Sayt test rejimida ishlamoqda

Хонкелдиева Мухаббат Тургуновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Госсипол клатратларининг тузилиш ҳусусиятлари ва иссиқлик таъсирида ўзгариши», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/K23.

Илмий раҳбар: Ибрагимов Бахтиёр Туляганович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.K/В/T.37.01.

Расмий оппонентлар: Шарипов Хасан Туропович, кимё фанлари доктори, профессор; Мавлянов Саидмухтор Максудович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: госсиполнинг кристалл шакллари, полиморф ва клатратларининг тузилиш хусусиятлари ҳамда уларнинг термик хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

рентген структура таҳлили ёрдамида госсиполнинг 4-пиколин, 2-пиколин, акридин, пиразин, монохлорсирка кислотаси билан «меҳмон-мезбон» типидаги 6 хил клатратлари кристалл ва молекуляр структуралари аниқланган;

госсипол полиморфларига тез учувчан моддаларнинг ютилиши ҳамда қаттиқ фазали диффузия ёрдамида ҳосил бўлган янги клатратларнинг таркиби ва термик хоссалари тегишли полиморфнинг кристалл тузилишига боғлиқлиги исботланган;

госсиполнинг азот тутган молекулалар билан ҳосил қилган кристалл сольватларининг термик десольватациясида оралиқ клатратлар ҳосил бўлиши исботланган;

госсипол полиморфларининг захарлилик даражаси унинг кристалл тушилишига боғлиқ эканлиги ҳамда клатратларнинг замбуруғларга қарши фаоллиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Госсипол клатратларининг тузилиш ҳусусиятлари ва иссиқлик таъсирида ўзгариши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 

госсиполнинг 4-пиколин, 2-пиколин, акридин, пиразиннинг 2 хил кристалли ва монохлорсирка кислотаси  билан клатратлари кристалл тузилиши ҳақидаги маълумотлар Англиядаги халқаро Кембридж структуралар маълумотлари базасига киритилган (https://www.ccdc.cam. ac.uk/solutions/csd-system/components/csd/). Натижада базага киритилган моддалар асосида янги супрамолекуляр комплексларни излаш ва синтез қилиш ҳамда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;

госсипол полиморфларига тез учувчан моддаларнинг ютилиши ва қаттиқ фазали диффузия ёрдамида янги клатратларнинг ҳосил бўлишидан олинган натижалар Техас A&M университетида эътироф этилган (Техас A&M университетининг 2018 йил 4 апрелдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, адсорбция ва диффузия усуллари ёрдамида госсипол клатратларини олиш имконини берган;

госсиполнинг азот тутувчи меҳмон молекулалар билан ҳосил қилган клатратларининг тузилиши ва термик хусусиятлари, адсорбция йўли билан янги клатратларнинг олиш усулларидан ФА-Ф7-Т185 рақамли «Табиий бирикмалар стереокимёси, метаболизми, молекуляр дизайни ва биологик нишонлар билан ўзаро таъсир механизми» мавзусидаги лойиҳасида биологик фаол бирикмаларнинг клатрат ҳосил қилиши ва уларнинг тузилишини аниқлаш учун фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 02 ноябрдаги ФТА-02-11/1006-сон маълумотномаси). Натижада қўлланилиши табиий ва органик бирикмалардан супрамолекуляр комплекслар ҳосил бўлишини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish