Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Бахтиёр Бахадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда атопик дерматитнинг патогенетик терапиясини такомиллаштириш ва самарали профилактика усулларини ишлаб чиқиш”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1530.
Илмий раҳбар: Хаитов Кахрамон Нажмитдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адҳамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор,  Арифов Саидқосим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади атопик дерматит билан касалланган турли ёшдаги болаларда теридаги патологик жараёнларнинг ҳамроҳ аллергик касалликларга боғлиқлигини ўрганиш ва унинг асосида патогенетик даволаш усулларини такомиллаштириш ҳамда самарали профилактика усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
болаларда АДнинг клиник шакллари орасида энг кўп эритематоз-сквамоз (42,1% беморда) ва лихенификацияга мойил эритематоз-сквамоз (30,9% беморда) шакллари билан касалланиш ҳолатлари кузатилиши ва тошмалар учоқлари асосан бир вақтнинг ўзида беморнинг юзи, қўллари, оёқларида (42,1%) жойлашиши исботланган;
АД билан оғриган беморларда ҳамроҳ аллергик касалликлар сифатида аллергик ринит, фарингит ёки ларингит (15,0%), аллергик конъюктивит (11,3%) ва аллергик бронхит (13,5%) касалликлари кузатилиши ва бундай беморларда ҳамроҳ аллергик касаллик ҳамда касалликнинг клиник кечишининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги исботланган; 
ҳамроҳ аллергик касаллиги бўлган АД билан оғриган беморларда, айниқса, ҳамроҳ аллергик ринит, фарингит ёки ларингит ва аллергик бронхит фонида назорат гуруҳига нисбатан IgE (мос равишда 197,90 ± 3,54 ва 280,67 ± 4,50), ИЛ-6 (мос равишда 182,46 ± 3,32 ва 201,27 ± 4,78) ва ЎНО-α (мос равишда 30,67 ± 1,62 ва 41,02 ± 3,00) миқдорини ишончли кўтарилиши қайд этилиб, ҳамроҳ аллергик касалликлар, цитокин миқдорлари ва касалликнинг клиник кечишининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
АД билан ҳасталанган беморларда ҳамроҳ аллергик касалликлари ва иммунологик ўзгаришларни ҳисбога олган ҳолда аргинил-альфа-аспартил-лизил-валил-тирозил-аргинин диацетат препарати ёрдамида комплекс терапияси ҳамроҳлик қилувчи бошқа аллергик касалликлар бўлмаган атопик дерматит бўлган бемор болаларда ҳамда ҳамроҳ аллергик ринит, фарингит ёки ларингит ва аллергик бронхит фони бўлган болалар гуруҳида анъанавий даво усулига нисбатан 2 баравардан ортиқ клиник соғайиш ҳолатлари қайд этилгани билан ифодаланган терапевтик самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши. 
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 23 июндаги 03/50-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 19 майдаги 03/983-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: болаларда атопик дерматитнинг клиник шакллари орасида енг кўп еритематоз-сквамоз (42,1% беморда) ва лихенификацияга мойил еритематоз-сквамоз (30,9% беморда) шакллари билан касалланиш ҳолатлари кузатилиши ва тошмалар учоқлари асосан бир вақтнинг ўзида беморнинг юзи, қўллари, оёқларида (42,1%) жойлашиши Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 17.06.23 йилдаги №54-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 2-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 24.11.2021 йилдаги 140-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда атопик дерматитнинг клиник шакллари орасида енг кўп еритематоз-сквамоз (42,1% беморда) ва лихенификацияга мойил еритематоз-сквамоз (30,9% беморда) шакллари билан касалланиш ҳолатлари кузатилиши ва тошмалар учоқлари асосан бир вақтнинг ўзида беморнинг юзи, қўллари, оёқларида (42,1%) жойлашиши мутахассислар томонидан касалликнни эрта ташхислашда аниқ диагностик мезонлардан фойдаланишга ва атопик дерматит билан ҳасталанган беморларни даволашда самарали патогенетик усулни белгилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда атопик дерматитнинг клиник шакллари орасида енг кўп еритематоз-сквамоз (42,1% беморда) ва лихенификацияга мойил еритематоз-сквамоз (30,9% беморда) шакллари билан касалланиш ҳолатлари кузатилиши ва тошмалар учоқлари асосан бир вақтнинг ўзида беморнинг юзи, қўллари, оёқларида (42,1%) жойлашишини исботланиши касалликни ташхислашда қўшимча инвазив текширувлардан (гистологик таҳлил) дан воз кечиш ҳисобига бир текширувга сарфланадиган 279 600 сўм, 97 нафар беморга 27 121 200 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: атопик дерматитни тўғри ва эрта ташхислашда касалликнинг клиник шакллари орасида енг кўп еритематоз-сквамоз ва лихенификацияга мойил еритематоз-сквамоз шакллари билан касалланиш ҳолатлари кузатилиши ва тошмалар учоқлари асосан бир вақтнинг ўзида беморнинг юзи, қўллари, оёқларида жойлашиши исботланиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 279 600 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: атопик дерматит билан оғриган беморларда ҳамроҳ аллергик касалликлар сифатида аллергик ринит, фарингит ёки ларингит (15,0%), аллергик конъюктивит (11,3%) ва аллергик бронхит (13,5%) касалликлари кузатилиши ва бундай беморларда ҳамроҳ аллергик касаллик ҳамда касалликнинг клиник кечишининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 17.06.23 йилдаги №54-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 2-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 24.11.2021 йилдаги 140-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: атопик дерматит билан оғриган беморларда ҳамроҳ аллергик касалликлар сифатида аллергик ринит, фарингит ёки ларингит (15,0%), аллергик конъюктивит (11,3%) ва аллергик бронхит (13,5%) касалликлари кузатилиши ва бундай беморларда ҳамроҳ аллергик касаллик ҳамда касалликнинг клиник кечишининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги дерматолог ва дерматолог ҳамда педиатр, аллерголог, оториноларинголог ва офтальмолог мутахассислари томонидан атопик дерматит ва ҳамроҳ кечувчи аллергик касалликларни эрта ташхислашда аниқ диагностик мезонлардан фойдаланишга ҳамда атопик дерматит билан ҳасталанган беморларни даволашда самарали патогенетик усулни белгилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: атопик дерматит билан оғриган беморларда ҳамроҳ аллергик касалликлар сифатида аллергик ринит, фарингит ёки ларингит (15,0%), аллергик конъюктивит (11,3%) ва аллергик бронхит (13,5%) касалликлари кузатилиши ва бундай беморларда ҳамроҳ аллергик касаллик ҳамда касалликнинг клиник кечишининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги исботланиши орқали касаллик билан бирга кечувчи ҳамроҳ аллергик касалликларни ташхислаш муддатини қисқартириш ҳамда эрта самарали патогенетик даволашни бегилаш имконини яратган (ТошПТИ клиникасининг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ҳаражати ўртача 120 000 сўмни ташкил етади, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш натижасида 53 нафар бемор ҳисобидан 60 950 000 сўм маблағ иқтисод қилинади). Хулоса: болаларда атопик дерматит билан бирга кечувчи ҳамроҳ аллергик касалликларни эрта ташхислашда дерматолог ҳамда педиатр, аллерголог, оториноларинголог ва офтальмолог мутахассисларини жалб қилиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 55 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ҳамроҳ аллергик касаллиги бўлган атопик дерматит билан оғриган беморларда, айниқса, ҳамроҳ аллергик ринит, фарингит ёки ларингит ва аллергик бронхит фонида назорат гуруҳига нисбатан IgE (мос равишда 197,90 ± 3,54 ва 280,67 ± 4,50), ИЛ-6 (мос равишда 182,46 ± 3,32 ва 201,27 ± 4,78) ва ЎНО-α (мос равишда 30,67 ± 1,62 ва 41,02 ± 3,00) миқдорини ишончли кўтарилиши қайд етилиб, ҳамроҳ аллергик касалликлар, ситокин миқдорлари ва касалликнинг клиник кечишининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 17.06.23 йилдаги №54-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 2-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 24.11.2021 йилдаги 140-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳамроҳ аллергик касаллиги бўлган атопик дерматит билан оғриган беморларда, айниқса, ҳамроҳ аллергик ринит, фарингит ёки ларингит ва аллергик бронхит фонида назорат гуруҳига нисбатан IgE (мос равишда 197,90 ± 3,54 ва 280,67 ± 4,50), ИЛ-6 (мос равишда 182,46 ± 3,32 ва 201,27 ± 4,78) ва ЎНО-α (мос равишда 30,67 ± 1,62 ва 41,02 ± 3,00) миқдорини ишончли кўтарилиши қайд етилиб, ҳамроҳ аллергик касалликлар, ситокин миқдорлари ва касалликнинг клиник кечишининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги дерматолог ва дерматолог ҳамда педиатр, аллерголог, оториноларинголог ва офтальмолог мутахассислари томонидан атопик дерматит ва ҳамроҳ кечувчи аллергик касалликларни эрта ташхислашда аниқ диагностик мезонлардан фойдаланишга ҳамда атопик дерматит билан ҳасталанган беморларни даволашда самарали патогенетик усулни қўллаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳамроҳ аллергик касаллиги бўлган атопик дерматит билан оғриган беморларда, айниқса, ҳамроҳ аллергик ринит, фарингит ёки ларингит ва аллергик бронхит фонида назорат гуруҳига нисбатан IgE (мос равишда 197,90 ± 3,54 ва 280,67 ± 4,50), ИЛ-6 (мос равишда 182,46 ± 3,32 ва 201,27 ± 4,78) ва ЎНО-α (мос равишда 30,67 ± 1,62 ва 41,02 ± 3,00) миқдорини ишончли кўтарилиши қайд етилиб, ҳамроҳ аллергик касалликлар, ситокин миқдорлари ва касалликнинг клиник кечишининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги исботланиши орқали касаллик билан бирга кечувчи ҳамроҳ аллергик касалликларни ташхислаш муддатини қисқартириш ҳамда эрта самарали патогенетик даволашни бегилаш имконини яратган (ТошПТИ клиникасининг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ҳаражати ўртача 120 000 сўмни ташкил етади, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш натижасида 53 нафар бемор ҳисобидан 50 880 000 сўм маблағ иқтисод қилинади). Хулоса: болаларда атопик дерматит ва у билан бирга кечувчи ҳамроҳ аллергик касалликларни эрта ташхислашда тегишли иммунологик текширувларни ўтказиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 225 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: атопик дерматит билан ҳасталанган беморларда ҳамроҳ аллергик касалликлари ва иммунологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда аргинил-альфа-аспартил-лизил-валил-тирозил-аргинин диацетат препарати ёрдамида комплекс терапияси ҳамроҳлик қилувчи бошқа аллергик касалликлар бўлмаган атопик дерматит бўлган бемор болаларда ҳамда ҳамроҳ аллергик ринит, фарингит ёки ларингит ва аллергик бронхит фони бўлган болалар гуруҳида анъанавий даво усулига нисбатан 2 баравардан ортиқ клиник соғайиш ҳолатлари қайд етилиши Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 17.06.23 йилдаги №54-сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 2-сон тери-таносил касалликлари диспансери бўйича 24.11.2021 йилдаги 140-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник тадқиқотлар натижаларига кўра иммунокоррекцияловчи – аргинил-альфа-аспартил-лизил-валил-тирозил-аргинин диацетат (имунофан) дори воситасини қўллаш, беморларда клиник соғайиш ва теридаги патологик жараённинг яхшиланиши ҳолатларининг сезиларли равишда 75,0 %га ошишига олиб келади. Ҳамроҳлик қилувчи бошқа аллергик касалликлар бўлмаган атопик дерматит бўлган бемор болаларда ҳамда ҳамроҳ аллергик ринит, фарингит ёки ларингит ва аллергик бронхит фони бўлган болалар гуруҳида анъанавий даво усулига нисбатан 2 баравардан ортиқ клиник соғайиш ҳолатлари қайд этилади. Олинган натижалар асосида иммунокоррекцияловчи – аргинил-альфа-аспартил-лизил-валил-тирозил-аргинин диацетат (имунофан) дерматология амалиётида кенг қўламда фойдаланиш имкониятини берган. Таклиф этилган комплекс даволаш усули бемор иммун тизими ҳолатини коррекциялаган ва клиник жиҳатдан ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олиб борилган даволаш усули беморларда даволаниш самарадорлигини 75,0%га оширган. Бунинг негизида беморларнинг даволанишга қаратилган пуллик ҳаражатлари 1,2 бараварга камайган (ТошПТИ клиникасининг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ҳаражати ўртача 120 000 сўмни ташкил этади, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш натижасида 74 нафар бемор ҳисобидан 17 760 000 сўм маблағ иқтисод қилинади). Хулоса: беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунга қисқариб, шифохонада қолиш тўлов миқдори таҳминан 240 000 сўмга камайтирилган (ТошПТИ клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 120 000 сўмни ташкил қилади), шифохонада бўлиш даврининг 8 кунга қисқариши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Атопик дерматитнинг турли шакллари билан ҳасталанган беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 240 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish