Sayt test rejimida ishlamoqda

Арашов Рустам Рузимуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар бўшлиқли ҳосилаларининг мураккаб анатомик, паренхима ичи жойлашувида жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2530.
Илмий раҳбар: Бафоев Бақодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Олим Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Абуали Ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети» 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигарда анатомик мураккаб, интрапаренхиматоз жойлашган бўшлиқли ҳосилалари билан касалланган беморларни такомиллаштирилган махсус троакар – фиксаторни қўллаш йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жигарда анатомик жиҳатдан мураккаб, интрапаренхематоз жойлашган кичик ҳажмли ҳосилаларни ва жигарнинг эхинококк кисталарини интраоператив дренажлаш учун махсус қурилма ишлаб чиқилган;
жигарда анатомик жиҳатдан мураккаб, интрапаренхематоз жойлашган кичик ҳажмли ҳосилаларни ва жигарнинг эхинококк кисталарини интраоператив дренажлаш учун ишлаб чиқилган “Троакар – фиксатор” қурилмасини қўллаш усули аниқланган;
анатомик жиҳатдан мураккаб интрапаренхиматоз  жойлашган жигар бўшлиқли ҳосилаларини даволаш учун оптимал жарроҳлик тактикаси ишлаб чиқилган;
жигарда анатомик жиҳатдан мураккаб интрапаренхиматоз  жойлашган жигар бўшлиқли ҳосилаларини “троакар - фиксатор” ускунасини интероперацион қўллаб даволаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 16 июндаги №23-z/037 сон хулосасига кўра: 
биз томонимиздан такомиллаштирилган махсус “Троакар – фиксатор” ускунаси жигарда анатомик жиҳатдан мураккаб, интрапаренхиматоз жойлашган кичик ҳажмли ҳосилаларни интраоперацион ультратовуш назорати остида пункция қилиш ва дренажлаш ҳамда жарроҳлик амалиёти пайтида, шунингдек жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларни камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.12.2022 й.; №7/2) ҳамда Бухоро – 1 Темир йўл касалхонаси бўйича буйруқ (14.12.2022 й.; №5/2) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини бажариш анатомик жиҳатдан мураккаб жойлашган жигар бўшлиқли ҳосилалари бўлган беморларни даволашнинг янада самарали усулини ишлаб чиқишга олиб келди, операция ичидаги ва операциядан кейинги асоратларни камайтиришга ёрдам берган, бу эса беморларда рецидивлар бўлиши, асоратлар ривожланишининг олдини олди. Бу бемор саломатлигини сақлаб унинг меҳнатга лаёқатини оширди. Бу холат масаланинг ижтимоий аҳамиятини таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илк бор такомиллаштирилган махсус “Троакар – фиксатор” ускунаси орқали жигарда анатомик жиҳатдан мураккаб, интрапаренхиматоз жойлашган кичик ҳажмли ҳосилаларни интраоперацион даволаш самарадорлигини ошириши, операция давомийлигини қисқартириш, шу билан бирга беморлар ётоқ кунларини қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга имконият берган. Хулоса: анатомик жиҳатдан мураккаб жойлашган жигар бўшлиқли ҳосилалари бўлган беморларни даволашнинг янги таклиф қилинаётган усули ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 330 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 470 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар бўшлиқли ҳосилаларининг мураккаб анатомик, интрапаренхиматоз жойлашувида жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига институт ректори  томонидан 2023 йил 15 мартдаги 04/1597-сон хат юборилган.
“Троакар – фиксатор” қурилмасини қўллаш усули жигарда анатомик жиҳатдан мураккаб, интрапаренхематоз жойлашган кичик ҳажмли ҳосилаларни ва жигарнинг эхинококк кисталари билан беморларни ташхисотида ва касаллик якуни истиқболини белгилашда фойдаланиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.12.2022 й.; №7/2) ҳамда Бухоро – 1 Темир йўл касалхонаси бўйича буйруқ (14.12.2022 й.; №5/2) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анатомик жиҳатдан мураккаб жойлашган жигар бўшлиқли ҳосилалари бўлган беморларни даволашнинг янада самарали усулини ишлаб чиқишга олиб келади, операция ичидаги ва операциядан кейинги асоратларни камайтиришга ёрдам берган, бу эса беморларда рецидивлар бўлиши, асоратлар ривожланишининг олдини олди. Бу бемор саломатлигини сақлаб унинг меҳнатга лаёқатини оширишга хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “Троакар – фиксатор” қурилмасини қўллаш усули орқали жигарда анатомик жиҳатдан мураккаб, интрапаренхиматоз жойлашган кичик ҳажмли ҳосилаларни интраоперацион даволаш самарадорлигини ошириши, операция давомийлигини қисқартириш, шу билан бирга беморлар ётоқ кунларини қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: “Троакар – фиксатор” қурилмасини қўллаш усули орқали жигарда анатомик жиҳатдан мураккаб, интрапаренхиматоз жойлашган кичик ҳажмли ҳосилаларни даволаш беморларнинг яхши даволаш натижаларини ошириш, қониқарсиз даволаш натижаларини камайтириш ва касалликнинг ҳаётга хавф туғдирадиган асоратларининг ривожланишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар бўшлиқли ҳосилаларининг мураккаб анатомик, интрапаренхиматоз жойлашувида жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига институт ректори  томонидан 2023 йил 15 мартдаги 04/1597-сон хат юборилган.
ушбу анатомик жиҳатдан мураккаб интрапаренхиматоз  жойқлашган жигар бўшлиқли ҳосилаларини даволаш учун оптимал жарроҳлик тактикаси жигарнинг ятроген зарарланишини кескин камайтириш, жигардан қон кетиш муаммосини батамом ҳал этиш, жарроҳлик амалиётидан кейинги чурраларни кескин камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.12.2022 й.; №7/2) ҳамда Бухоро – 1 Темир йўл касалхонаси бўйича буйруқ (14.12.2022 й.; №5/2) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги анатомик жиҳатдан мураккаб жойлашган жигар бўшлиқли ҳосилалари бўлган беморларни даволашнинг янада самарали усулини ишлаб чиқишга олиб келади, операция вақтида ва операциядан кейинги даврдаги асоратларни камайтиришга ёрдам бериб, рецидивлар олдини олишни таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 330 минг сўмгача камайтирган (Бухоро 1 бекати темир йўл касалхонасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 110.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 157 000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даволаниш даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: анатомик жиҳатдан мураккаб интрапаренхиматоз  жойлашган жигар бўшлиқли ҳосилаларини даволашда оптимал жарроҳлик тактикасини қўллаш  ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 330 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 470 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар бўшлиқли ҳосилаларининг мураккаб анатомик, интрапаренхиматоз жойлашувида жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига институт ректори  томонидан 2023 йил 15 мартдаги 04/1597-сон хат юборилган.
жигарнинг анатомик жиҳатдан мураккаб интрапаренхиматоз  жойлашган жигар бўшлиқли ҳосилаларини “троакар -  фиксатор” ускунасини интероперацион қўллаб даволашнинг смарадорлигини баҳолаш, даволаниш жараёнида ятроген жигар зарарланишини кескин камайтириш, жигардан қон кетиш муаммосини батамом ҳал этиш, жарроҳлик амалиётидан кейинги чурраларни кескин камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.12.2022 й.; №7/2) ҳамда Бухоро – 1 Темир йўл касалхонаси бўйича буйруқ (14.12.2022 й.; №5/2) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги анатомик жиҳатдан мураккаб жойлашган жигар бўшлиқли ҳосилалари бўлган беморларни даволашнинг янада самарали усулини ишлаб чиқишга олиб келади, операция вақтида ва операциядан кейинги даврдаги асоратларни камайтиришга ёрдам бериб, рецидивлар олдини олишни таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 330 минг сўмгача камайтирган (Бухоро 1 бекати темир йўл касалхонасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 110.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 157 000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даволаниш даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: анатомик жиҳатдан мураккаб интрапаренхиматоз  жойлашган жигар бўшлиқли ҳосилаларини даволашда оптимал жарроҳлик тактикасини қўллаш  ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 330 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 470 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар бўшлиқли ҳосилаларининг мураккаб анатомик, интрапаренхиматоз жойлашувида жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига институт ректори  томонидан 2023 йил 15 мартдаги 04/1597-сон хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish