Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳмудов Фурқат Жумабоевичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Академик лицейларда квант физикаси бўлимини ўқитиш методикасини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4511.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Абдуқаххор Гадоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Даминов Мирзохид Исломович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи  ташкилот:  Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицейларда квант физикаси бўлимини рақамли технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик лицейларда квант физикаси бўлими мавзуларини ўқитишда рақамли технологиялардан фойдаланиш мазмуни ўқитиш шакли, тамойиллари, татбиқ этиш ҳолати, ўқитиш методлари, воситалари, лойиҳалаш босқичлари (таҳлил қилиш, интегративлик, компетенсиявийлик, ижодий) мазмунини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;    
академик лицейларда квант физикаси бўлими мавзуларини ўқитиш ўқув жараёнини инновацион лойиҳалашга қаратилган намойишли, мунозарали, график-конструксион ва ўзини-ўзи баҳоловчи мултимедияли дастурий таълим воситаларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
квант физикаси бўлими мавзуларини ўқитишда рақамли технологияларнинг ЛабВИЕW дастурий воситаси ёрдамида виртуал лаборатория машғулотларини ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларда ташаббускорлик, креативлик, ижодий, мустақил фикрлаш, хулоса чиқариш, ҳамкорлик кўникмаси каби сифатларни ошириши асосланган;
ўқувчиларда квант физикаси бўлими мавзуларидан рақамли технологиялар асосида яратилган мултимедияли ўқув курс ҳамда ЛабВИЕW дастурий воситаси ёрдамида ишлаб чиқилган виртуал лаборатория машғулотлар мажмуасидан (дарсда ва дарсдан) ташқари мустақил фойдаланиш бўйича адаптивлик, ахборотлилик, интегративликка асосланиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар асосида таълимнинг дастурий воситаларини яратиш ва ундан ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича олинган натижалар асосида:
академик лицейларда квант физикаси бўлими мавзуларини ўқитишда замонавий таълим технологияларни қўллаш орқали ўқув жараёнини инновацион лойиҳалашга қаратилган намойишли, мунозарали, график-конструксион ва ўзини-ўзи баҳоловчи мултимедияли дастурий таълим воситалар ишлаб чиқиш асосида мазмунан такомиллаштиришга оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “ОТ-Атех-2018-519 Компютер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурслар веб иловасининг дастурий таъминотини яратиш” (2019-2022 й.й.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Мултимедияли таълим воситаларини ишлаб чиқиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 10-апрелдаги 935/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижалар академик лицей ўқувчиларининг квант физикаси бўлими мавзуларини ўрганишида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг методик имкониятлари кенгайишига  хизмат қилган;
квант физикаси бўлими мавзуларини ўқитишда рақамли технологияларнинг ЛабВИЕW дастурий воситаси ёрдамида виртуал лаборатория машғулотларини ишлаб чиқиш, ўқувчиларда ташаббускорлик, креативлик, ижодий, мустақил фикрлаш, хулоса чиқариш, ҳамкорлик кўникмаси каби сифатларни аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид методик тавсиялар “Академик лицейларда квант физикаси ўқитиш методикасини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июн санасидаги 314-сон буйруғи, 314-927 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларида  квант физикаси бўлими мавзуларига оид виртуал лабораториялар машғулотларидан фойдаланиш кўникмалари  ривожлантирилган;
мултимедияли ўқув курс, ЛабВИЕW дастурий воситаси ёрдамида ишлаб чиқилган виртуал лаборатория машғулотлар мажмуасидан (дарсда ва дарсдан) ташқари мустақил фойдаланиш бўйича адаптивлик, ахборотлилик, интегративликка асосланган методик тавсиялардан таълим ва тарбия жараёнида фойдаланилган тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “ОТ-Атех-2018-519 Компютер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурслар веб иловасининг дастурий таъминотини яратиш” (2019-2022 й.й.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Таълим жараёнида виртуал лабораториялардан фойдаланиш методикаси” қисмини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 10-апрелдаги 935/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг квант физикаси бўлими мавзуларини рақамли технологияларидан фойдаланиб ўқитиш методикасини ривожлантиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish