Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишонова Нодирахон Акрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли орасида артериал гипертензиянинг эпидемиологияси ва профилактикаси жиҳатлари», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3254.
Илмий раҳбар: Мамасолиев Нематжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Салохиддинов Адилжон Салохиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касалликнинг эпидемиологик ва клиник ўзига хос жиҳатларини аниқлаш орқали фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли орасида артериал гипертензияни олдини олиш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли орасида артериал гипертензиянинг эпидемиологик хусусиятлари ҳамда ёш, ижтимоий-оилавий ва гендер омилларга алоқадорликда унинг тарқалиши жиҳатлари баҳоланган;
турли хатар омиллари ва патогенли трофологик ҳолатни фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳолида эпидемиологик хос хусусиятлари аниқланган;
илк бора фермерлик меҳнати билан шуғулланувчи ўзбек попуяциясида артериал гипертензиянинг коморбидлик фонида келиб чиқиши ва кечишини эпидемиологик хос хусусиятлари аниқланган;
илк бора артериал гипертензиянинг фермерлик билан шуғулланувчи ўзбек популяциясида келиб чиқишнинг математик модели ишлаб чиқилган;
илк бора артериал гипертензиянинг турли шаклларининг ўзбек фермерлик популяциясида хатар омиллари ва коморбидлик фонига боғлиқ ҳолда барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 06/7 -сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: илк бора фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли орасида артериал гипертензиянинг эпидемиологик хусусиятлари ҳамда ёш, ижтимоий-оилавий ва гендер омилларга алоқадорликда унинг тарқалиши жиҳатлари баҳоланган. Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси (15.11.2022 й.; №356), Республика шошилинч тиббий йордам илмий маркази Наманган филиали (15.11.2022 й.; №357), амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Жорий этиш натижалари АГни барвақт аниқлаш кўрсаткичини 50%га оширишга, профилактика ва даволашга аҳолини жалб қилишни 70%гача оширишга ҳамда АГ назоратини 95%га кўтаришга имкон берган.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Артериал гипертензияни эпидемиологик тадқиқотда ўрганиб, олинган натижалар аҳамиятга эга бўлиб, фермерлик билан шуғулланувчи аҳолида ушбу касалликнинг ривожланиши ва кечишига янгича муносабатларни олиб киради, скрининг – профилактик технологияларни кенг жорий қилинишига муҳим ва сезиларли ижобий ҳисса қўшади. Тадқиқот натижалари бўйича ФбШП яратиб амалиётга жорий қилинган артериал гипертензиянинг математик модели ва ушбу касалликни барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш алгоритми скрининг профилактика ва даволаш – назорат амалиётлари самарасининг 85%гача ошириш имкониятини беради. Хулоса: фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳолида АГни аниқлаб ва кузатиб боришнинг тиббий - иқтисодий тежамли мониторинг тизими ишлаб чиқиш орқали скринингли – профилактик технологияларни кенг жорий қилишга муҳим ва сезиларли ҳисса қўшилди.
иккинчи илмий янгилик: турли хатар омиллари ва патогенли трофологик ҳолатни фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳолида эпидемиологик хос хусусиятлари аниқланган. Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси (15.11.2022 й.; №356), Республика шошилинч тиббий йордам илмий маркази Наманган филиали (15.11.2022 й.; №357), амалиётига жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли орасида АГ скрининг технологияларини такомиллаштириш бўйича ушбу тадқиқот натижалари асосида яратилган «Фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳолида скрининг технологияларни артериал гипертензия мисолида такомиллаштириш» мавзусидаги услубий тавсиялар турли табиатли АГни барвақт аниқлаш тактик – техник - эпидемиологик ёндашувларни мақбуллаштиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фермерлик меҳнати билан шуғулланувчи аҳолида АГ ривожига тўғридан-тўғри ва кучли таъсирларини ўтказиб турувчи етакчи омилларга (ёш ижтимоий-оилавий, гендерли) аниқлик киритилган. Эпидемиологик тадқиқотда АГнинг маълум бўлган турли хатар омилларини фермерлик меҳнати билан шуғулланувчи аҳолида алоҳида хос хусусиятлари аниқланган ва исботланган. Хулоса: фермерлик меҳнати билан шуғулланувчи аҳоли учун яратиб берилган АГ нинг ривожланиш ва кечиш йўлини тасвирловчи математик моделни, артериал гипертензиянинг турли шаклларининг (енгил, ўртача оғир ва оғир, коморбидли ва коморбидсиз АГ) хатар омилларига боғлиқ ҳолда барвақт аниқлаш ва олдини олиш алгоритмини АГ хавфини камайтиришга ва скринингли – профилактика амалиётларини унга нисбатан кескин (50%дан 85% гача етиб) яхшиланишини таъминлашга имкон бериш билан изоҳланади.
учинчи илмий янгилик: илк бора фермерлик меҳнати билан шуғулланувчи ўзбек попуяциясида артериал гипертензиянинг коморбидлик фонида келиб чиқиши ва кечишини эпидемиологик хос хусусиятлари аниқланган. Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси (15.11.2022 й.; №356), Республика шошилинч тиббий йордам илмий маркази Наманган филиали (15.11.2022 й.; №357), амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Фермерлик билан шуғулланувчи аҳолида артериал гипертензиянинг енгил, ўрта оғир ва оғир шакллари қиёсан паст тарқалиш частотаси билан ифодаланиб кузатилади: енгил АГ – 5,6% (эркакларда – 6,6% ва аёлларда – 4,6%дан), ўртача оғир АГ – 6,2% (эркакларда – 6,2% ва аёлларда – 6,3%дан) ва оғир АГ – 0,7%дан (эркакларда – 1,0% ва аёлларда – 0,4%) кўрсаткич билан аниқланади. Яккаланган систолик АГ – 2,7% тарқалиш частотаси билан (эркакларда – 2,8% ва аёлларда – 2,5%дан) тасдиқланади.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фермерлик меҳнати билан шуғулланувчи аҳоли популяциясида артериал гипертензияни коморбидлик фонида келиб чиқиш ва кечишини эпидемиологик жиҳатларини аниқлашда:• фермерлик меҳнати билан шуғулланувчи аҳолида АГ ривожланишининг математик модели ишлаб чиқилган, ундан касалликни прогнозлашда кенг фойдаланиш мумкинлиги исботланган. Хулоса: Фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳолида артериал гипертензия профилактикаси усулларини мукаммаллаштириш» усули мазкур популятсияда превентив ҳамда профилактик ёндашувларни иқтисодий – тиббий фойдали қилиб (70%дан ошиққа етказиб) – замонавийлаштиради, индивидуаллаштиради ва такомиллаштиради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бора артериал гипертензиянинг фермерлик билан шуғулланувчи ўзбек популяциясида келиб чиқишнинг математик модели ишлаб чиқилган ва хатар омиллари ва коморбидлик фонига боғлиқ ҳолда барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган. : Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси (15.11.2022 й.; №356), Республика шошилинч тиббий йордам илмий маркази Наманган филиали (15.11.2022 й.; №357), амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Фермерлик билан шуғулланувчи аҳоли учун АГ ва унинг хатар омиллари скрининги (узлуксиз ва даврий) мониторинги, бирламчи ва иккиламчи ҳамда учламчи профилактикаси, назорат қилиш фаолиятини уйғунлаштирувчи янги алгоритм/тизим яратилди. Бу тизимда ишлаш 50% (АГни барвақт аниқлашда) дан  85%гача (аҳоли профилактик дастурларига жалб қилинишини кучайтиришда) ва 90%гача (АГ назоратини тўлиқ таъминлашда) тиббий фаолиятнинг натижавийлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Консерватив даволаш тизимида даволаш натижаларини яхшилаш. 2) Иш вақтини тежаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш. 3)Контингентда гипертониядаги соматик бузилишларнинг асоратини камайтириш. Даволашнинг янги усулларини жорий этишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврини қисқартиришнинг иқтисодий самарасини ҳисоблаш И вақт = (90-30) х (26923,1+13333,4 ) х 40 - 0,15 х 171938400= 24178100 сум. Даволашнинг янги усулларини жорий этишда ногиронликни камайтиришнинг иқтисодий самарасини ҳисоблаш 
1)    [(9826931+4800000)*(1-0,2)*40%-10%*0,6] *40
И инв=______________________________________ - 0,15*11626000 = 138874635 сум.
Хулоса: АГ ривожланишининг математик моделидан фойдаланиш орқали аҳолининг фермерлик иши билан машғул қатлами учун артериал гипертензияни ишончли равишда камайтириш, назорат қилиш ва олдини олиб боришга имкон берди.
бешинчи илмий янгилик: илк бора артериал гипертензиянинг турли шаклларининг ўзбек фермерлик популятсиясида хатар омиллари ва коморбидлик фонига боғлиқ ҳолда барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган. Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси (15.11.2022 й.; №356), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали (15.11.2022 й.; №357), амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Фермерлик иши билан шуғулланувчи аҳолида артериал гипертензия келиб чиқишига 16 та хатар омиллари устуворлик билан негатив таъсирларини ўтказади. 1- даражали кучли негатив таъсир кўрсатувчи омиллар (коморбидлик, қандли диабет иккинчи тури, дислипидемия, ортиқча тана вазни,  гиподинамия ва СТК), “2- даражали ўртача кучли негатив таъсир кўрсатувчи омиллар” (туз суъистемоли, тамаки чекиш, аритмиялар, “дори омили” мева – сабзавот  кам истеъмоли) ва “3- даражали кучсиз негатив таъсир кўрсатувчи омиллар” (эркак жинси, ирсий омил, аёл жинси ва алкогол истеъмоли) ажратилади.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:Тадқиқот натижалари бўйича фермерлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли учун яратиб амалиётга жорий қилинган артериал гипертензиянинг математик модели ва ушбу касалликни барвақт аниқлаш ҳамда олдини олиш алгоритми скрининг профилактика ва даволаш – назорат амалиётлари самарасининг 85%гача ошириш имкониятини беради. Хулоса: Артериал гипертензияда коморбидлик ҳолати 28,3% тарқалиш частотаси билан аниқланади (Фб ШП эркакларда – 57,1 ва аёлларда – 42,9%). Ёшга боғлиқ ҳолда 27,0% кўп кузатилади ва АГга энг кўп ассотсирланувчи касалликлар сифатида қандли диабет 2-тури, сийдик тош касаллиги, дислипидемия, кардиоаритмиялар ва гастроентерологик касалликлар тасдиқланади.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish