Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганов Мансур Сабуровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «AKФ-78 маркали каолин асосида адсорбентлар ва уларнинг адсорбцион хусусиятлари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К650.
Илмий раҳбар: Рахматкариева Фируза Гайратовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Бахронов Хаёт Нурович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бойитилган AKF-78 маркали каолиндан фойдаланиб, юқори кремний ва алюминийли микроғовакли адсорбент синтез қилиш ва уларнинг адсорбцион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бойитилган AKF-78 маркали Ангрен каолини ва глиноземнинг 8:3 нисбатини автоген босим таъсирида ўзаро боғланишидан юқори кремний ва алюминийли  микроғовакли адсорбент олиш имконияти яратилган;
юқори кремний ва алюминийли микроғовакли адсорбентларга сув, бензол ва н-гексан буғи адсорбциясининг дифференциал иссиқликлари тўлқинсимон поғонали қўринишда бўлиб, бошланғич тўйинишларда адсорбция дифференциал иссиқликлари конденсация иссиқликларидан 2-3 баробар юқори бўлиши аниқланган;
юқори кремний ва алюминийли микроғовакли адсорбентга бензол ва н-гексан молекулаларига нисбатан сув молекулалари 5-7 баробар кўпроқ адсорбцияланиши исботланган;
бойитилган AKF-78 маркали Ангрен каолини ва глиноземдан фойдаланиб олинган юқори кремний ва алюминийли микроғовакли адсорбентнинг интенсивлик чўққилари цеолитнинг интенсивлик чўққиларига мос келиши аниқланган;
бойитилган AKF-78 маркали Ангрен каолини ва глиноземдан фойдаланиб, микроғовакли адсорбент олиш методи яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
AКФ-78 маркали каолин асосида адсорбентлар ва уларнинг адсорбцион хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
NaXL адсорбенти “Чиноз НҚИЗ”да нефт хомашёлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар таркибидаги водород сульфид, углерод- олтингугурт, бензол, аммиак молекулаларилардан тозалашда жорий этилган («Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 28 декабрдаги 03-17-5/211-сон маълумотномаси). Натижада, нефтни қайта ишлаш жараёнида уларни ароматик бирикмалар, уларнинг гомологлар ва бошқа моддалардан тозалаш даражасини 1,1 баробарга ошириш имконини берган;
NaXL адсорбенти “Чиноз НҚИЗ”да нефт хомашёлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлари таркибидаги бензол, турли хил ароматик углеводород гомологлари ва олтингугуртли бирикмалардан тозалашда жорий этилган («Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 28 декабрдаги 03-17-5/211-сон маълумотномаси). Натижада, нефтни қайта ишлаш жараёнида уни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш даражасини 1,15 баробарга ошириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish