Sayt test rejimida ishlamoqda


Эрназаров Азиз Алибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Транспорт оқимининг бошқарув функсионаллигини кенгайтириш орқали кўча йўл тармоғининг экологик ва йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш», 05.08.06 - «Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш» (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3388
Илмий раҳбар: Базаров Бахтиер Имамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институте ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.Т.124.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Джумабоев Алижон Бакишевич, техника фанлари доктори, профессор; Азизов Қудратилла Ҳусанович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кўча йўл тармоғининг экологик ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт оқимининг бошқарувини оптималлаштириш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автотранспорт ҳаракатини симуляцион моделлаштириш ҳамда автомобиллар оқимини компютер симуляцияси асосида тўйинган оқимини коррексия қилиш коеффициенти аниқланган;
магистрал кўчаларда автомобил ҳаракатининг бошида светофорда қайси сигнал бўлишни ҳисобга олган ҳолда и светофорнинг цикл моментини аниқлаш формуласи олинган;
шаҳар магистрал кўчалари чорраҳаларида транспорт воситаларининг кечикиш вақти коеффициентини транспорт воситалардан чиқадиган зарарли моддалар миқдорига боғлиқлиги чорраҳанинг хизмат курсатиш даражасига (ЛОС-Левел оф сервиcе) боғланган холда аниқланган;
Компютер иммитацион модел ёрдамида магистрал кўчада светофор объектларини синхронлаштириш асосида транспорт оқимини силжиш параметрларини фазовий-вақт диаграммаси олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт оқимини бошқариш функсияларини кенгайтириш орқали кўча-йўл тармоғининг экологик ва йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида:
магистрал кўчаларнинг тартибга солинган чорраҳалари светофор объектларини синхронлаштириш усули Жиззах шаҳар Транспорт бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 2/5569-сон маълумотномаси). Натижада транспорт воситаларининг кечикишини 24% га, магистрал кўчанинг бошланғич нуқтасидан то охиригача бўлган ўртача харакатланиш вақти 26% га камайишига имкон яратилган;
транспорт оқимини оптимал бошқарув режимларидан фойдаланиш ва тартибга солинган чорраҳани синхронлаштириш орқали транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли моддалар миқдорини аниқлаш Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 2/5569-сон маълумотномаси). Натижада атроф-муҳитга чиқаётган зарарли моддалар миқдорини 28%га камайтиришга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish