Sayt test rejimida ishlamoqda

Махматқулов Ғолибжон Холмуминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолига савдо хизматларини инновацион ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2547.
Илмий раҳбар: Рахимов Анвар Норимович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Худайберганов Дилшод Тухтабоевич иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳолига савдо хизматларини инновацион ривожлантиришга оид илмий талкиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятида савдо хизматларини ривожлантиришда инновациялар асосида аҳоли турмуш тарзини яхшилайдиган параметрларнинг ўсиш тенденсиясини таъминловчи самарадорлик индексини ҳисоблаш алгоритми таклиф этилган;
минтақада савдо корхоналари хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишда инновацион салоҳият ресурсларини гуруҳлашнинг ўртача даражалар сирпаниши усулига кўра иқтисодий ўсиш барқарорлигини (4.6 фоиздан 10.3 фоизгача) таъминлаш таклифи асосланган;
Қашқадарё вилоятида аҳолига савдо хизматларини кўрсатишнинг 2023-2027-йилларга мўлжалланган инновацион ривожлантириш прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган;
“мижоз-субект” интерфейсини мижоз ва субект субинтерфейслари бўйича савдо корхоналарида хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишнинг инновацион салоҳият ресурсларини гуруҳлаш схемаси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳолига савдо хизматларини инновацион ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё вилоятида савдо хизматларини ривожлантиришда инновациялар асосида аҳоли турмуш тарзини яхшилайдиган параметрларнинг ўсиш тенденсиясини таъминловчи самардорлик индексини ҳисоблаш алгоритми бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 21- майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 14-декабрдаги №11/02-15-13696-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятида савдо корхоналарининг инновацион фаолияти кўрсаткичлари асосида рақобатбардошлигини ташҳислаш ва ошириш имконияти пайдо бўлган, иқтисодиётнинг инновациялашув жараёнида савдо хизматлари тармоғида инновацион ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ҳудудий баҳолашга хизмат қилган;
минтақада савдо корхоналари хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишда инновацион салоҳият ресурсларини гуруҳлашнинг ўртача даражалар сирпаниши усули асосида иқтисодий ўсиш барқарорлигини (4.6 фоиздан 10.3 фоизгача) таъминлаш таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 14-декабрдаги №11/02-15-13696-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятида аҳолига савдо хизматларини инновацион ривожлантиришнинг мақсадли параметрларини баҳолашда, минтақанинг инновацион салоҳиятини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган;
Қашқадарё вилоятида аҳолига савдо хизматларини кўрсатишнинг 2023-2027-йилларга мўлжалланган инновацион ривожлантириш прогноз ссенарийлари Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 14-декабрдаги №11/02-15-13696-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши ҳудудий савдо хизматлари иқтисодий кўрсаткичларининг 10,6 фоиз ўсиш тенденсиясини таъминлашга ҳамда истиқболда савдо хизматларини устувор йўналишларини аниқлашга хизмат қилган;
“мижоз-субект” интерфейсини мижоз ва субект субинтерфейслари бўйича савдо корхоналарида хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишнинг инновацион салоҳият ресурсларини гуруҳлаш схемаси бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 14-декабрдаги №11/02-15-13696-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти савдо корхоналари фаолиятини инновацион ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришга эришилган, аҳолининг танланган радиусда савдо корхоналари фаолияти ва маҳсулот ассортименти билан масофадан танишиш, оптимал харид танловини амалга ошириш, буюртма бериш ҳамда назорат субектларининг савдо тизимида рақамли маркетингни ривожлантириш бўйича талаб ва таклифларни баҳолаш имконияти ошган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish