Закирьяева Саидахон Икрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Bacillus ва Paenibacillus авлодига мансуб фосфорпарчаловчи ризобактериялар ҳужайраларини иммобилизация қилиш ва қуруқ шаклдаги биоўғитлар олиш», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/В9.
Илмий раҳбар: Джуманиязова Гульнара Исмаиловна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Зайнитдинова Людмила Ибрахимовна, биология фанлари доктори, профессор; Мячина Ольга Владимировна, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Bacillus ва Paenibacillus авлодига мансуб ризобактериялар асосидаги FOSSTIM сериясидаги бактериал ўғитлар ва RIZOKOM сериясидаги комплекс таъсир этувчи биопрепаратларни қуруқ препаратли шаклларини олиш усулларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ташувчилар – фосфор уни, фосфогипс, каолин, қум, кўмир чанги ва биокомпостларнинг микрофлораси аниқланган;
турли хил ташувчиларнинг кимёвий, физикавий таркиби ва илк бор уларнинг адсорбциялаш хусусияти аниқланган;
илк бор Bacillus ва Paenibacillus авлодига мансуб стерилланган ташувчиларга иммобилланган фосфор парчаловчи ризобактериялар ҳужайраларининг яшовчанлиги ва сақланувчанлиги узоқ муддат сақлаш жараёнида динамика бўйича аниқланган;
илк бор ризобактерияларни стерилланган ташувчиларда узоқ муддат (4 йил) сақлагандан сўнг физиологик хусусиятларининг барқарорлиги асосланган;
лаборатория ва ярим саноат ишлаб чиқариш шароитида ризобактерия культураларини ўстириш шароити оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуруқ шаклдаги FOSSTIM сериясидаги бактериал ўғитлар ва комплекс таъсир этувчи RIZOKOM сериясидаги биопрепаратларни яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
полифункционал хусусиятли фосфорпарчаловчи Bacillus subtilis BS-26 бактерия штамми учун Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP 20100617, 2013). Натижада яратилган янги иқтисодий самарали озиқа муҳити саноат шароитида FOSSTIM сериясидаги бактериал ўғитлар ва комплекс таъсир этувчи RIZOKOM сериясидаги биопрепаратларни қуруқ препарат шаклида олиш имконини берган;
қуруқ шаклдаги FOSSTIM-1 бактериал ўғити Қашқадарё, Сирдарё вилоятларида пахта майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 07/23-20-сон маълумотномаси). Натижада бактериал ўғитнинг таъсири туфайли ғўзадан 3–6 ц/га қўшимча ҳосил олиш имконини берган;
қуруқ шаклдаги RIZOKOM-1 ва RIZOKOM-2 биопрепаратлари Сирдарё вилоятининг шўрланган майдонларида ғўза ва буғдой ўсимликларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 07/23-20-сон маълумотномаси). Натижада биопрепаратнинг таъсири туфайли ғўзадан 2,5–5 ц/га, буғдойдан 3,0–4,9 ц/га қўшимча ҳосил олиш имконини берган.