Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Акмал Махсудовичнинг
 фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қурилиш саноати корхоналари иқтисодий салоҳиятини бошқариш услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Iqt465
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети 
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат траснпорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 
Расмий оппонентлар:
Тураев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Хонкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети
Диссертация йўналиши: Иқтисодиёт
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида республика қурилиш саноати корхоналари иқтисодий салоҳиятини бошқариш услубиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга коъра фақат мавжуд имконийат ва қобилийатлар йиғиндиси сифатида талқин қилинувчи “иқтисодий салоҳийат” тушунчасининг мазмуни эҳтимолий салоҳийатнинг мавжудлиги ҳам ҳисобга олинган ҳолда, қурилиш саноати корхонасига татбиқан фаолийат самарадорлиги ва ривожланиши тавсифи, таҳлил обектининг ретроспектив ва перспектив аналитик коърсаткичларини баҳолаш мезонлари тизими, барча мавжуд салоҳийат турлари умумий қобилийатлари йиғиндиси сифатида такомиллаштирилган;
ҳар бир ҳудудда биттадан қурилиш материалларини ишлаб чиқаришдан қурилиш обектларини лойиҳалаштириш ва тайёр коъп қаватли уй-жойлар қуришгача қоъшилган қиймат занжирини йаратувчи уй-жой қурилиши кластерларини ташкил этиш таклифи асосланган;
қурилиш обектларини роъйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача боълган барча жараёнларни рақамлаштириш асосида қурилиш тармоғини бошқарув идоралари реал вақт режимида ишловчи мониторинг тизимлари билан уйғунлаштириш орқали иқтисодий салоҳийатдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
иқтисодий салоҳийатни бошқаришда қурилиш саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш, молийавий, бошқарув, маркетинг, меҳнат, инноватсион ва эҳтимолий салоҳийатларини интеграл баҳолаш боъйича «юқори» (1,2≤Ис), «барқарор» (1,0≤Ис˂1,2), «оъртача хавфли» (0,7≤Ис˂1,0) ва «юқори хавфли» (0≤Ис˂0,7) коеффитсиент чегаралари доирасида баҳолаш асосланган;
қурилиш саноати корхоналаридаги иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденсийалари ҳамда иқтисодий салоҳийатни бошқаришнинг самарали воситаларига асосланган ҳолда 2035 йилга қадар прогноз коърсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот  натижаларининг  жорий қилиниши. Қурилиш саноати корхоналари иқтисодий салоҳийатини самарали бошқаришни таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра фақат мавжуд имконийат ва қобилийатлар йиғиндиси сифатида талқин қилинувчи “иқтисодий салоҳийат” тушунчасининг мазмуни эҳтимолий салоҳийатнинг мавжудлиги ҳам ҳисобга олинган ҳолда, қурилиш саноати корхонасига татбиқан фаолийат самарадорлиги ва ривожланиши тавсифи, таҳлил обектининг ретроспектив ва перспектив аналитик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари тизими, барча мавжуд салоҳийат турлари умумий қобилийатлари йиғиндиси сифатида такомиллаштирилган назарий-услубий асос олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган «Атроф-муҳит ва табиий ресурслар иқтисодиёти» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, барча мавжуд салоҳият турлари умумий қобилиятлари йиғиндиси сифатидаги “иқтисодий салоҳият” тушунчаси мазмунининг назарий-услубий асослари такомиллаштирилиб, олий таълим тизими талабалари томонидан ушбу соҳа бўйича билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
ҳар бир ҳудудда биттадан қурилиш материалларини ишлаб чиқаришдан қурилиш обектларини лойиҳалаштириш ва тайёр кўп қаватли уй-жойлар қуришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи уй-жой қурилиши кластерларини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-139-сон қарорига 6-илова бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 27 июндаги 05/15-1326-сон маълумотномаси). Мазкур илмий йангиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш саноати корхоналари иқтисодий салоҳийатини самарали бошқариш орқали қўшилган қиймат занжирида соф фойданинг 10-15 фоизга ошишига эришилган;
қурилиш обектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш асосида қурилиш тармоғини бошқарув идоралари реал вақт режимида ишловчи мониторинг тизимлари билан уйғунлаштириш орқали иқтисодий салоҳийатдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 ноябрдаги ПҚ-425-сон қарори бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 27 июндаги 05/15-1326-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида камчиликлар бартараф этилиб, мазкур платформада қурилиш саноати корхоналари иқтисодий салоҳияти кўрсаткичларининг 1,19 коеффитсиент бирлигида ошишига эришилган; 
иқтисодий салоҳийатни бошқаришда қурилиш саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш, молийавий, бошқарув, маркетинг, меҳнат, инноватсион ва эҳтимолий салоҳийатларини интеграл баҳолаш бўйича «юқори» (1,2≤Ис), «барқарор» (1,0≤Ис˂1,2), «ўртача хавфли» (0,7≤Ис˂1,0) ва «юқори хавфли» (0≤Ис˂0,7) коеффитсиент чегаралари доирасида баҳолаш таклифи “Трест 12” Акциядорлик жамиятининг 2022 йил  14 декабрдаги 01/741-сонли буйруғи асосида қурилиш саноати корхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 27 июндаги 05/15-1326-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш саноати корхоналарини поғоналаштирилган саралаш тизимини жорий этишга ва ушбу чора-тадбирлар қурилиш саноати корхоналари фойдасини 23 фоизгача ошириш имкони яратилган;
қурилиш саноати корхоналаридаги иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденсиялари ҳамда иқтисодий салоҳиятни бошқаришнинг самарали воситаларига асосланган ҳолда 2035 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон  қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 27 июндаги 05/15-1326-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш саноати корхоналарини самарали бошқариш ссенарийлари ишлаб чиқилган ва улар фаолиятини оптималлаштириш учун имкон яратилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish