Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухакимов Муродулло Тогаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.07 -“Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура” (юридик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Yu591.
Илмий раҳбар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Фахри Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор; Файзиев Шухрат Хасанович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратини ташкил этишни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича назарий қоидалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратининг ер майдонларини, айниқса, суғориладиган ерларни ишончли муҳофаза қилиш, ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига, ноқонуний қурилишлар қилинишига йўл қўймаслик, ердан қонуний фойдаланувчи фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам бериш тамойиллари асосида ташкил этилиши зарурлиги исботланган;
прокурор назоратини ташкил этишда прокурорлар эътибори ерларни талон - торож қилинишини олдини олиш, бунинг учун зарур шарт-шароитларни ва имкониятларни яратиш, ерлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларини қатъий қўллашга қаратилиши лозимлиги асослаб берилган;
республика, вилоят ва туман прокуратуралари ҳамда ихтисослаш-тирилган прокуратураларда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш борасидаги ваколатларнинг доирасини ва чегарасини белгилаш, улар фаолиятини тўғри ташкил қилишнинг ҳамда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратини амалга ошириш борасидаги масъулиятини кучайтириш лозимлиги асослантирилган;
прокурор назорати самарадорлигини кучайтириш учун ердан фойдаланувчилар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш чораларини кўриш, ерларнинг талон-торож қилинишини олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, бу борада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий этилди:
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назорати ер майдонларини, айниқса, суғориладиган ерларни ишончли муҳофаза қилиш, ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига, ноқонуний қурилишлар қилинишига йўл қўймаслик, ердан қонуний фойдаланувчи фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам бериш тамойили асосида ташкил этилиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2022 йил 21 февралдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-138-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2021 йил 31 майдаги 11/6/21-332-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида прокурор назоратни янада кучайтиришни таъминлашга имкон берган;
прокурор назоратини ташкил этишда прокурорлар эътибори ерларни талон - торож қилинишини олдини олиш, бунинг учун зарур шарт-шароитларни ва имкониятларни яратиш, ерлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларини қатъий қўллашга қаратилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2022 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бошқармаси тўғриси-даги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2022 йил 30 декабрдаги 11/6/22-623-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида прокурор назоратни янада кучайтиришни таъминлашга имкон берган;
республика, вилоят ва туман прокуратуралари ҳамда ихтисослаш-тирилган прокуратураларда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш борасидаги ваколатларнинг доирасини ва чегарасини белгилаш, улар фаолиятини тўғри ташкил қилишнинг ҳамда
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратини амалга ошириш борасидаги масъулиятини кучайтириш лозимлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2022 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2022 йил 30 декабрдаги 11/6/22-623-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармасининг вазифалари, бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгиланишига ҳамда соҳада прокурор назоратни янада кучайтиришга хизмат қилган;
прокурор назорати самарадорлигини кучайтириш учун ердан фойдаланувчилар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш чораларини кўриш, ерларнинг талон-торож қилинишини олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, бу борада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 04/8-07-4-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармасининг вазифалари, бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгиланишига ҳамда соҳада прокурор назоратни янада кучайтиришга хизмат  қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish