Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажанов Шавкатжон Олимжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта хомашёсини тозалашда ажралиб чиққан ифлосликлардан пахта бўлакчаларини ажратиб олувчи РХ русумли регенераторни такомиллаштириш” 05.02.03 –Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3308
Илмий раҳбар: Обидов Авазбек Азаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD. 03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Мухамадиев Давлат Мустафаевич техника фанлари доктори, профессор, Мўминов Мансурбек Рахимович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тозалаш самарасини ошириш мақсадида пахта регенераторида резина-планкали барабан ўрнатиш ва планкалар бурилиш бурчакларини ўзгартириш ва юқори таъминлаш қопқоғини икки чеккасидан бўлиш орқали чиқиндини аррали барабанга текис ёйилишини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
пахта регенераторига чиқиндиларни бир меъёрда таъминлаш учун  икки қисмга ажратилган кириш қувурили ҳамда чиқиндидан пахтани ажратиш самарадорлигини ошириш мақсадида барабан ўқига нисбатан қия ҳолатда резина-планкали барабанни  янги конструксия ишлаб чиқилган;
чиқиндилардан пахта хом асёсини самарали ажратиб олишни таъминлаш мақсадида такомиллаштирилган ажратувчи резина-планкали барабан валининг мустаҳкамлик шартларини математик модели ишлаб чиқилган; 
такомиллаштирилган регенератор қурилмасининг самарадорлигига таъсир қилувчи асосий омилларни мақбул қийматлари яъни планкаларни барабан маркази томон оғиш бурчаги, β -15 градус, ажратувчи барабан айланиш тезлиги, 1000 айл/мин бўлиши математик режалаштириш усули орқали аниқланган;
чиқиндилардан пахта хом ашёсини бир меъёрда ажратувчи регенераторнинг асосий конструктив параметрлари ҳамда технологик режимларини мақбул қийматлари регенерация колосниклари оралиқ масофаси, 30 мм, планкалар сони 10 та бўлиши регрессион математик модел орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Такомиллаштирилган пахта регенераторини жорий қилиш орқали олинган натижалар асосида:
пахта чиқиндилари таркибидан пахтани ажратувчи регенератор “Наманган Пахта Текс” МЧЖ “Косонсой пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 15 мартдаги 03/22-239-сон маълумотномаси). Натижада ажратиш самараси 99,5%, тозалаш самараси 88,7% га етган ва чиқинди таркибида чигитли пахта миқдори 2,5 % дан камайган, корхонада ишлаб чиқарилаётган тола сифати 0,1 % га яҳшиланган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish