Отамирзаев Нодирбек Ғофуржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шолининг асосий зараркунандаларига қарши кураш усулларини такомиллаштириш», 06.01.09–Ўсимликларни химоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Qx53.
Илмий раҳбар: Махмудхўжаев Нажмиддин Мавлянхўжаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Тошкент шоли, дон ва дуккакли экинлар илмий-тажриба станцияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Шомил Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Нурмухамедов Дилмурод Набиевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шоли агробиоценозида яшовчи зараркунандалар тур таркибини аниқлаш, уларни ривожланиш динамикаси, шолига зарар келтириш даражаси ва иқтисодий зарар миқдор мезонини ўрганиш асосида уларга қарши замонавий восита ва усулларни қўллаган ҳолда, умумий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шоли агробиоценозида яшовчи зараркунандалар тур таркиби аниқланган;
шоли экилган майдонларда сезиларли зиён келтираётган зараркунандаларнинг мавсумий ривожланиш динамикаси аниқланган;
зараркунандаларнинг ривожланиш фенокалендари ишлаб чиқилган ва унинг зарарли миқдор мезони аниқланган;
зараркунандаларга замонавий восита ва усулларни (агротехник, кимёвий) қўллаш асосида ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шолининг асосий зараркунандаларига қарши кураш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
шоли агробиоценозидаги зараркунандаларга қарши уруғни Далучо, 70% н.кук (5 кг/т) билан дорилаб экиш; қалқонли қисқичбақага қарши эса Циперфос, 55% эм.к (1,0 л/га) ҳамда Каратэ, 5% эм.к (0,5 л/га) кимёвий воситалари Ўртачирчиқ туманидаги Тошкент шоли, дон ва дуккакли экинлар илмий тажриба станциясига қарашли жами 102,5 гектар майдонга жорий этиган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 16 февралдаги 02/21-109-сон маълумотномаси). Натижада Циперфос (1,0 л/га) қўлланилган майдонда ишловнинг 14 куни самарадорлик 94,0 фоизни ташкил этиб, гектаридан 68,0 центнер, Каратэ, 5% эм.к (0,5 л/га) кимёвий воситаси қўлланилган майдонда гектаридан 68,4 центнер ҳосил олинган ва инсектицидларни қўллаш ҳисобига гектаридан 14,3-14,7-центнер қўшимча ҳосил олишга эришилган;
шолидаги зараркунандаларга қарши кураш тадбирлари Қуйичирчиқ тумани шоликор фермер хўжаликларида 56,0 гектар ва Бекобод туманида 54,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 16 февралдаги 02/21-109-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан қўшимча 9,8-18,0 центнер шоли ҳосили олишга эришилган;
шолини зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун Далучо, Циперфос ва Каратэ инсектицидлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар «Рўйхати» га киритишга топширилган (Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари Давлат кимё комиссиясининг 2018 йил 23 январдаги 2-5-12-сон маълумотномаси). Натижада Далучо, Циперфос ва Каратэ препаратлари кимёвий воситалари юқори самара бериши аниқланган.