, жигар эхинококкози билан беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашда стандарт химиотерапия курси ёки беморларда жигарнинг қўшимча сурункали диффуз патологияси бўлган ҳолларда унинг коррексия қилинган курсини ўтказиш орқали эришиш ишлаб чиқилган ва асоратлар ва касаллик қайталаниши камайишига олиб келиши бюджет маблағларини 1246000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 840 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: тажрибада жигарнинг макроскопик аниқланган кистасидан узоқроқда катта киста олиб ташлангандан кейин ўсиши мумкин бўлган микроскопик эмбрион систалар аниқланиши фиброз капсулага антипаразитар ишлов берилганлигига қарамасдан операциядан кейинги даврда химиотерапия ўтказиш зарурлигини кўрсатган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Альбендазолни тана вазнига нисбатан кунига 10-15 мг дозада қўлланилганда паразитнинг эмбрион цистаси атрофида пролифератив-продуктив ҳужайрали реакциясини кўчайтирувчи таъсири 2 ҳафта мобайнида, қачонким тана вазнига нисбатан кунига 5-7 мгдан қўлланилганда эса кузатувнинг 3-чи ҳафтасида самарали таъсири кузатилди, альбендазолнинг ушбу тавсия этилган дозаси қўлланилганда кузатилиши мумкин бўлган токсик реакцияни (жигарнинг диффуз касалликларида) узайтирилган курсли даволаш орқали коррексия қилиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таққослаш гуруҳида касалликнинг қайталаниши 18,6% ни (касалликнинг қайталаниши 252 беморнинг 47 тасида қайд этилган) ташкил этган бўлса, асосий гуруҳда ушбу кўрсатгич 2,6% ни ташкил (189 беморнинг 5 тасида касалликнинг қайталаниши қайд этилган) этган ва ушбу беморларда каслликнинг қайталаниши сабаби жигарнинг сурункали диффуз патологияси фонида преапаратнинг ножўя таъсири туфайли рўй берган, ушбу категориядаги беморларда комплекс даволаш билан биргаликда химиотерапиянинг тавсия этилган дозаси билан натижасида касалликнинг қайталаниши сезиларли даражада камайтириш имконини берган. Беморларни шифохонада ётиш муддатини 2 мартага қисқарган (Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникасининг прейскуранти бўйича бир кунлик қолиш 160000 – 196000 сўмни ташкил қилади), шифохонада даволаниш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилиб бюджетдан ташқари маблағларни 450 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: жигар эхинококкозининг қайталаниши профилактикасида тажрибада жигарнинг макроскопик аниқланган кистасидан узоқроқда катта киста олиб ташлангандан кейин ўсиши мумкин бўлган микроскопик эмбрион систалар аниқланиши фиброз капсулага антипаразитар ишлов берилганлигига қарамасдан операциядан кейинги даврда химиотерапия ўтказиш зарурлигини кўрсатган. Шу муносабат билан ресидив сабаби аниқланиб, жигарнинг қўшимча сурункали касаллиги мавжуд беморларда химиотерапия курсини қиёсий ёндашув курси қўлланилиб касаллик ресидиви 18,6% дан 2,6% гача камайтиришга эришилган.
Жигар эхинококкози билан беморлар диагностикаси ва хирургик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича №3 сонли 07.01.2022 йилдаги ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича №24 сонли 03.01.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) жигарнинг сурункали диффуз патологиялари аниқланган беморларда химиотерапиянинг стандарт схемаси бўйича даволаш ушбу категориядаги беморларда даволаш натижасида химиопрепаратни ножўя таъсири ривожланишига олиб келган ва бу ҳолат беморларнинг химиотерапиядан воз кечишига ҳамда касаллик қайталанишининг ривожланишига сабаб бўлган. 2) ушбу патология билан беморларга қиёсий ёндашув натижасида, яъни жигарнинг сурункали диффуз патологияси бўлган беморларда жигар эхинококкози қайталанишини олдини олиш учун тавсия этилган, тана вазнига нисбатан кунига 5-7 мг дозада коррекция қилинган курсни 28 кундан 4 курсга ва курслар оралиғи 14 кундан танаффус билан узайтирилган ва альбендазолнинг ушбу курсини самарадорлиги клиник жиҳатдан тасдиқланган ва ижобий натижалар бериб беморларнинг ҳаёт ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги жигар эхинококкози билан беморларни комплекс хирургик даволашда химиотерапия курсини оптималлаштириш орқали ёпиқ эхинококкэктомиядан устувор фойдаланиш операциядан кейинги асоратларни 9,9% дан 4,7% гача ва касалликни қайталанишини 18,6% дан 2,6% гача сезиларли даражада камайтириш орқали даволаш натижаларини яхшилаган ва операциядан кейинги статсионар даволаш муддатини 2 баробарга камайтириш орқали бюджет маблағларини ҳар бир бемор ҳисобига 1890000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: жигар эхинококкози рецидиви профилактикасида хирургик даволаш усуллари ва химиотерапияни такомиллаштириш борасида комплекс диагностика ва даволаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб ва амалиётга тадбиқ этилиши натижасида операциядан сўнгги асоратлар ва касаллик қайталаниши ва беморнинг стационарда бўлиш кунларини камайтириб бюджет маблағларини 1 нафар бемор ҳисобига 1 млн 890 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Таклиф қилинган усулни клиник амалиётда қўллаш беморларни даволаш самарадорлигини кескин ошириб, уларнинг қисқа вақт давомида реабилитациясини ҳамда иш қобилиятини тикланишига замин яратиб иқтисодий самарадорликни ошишига олиб келган.
Жигарнинг қўшимча сурункали диффуз патологияси мавжуд беморларда жигар эхинококкози қайталанишининг профилактикаси мақсадида сутка давомида тана вазнига нисбатан албендазолнинг 5-7 мг дозада коррексия қилинишининг клиник жиҳатдан самарадорлиги аниқланган. Жигар эхинококкози билан беморлар диагностикаси ва хирургик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўйича №3 сонли 07.01.2022 йилдаги ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича №24 сонли 03.01.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш жигар эхинококкози қайталанишини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга хизмат қилган, жигарнинг қўшимча сурункали диффуз патологияси мавжуд беморларда жигар эхинококкози қайталанишининг профилактикаси борасида таклиф этилган химиотерапия - қиёсий ёндашув мақбул ва самарадолиги исботланган. Таклиф қилинган усулни клиник амалиётда қўллаш беморларни даволаш самарадорлигини кескин ошириб, уларнинг қисқа вақт давомида реабилитасиясини ҳамда иш қобилиятини тикланишига замин яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат 1) жигарнинг сурункали диффуз патологияси бўлган беморларда жигар эхинококкози қайталанишини олдини олиш учун тавсия этилган тана вазнига нисбатан кунига 5-7 мг дозада коррексия қилинган курсни 28 кундан 4 курсга ва курслар оралиғи 14 кундан танаффус билан узайтириш албендазол курсининг самарадорлиги клиник жиҳатдан тасдиқланган; 2) операциядан кейинги асоратларнинг суръати 2 баробарга, яъни 9,9 дан 4,7% гача камайган, булар қолдиқ бўшлиқни йиринглаши, лапаротом жароҳатни йиринглаши, ўт йўлларини оқмалари ва диафрагма ости абссессларининг ривожланиши каби асоратлардир. Назорат гуруҳи билан солиштирилганда операциядан кейинги статсионар даволаш муддати 2 баробарга – 12,2±1,2 дан 6,1±0,3 кунгача камайган ва бюджет маблағларини ҳар бир бемор учун 1 млн 470 минг сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 490 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: жигар эхинококкози билан синчковлик билан тажрибавий тадқиқотлар ўтқазилиб танланиши боис ушбу беморларда комплекс хирургик даволаш самарадорлигини ошириш, жигарнинг сурункали диффуз патологияси мавжуд беморларда химиотерапияни оптималлаштириш, операсиядан кейинги асоратлар ва ресидивлар сонини ва беморларни касалхонада бўлиш вақтини камайтириш орқали амалиётга жорий қилиниши бюджет маблағларини ҳар бир бемор учун 1 470 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 490 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Мизамов Фуркат Очиловичнинг «Жигар эхинококкози рецидивининг профилактика-сида хирургик даволаш усуллари ва химиотерапияни такомиллаштириш» илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йилнинг 24 октябрида №8 н-р/1175 хати билан тасдиқланган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1470000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 490000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.