Мухитдинов Бахтиёр Икромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сульфатланган полисахаридлар синтези ва уларнинг тобамовирусларга қарши антивирус фаоллигини ўрганиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/K19.
Илмий раҳбар: Тураев Аббасхан Сабирханович, кимё фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.K/В/T.37.01.
Расмий оппонентлар: Мавлянов Саидмухтор Максудович, кимё фанлари доктори, профессор; Азизов Умархон Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молекуляр катталиклари ва макромолекула конформацияси билан фарқ қилувчи полисахарид сульфат ҳосилаларини (сульфат целлюлоза ҳосилалари мисолида) синтези ҳамда уларнинг тобамовирусларига қарши антивирус ва элиситор фаолликлари, фаолликнинг молекуляр катталикларга боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
целлюлозанинг моно-, ди-, трисульфат ҳосилалари гомоген шароитда синтез қилинган, сульфатланиш кинетикаси, мақбул реакция шароитлари ва гидроксил гуруҳларнинг сульфатланиш имкониятлари аниқланган;
целлюлоза сульфат ҳосилаларининг эритмадаги конформацияси, сульфат гуруҳлари миқдорининг макромолекула конформациясига таъсири аниқланган;
целлюлоза сульфат ҳосилаларининг радикал деполимерланиш реакциясида сульфат гуруҳларининг сақланиши ва гликозид боғларининг селектив парчаланиши исботланган;
целлюлоза сульфат ва уни олигомерларининг тобамовирусларга қарши антивирус ва элиситор фаолликлари, таъсир механизмлари, молекуляр катталиклар билан фаолликлар орасидаги ўзаро боғлиқликлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сульфатланган полисахаридлар синтези ва уларнинг тобамовирусларга қарши антивирус фаоллигини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик баргларидаги тамаки мозаикаси вируси ингибитори учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04603, 12.10.2010). Натижада ўсимлик тобамовирусларига қарши антивирус препарат яратиш имконини берган;
сабзавот экинларида тобамовирусларга қарши ҳимоя реакцияларининг стимулятори учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IАР 20140378. 04.04.2018). Натижада ўсимликларнинг вирусли касалликларига қарши элиситор препарат ишлаб чиқиш имконини берган.