Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамуратов Мийрас Толыбайевич
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тикувчилик қийқимлари ва лахтаклардан тола тиклаш технологиясини такомиллаштириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т3174
Илмий раҳбар: Гафуров Кабул Гафурович техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Mукимов Mирабзал Mираюбович техника фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Жамшид Қамбаралиевич техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Табиий толалар илмий-тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тикувчилик қийқим ва лахтакларидан тола тиклаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лахтак ва қийқимларни кесувчи машинанинг таъминлаш узелида қўшимча иккита дисксимон пичоқли валик ўрнатиш асосида кесувчи машинанинг такомиллашган конструкцияси  ишлаб чиқилган;
перфобарабан сиртида тикланган толалардан тола қатламини шакллантирувчи ҳаво оқими кўрсаткичларини назарий ва тажрибавий тадқиқ этиб, уларнинг перфобарабан ўқи бўйлаб ўзгариш қонуниятлари аниқланган; 
қалинлиги бўйича бир текис тола қатламини шакллантирувчи ҳаво параметрлари катталикларини аниқлаш натижасида перфобарабаннинг такомиллашган конструкцияси яратилган;
тикувчилик қийқимлари ва лахтаклардан тикланган тола ҳамда маҳаллий полиэфир толасини қутбланган майдонда зарядлаб олинадиган аралаш ип хосса кўрсаткичлари яхшиланиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тикувчилик қийқимлари ва лахтаклардан тола тиклаш технологиясини такомиллаштириш натижасида ишлаб чиқариш шароитида ўтказилган тажриба натижалари асосида:
қийқим ва лахтаклардан тола тиклашда қалинлиги бўйича бир текис толали қатламни шакллантирувчи  перфобарабаннинг янги такомиллаштирилган конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти (FAP 02017, “Саваш машинасининг тўрли барабани” 2022 й) олинган. Натижада перфобарабандаги ҳаво босими ростланиб бир текис қатлам олишга эришилган;
трикотаж матоси қийқимлари ва лахтакларидан тикланган толаларга маҳаллий полиэфир толасини қутбланган майдонда зарядлаб, сўнгра эмульсиялаб перфобарабаннинг такомиллашган конструкциясида бир текис қатлам шакллантириб  аралаш ип йигириш технологияси   ChACh МЧЖ хусусий корхонасида («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил «13»март №03/23-526 сонли маълумотномаси) жорий этилган. Натижада тикланган тола чиқиши 3% га ортишига, аралаш ипнинг узиш кучи бўйича нотекислиги (вариация коэффициенти) 14,1 % га камайишига, ипнинг пишиқлиги 23 % га яхшиланишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish